Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Почта ходимлари ҳар йили қайта тайёрлашдан ўтадилар

29.06.2021

Рус тилида ўқиш

Молия вазирлиги, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан қуйидаги қарорлар қабул қилинди:

  • “Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” (рўйхат рақами 2033-4, 26.06.2021 й.) (1);
  • “Почта алоқаси операторлари, провайдерлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” (рўйхат рақами 3061-2, 26.06.2021 й.) (2).

 

Биринчидан, қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат вазифаларига ўзгартиришлар киритилди (1). Айнан:

  • Террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхати киритилган шахсларнинг операциясини кечиктирмасдан ва олдиндан хабар қилмасдан тўхтатиб туриш ва (ёки) пул маблағларини ёҳуд бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйиш. Юридик ёки жисмоний шахснинг шахсий ҳисобварағига тушган пул маблағларини ҳисобга киритиш бўйича операциялар бундан мустасно (илгари - истиснолар бўлмаган);
  • юқори мансабдор шахслар, уларнинг оила аъзолари ва юқори мансабдор шахсларга яқин шахсларнинг амалга ошираётган операцияларини чуқур мониторинг қилиш (илгари - юқори мансабдор шахслар ва уларнинг оила аъзолари);
  • пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни 30 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда тўхтатиш тўғрисида махсус ваколатли давлат органининг (Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти) кўрсатмаларини ўз вақтида бажариш.

 

Қоидаларга (1) киритилган ўзгартиришларга асосан Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги томонидан амалга ошириладиган функциялар ва ваколатлар Молия вазирлигига ўтказилди.

 

Қоидаларга (1) риоя қилинишига жавобгар бўлган назоратчиларнинг мажбуриятлари тўлдирилди. Булар:

  • бенефициар мулкдорларни шахсини ўрганиш бўйича имкон қадар чоралар кўриш;
  • жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича ўқув тадбирларида иштирок этиш ва олинган маълумотларни ходимларга етказиш.

 

Иккинчидан, Қоидаларга (2) учинчи томон тушунчаси киритилди. Бу - Ўзбекистонда рўйхатга олинган ва пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуннинг 12-моддасида кўрсатилган ташкилотлар.

 

Белгиланишича, почта алоқаси операторлари, провайдерлари ҳар йили жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш масалалари бўйича уларнинг замонавий техника, усуллар ва йўналишларда хабардорлигини ошириш, қонунчилик ва мажбуриятларнинг барча жиҳатларини аник тушунтириш мақсадида ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва ўқитиш дастурини ишлаб чиқади.

 

Фойдаланувчини лозим даражада текшириш бўйича почта алоқаси операторлари, провайдерлари томонидан кўриладиган чора-тадбирлар фойдаланувчини ва  унинг номидан тегишли ҳужжатлар асосида иш кўраётган шахсни идентификация қилиш билан тўлдирилди.

 

Почта алоқаси операторлари, провайдерлари учинчи томонларнинг фойдаланувчиларни лозим даражада текшириш натижаларига ишонишлари мумкин. Мазкур ҳолларда фойдаланувчиларни лозим даражада текшириш натижалари бўйича сўнгги жавобгарлик почта алоқаси операторлари, провайдерларининг зиммасида қолади.

 

Белгиланишича, халқаро пул ўтказмалари операцияларини амалга оширувчи почта алоқаси операторлари, провайдерлари қуйидагиларни амалга ошириши лозим:

  • ўзларининг ушбу хизматларни кўрсатувчи бўлинмалари ва ушбу бўлинмалар ходимларининг ҳисобини юритишлари;
  • пул ўтказмаларига оид операцияларни жисмоний шахс - фойдаланувчиларни лозим даражада текширгандан сўнг амалга оширишлари;
  • жўнатиладиган пул ўтказмаларини фойдаланувчи ҳақидаги (номи; ҳужжат (паспорт/идентификация ID-картанинг рақами ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжат) серияси ва рақами; операциянинг хос рақами; жўнатувчининг манзили ёки давлат рақами белгиси ёки жисмоний шахслар учун туғилган санаси ва жойи) ва олувчи ҳақидаги (олувчининг номи; операциянинг хос рақами) аниқ маълумотлар билан бирга юборилишини таъминлашлари;
  • олувчиси ва (ёки) жўнатувчиси ҳақидаги талаб қилинган маълумотларга эга бўлмаган халқаро пул ўтказмаларини аниқлаш бўйича асосли ва имкони мавжуд бўлган чораларни кўришлари;
  • олувчиси ва (ёки) жўнатувчиси ҳақидаги талаб қилинган маълумотларга эга бўлмаган халқаро пул ўтказмалари аниқланганда операторлар, провайдерлар томонидан кўриладиган чоралар (ижро қилиш, рад этиш, тўхтатиш ёки бошқалар) тартибини белгиловчи, таваккалчиликларни баҳолашга асосланган ички ҳужжатни ишлаб чиқишлари керак.

 

Шунингдек, Қоидаларда қўлланиладиган “юқори мансабдор шахслар” тушунчаси кенгайтирилди. Энди, бу - чет давлатнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи, маъмурий ёки суд органида, шу жумладан ҳарбий тузилмаларида ёхуд халқаро ташкилотда доимий, вақтинча ёки махсус ваколат бўйича тайинланадиган ёки сайланадиган, ташкилий-бошқарув вазифаларини бажарувчи ва юридик аҳамиятга эга бўлган ҳаракатларни содир этишга ваколатли шахслар. “Юқори мансабдор шахсларга яқин бўлган шахслар” тушунчаси киритилди.

 

Ҳужжатлар Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.06.2021 йилдан кучга кирди.

 
Наргиза Воҳидова.


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16