Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Иш вақтидан ташқари иш учун ҳақ тўлаш масалаларида нималар ўзгармоқда Масофадан туриб ишлайдиган чет элликлар учун банкет харажатлари вакиллик харажатларига кирадими Жамоа (бригада)нинг моддий жавобгарлигини расмийлаштириш тартиби

“KfW” банки Ўзбекистонда касб-ҳунар таълимини қўллаб-қувватлайди

25.12.2024

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 20.12.2024 йилдаги 864-сон "Германия Федератив Республикаси Ҳукумати билан молиявий ҳамкорликда Ўзбекистонда касбий таълимини қўллаб-қувватлаш дастурларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ВМҚ-864-сон қарори қабул қилинди.

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Германия Федератив Республикасининг «KfW» банки ўртасида 2023 йил 8 ноябрда имзоланган Ўзбекистонда касб-ҳунар таълимини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги Битим 5 йил муддатга 16 млн евро миқдорида грант ажратилишини назарда тутади.

 

Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги «KfW» банкининг "Ўзбекистонда касб-ҳунар таълимини қўллаб-қувватлаш" лойиҳаси учун ажратилган грантдан мақсадли фойдаланиш ва уни самарали амалга ошириш учун масъул ижро этувчи орган ҳисобланади.

 

Ҳужжат билан:

  • «KfW» банки грантини қурилиш, монтаж, таъмирлаш ва жиҳозлаш учун йўналтириладиган касб-ҳунар маҳорати марказлари рўйхати;
  • "Ўзбекистонда касб-ҳунар таълимини қўллаб-қувватлаш" лойиҳасининг техник-иқтисодий параметрлари тасдиқланди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинди ва 23.12.2024 йил  кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова

 


.

Валюталар курси

2025-11-13
  • USD:11972.35 (+0.00) сум
  • EUR:13852.01 (+0.00) сум
  • RUB:147.52 (+0.00) сум