Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Пенсия тайинлаш ва ижтимоий солиқни ихтиёрий тўлаш қоидалари қандай ўзгармоқда Аграр соҳада субсидия ва суғурта тизими қандай ўзгаради Солиқ органлари назорат қилинадиган битимлар ҳақида хабардор қилишни талаб қилмоқда: бухгалтер нима қилиши керак

Тадбиркорлар энди олиб чиқилаётган карантин остидаги маҳсулотларни фумигация қилишлари мумкин

22.01.2025

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 20.01.2025 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-1020-сон Қонун имзоланди.

 

Юридик шахслар Ўзбекистондан олиб чиқилаётган карантин остидаги маҳсулотнинг фумигациясини амалга оширишлари мумкин. Бунинг учун улар тегишли лицензия олишлари керак.

 

Маълумот учун: фумигация — ўсимликлар карантини объектларини ва бошқа зарарли организмларни йўқ қилиш мақсадида уларни кимёвий воситаларнинг газлари билан зарарсизлантириш.

 

Лицензия Ўсимлик карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан берилади. Лицензия учун давлат божи миқдори – БҲМнинг 3 бараварини ташкил этади.

 

Мазкур фаолият билан лицензиясиз шуғулланиш БҲМнинг 250 баравари миқдорида жаримага тортиш билан жазоланади.

 

Шунга кўра:

 

Мазкур фаолиятни лицензиялаш тартиби ҳамда олиб чиқилаётган карантин остидаги маҳсулотни фумигациялаш тартиби 6 ой ичида ишлаб чиқилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.07.2025 йилдан кучга киради.

 

Собир Нурбердиев

 


.

Валюталар курси

2026-10-03
  • USD:11772.95 (+0.00) сум
  • EUR:13224.55 (+0.00) сум
  • RUB:141.14 (+0.00) сум