Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Мамлакатдаги қўғирчоқ театрлари сони кўпаяди

04.12.2020

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 30.11.2020 йилдаги «Республикада айрим давлат театрлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 754-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат Президентнинг 26.05.2020 йилдаги «Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6000-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек республика ҳудудларида театр санъатининг бой анъаналарини янада юксалтириш мақсадида қабул қилинган.

 

Қарорда қуйидагилар белгиланган:

  • 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида «Қўғирчоқ ясаш технологияси» ихтисослиги бўйича таълим йўналишини очиш, шунингдек қўғирчоқ театри режиссёрлиги, актёрлиги ва драматургия йўналиши бўйича махсус сиртқи бўлимларни ташкил қилиш;
  • К.Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида «Қўғирчоқ театри рассоми» ихтисослиги бўйича таълим йўналишини очиш;
  • Навоий, Тошкент, Наманган ва Сирдарё вилоятларида қўғирчоқ театрлари ва мусиқали драма театрлари фаолиятини ташкил этиш.

 

Театрлар биноларининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун талаб этиладиган маблағлар 2021 йилга мўлжалланган Инвестиция дастурининг Маданият вазирлиги учун ажратилган лимитлар доирасида марказлаштирилган капитал қўйилма маблағларини қайта тақсимлаш ҳисобидан йўналтирилади.

 

2 ой муддатда давлат театрлари биноларини қуриш ва замонавий ускуналар билан жиҳозлаш бўйича лойиҳалар 2021–2023 йилларга мўлжалланган мамлакатимизнинг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритилади.

 

Молия вазирлиги томонидан давлат театрларининг фаолиятини молиялаштириш учун зарур маблағлар ушбу театрлар биноларини қуриш ишлари якунланганидан сўнг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ажратилиши назарда тутилсин.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 1.12.2020 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.

 

 

Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум