Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
buxgalter.uz да янги:Қандай қилиб иш ҳақи тўловида ходимларнинг кредитлари ва қарзларини ҳисобга олиш мумкинХодимларга фоизсиз қарзлар бериш мумкинмиCovid-19 учун тестларни олиб кириш ва реализация қилишда ҚҚС тўлаш зарурмиМҲХС бўйича ўқитиш ва имтиҳон топшириш харажатлари кимга қоплаб берилади

Кулолларнинг ўз форуми бўлади

24.08.2021

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 23 август куни  “Халқаро кулолчилик форуми ва кулолчилик маҳсулотлари кўргазма-савдосини ўтказиш тўғрисида”ги қарор имзоланди. Ҳужжат ЎзАда эълон қилинган.

 

Ҳужжатга асосан, 2022 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта сентябрь ойида Халқаро ҳунармандчилик фестивали ва кулолчилик маҳсулотлари кўргазма-савдоси ўтказилади. Унинг доирасида - илмий-амалий конференция, кўрик-танлов, тақдимот ва намойишлар, кўргазма-савдолар, театрлашган концерт-томоша дастурлари, маданий-маърифий ва тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказиб борилади.

 

Дастлабки Форум ва “Анъанавий кулолчиликни сақлаш ва уни ривожлантириш: муаммо ва ечимлар” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция 2022 йил сентябрь ойида Фарғона вилоятининг Риштон туманида Қўқон шаҳрида ўтказиладиган II Халқаро ҳунармандчилик фестивали кунлари ташкил этилади.

 

2022 йилдан кейин Форумни ташкил этиш бўйича “йўл харитаси” “Ҳунарманд” уюшмаси томонидан ишлаб чиқилади ҳамда уни ўтказишдан камида 6 ой олдин Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

 

Форумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Ташкилий қўмита томонидан ишлаб чиқиладиган ва белгиланган тартибда тасдиқланган смета асосида қуйидаги тартибда:

  • Форумга тайёргарлик кўриш билан боғлиқ барча харажатлар Форум ўтказиладиган жой сифатида белгиланган ҳудуд маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан;
  • Форумни ўтказиш билан боғлиқ харажатларнинг 50%и – Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан, 50%и – Форум ўтказиш белгиланган ҳудуд маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.

 

2022 йил 1 мартга қадар Форум расмий веб-сайти ишга туширилади, унда ҳунармандчилик маҳсулотлари ва бошқа эсдалик совғалари реализацияси ташкил этилади.

 

Форум расмий веб-сайти орқали ҳунармандчилик маҳсулотлари ва бошқа эсдалик совғалари реализация қилинганда 2024 йил 1 октябрга қадар давлат харидларини амалга оширишда тўғридан-тўғри шартномалар тузишга рухсат берилади. Бунда, давлат буюртмачилари тўғридан-тўғри шартномалар тузилганлиги тўғрисидаги ахборотни шартнома тузилган пайтдан эътиборан 3 иш куни ичида махсус ахборот порталига жойлаштириши шарт.

 

Музей дўконлари, эсдалик совғалари савдо тармоқларининг вакиллари, халқаро харидорлар, машҳур коллекционерларнинг Ўзбекистонга келиб-кетиши ва бўлиши билан боғлиқ харажатларини қоплаш ушбу халқаро маданий тадбирларнинг сметасида назарда тутилади.

 

Форум доирасида тадбирлар ўтказиладиган ҳудудда кулолчилик санъатига оид турли кўргазмалар, кулолчилик буюмлари, қадимий кулолчилик дастгоҳлари ва маҳсулотларини яратиш жараёнлари, кулолчиликка оид бадиий ва ҳужжатли фильмлар, китоблар, альбомлар, фотосуратлар намойиши ва уларнинг сотуви ташкил этилади.