Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
II чоракда жами даромад 1 млрд сўмдан ошган бўлса, ҳисобот қандай топширилади - buxgalter.uz да ўқингII чорак учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисоботда нимага эътиборни қаратиш лозим- buxgalter.uz да ўқинг Чет эллик мутахассиснинг фойдаланилмаган таътилини компенсация қилиш керакми - buxgalter.uz да ўқингҲисоботлар қайта топширилганда: 45-сон хато нимани англатади - buxgalter.uz да ўқингРаҳбарларнинг машиналари нега солиқчиларни қизиқтириб қолди - buxgalter.uz да ўқингДСБ ҳисоботларни қайта топшириш ва ЭҲФ масалалари бўйича нима жавоб беради- buxgalter.uz да ўқингФойда солиғи ҳисоб-китобида узоқ муддатли контрактларни ҳисобга оламиз - buxgalter.uz да ўқингИмпорт қилинган товарни реализация қилиш чоғида зиддиятли ҚҚС - buxgalter.uz да ўқинг

Самарқанд вилоятида фотоэлектрик станция қурилади

16.05.2020

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 13.05.2020 йилдаги “"Самарқанд вилоятида қуввати 100 МВт бўлган фотоэлектрик станцияни қуриш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4712-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан Ўзбекистон Ҳукумати номидан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, "Total Eren SA" Франция компанияси (кейинги ўринларда – Инвестор) ва "Tutly Solar" МЧЖ шаклида хорижий инвестиция иштирокидаги корхона (кейинги ўринларда - Лойиҳа компанияси) ўртасида 2019 йил 13 сентябрда тузилган инвестиция битими тасдиқланди.

 

Инвестиция битими Самарқанд вилоятида умумий қуввати 100 МВт бўлган фотоэлектрик станцияни (кейинги ўринларда - ФЭС) лойиҳалаштириш, молиялаштириш, қуриш ва 25 йил давомида ишлатиш билан боғлиқ Инвестор ва Лойиҳа компаниясининг мажбуриятларини назарда тутади.

 

Шунингдек, "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ ва Лойиҳа компанияси ўртасида 2019 йил 13 сентябрда тузилган Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисида битим маъқулланди.

 

"Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисида битим доирасида:

  • Лойиҳа компанияси билан Харидорнинг уланиш воситаларини бериш тўғрисида битим тузади;
  • кучланишни оширувчи ФЭС подстанцияси фойдаланишга топширилиб, мустақил халқаро маслаҳатчи томонидан баҳоланганидан сўнг уни Лойиҳа компаниясидан ўз мулкига қабул қилиб олади. Лойиҳа компаниясининг тасдиқланган харажатларини ягона тўлов билан қоплайди;
  • ФЭС билан боғлиқ инфратузилмалар барпо этилишини таъминлайди;
  • ФЭСда ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг уч ойлик харидини қоплаш учун мажбуриятлар бажарилишининг таъминоти сифатида Лойиҳа компанияси фойдасига чет эл валютасида тасдиқланган тикланадиган аккредитивни очади.

 

Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида Лойиҳа компаниясига қуйидаги ҳуқуқлар берилди:

  • кредитлаш, хорижий валютадаги маблағларни олиш ва улардан фойдаланиш (шу жумладан, бошқалардан ташқари хорижий валютада кредит маблағлари тушумлари) учун чет элдаги хорижий банкларда банк ҳисобварақларини очиш;
  • Ўзбекистондан ташқаридаги хорижий пудратчилар, етказиб берувчилар ёки хорижий кредиторларга тўловларни Ўзбекистондаги банк ҳисобварақлари орқали ўтказмасдан тўғридан-тўғри амалга ошириш.

 

Қарор билан белгиланишича, 5.05.2015 йилдаги ПҚ-2343-сон қарорнинг 5-банди иккинчи хатбошисида назарда тутилган қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида сотиладиган электр энергияси ҳажмларига нисбатан татбиқ этилмайди.

 

Қарор кўрсатилган инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун тегишли вазирликларга берилган қатор топшириқларни ўз ичига олган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.05.2020 йилдан кучга кирди.

 

Элмира Сиразиева.