Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Юридик ва жисмоний шахслар учун чет элга инвестиция киритиш қоидалари қандай ўзгаради Фоизсиз қарз бўйича даромадни ҳисоблашда ҳисобварақ-фактура расмийлаштириш керакми Ижтимоий солиқ: 2027-2029 йилларда бизнес учун нималар ўзгаради Ижтимоий солиқ: 2027-2029 йилларда бизнес учун нималар ўзгаради Ижтимоий солиқ: 2027-2029 йилларда бизнес учун нималар ўзгаради

Ўзбекистон Янги тараққиёт банки тўғрисидаги битимга қўшилди

22.05.2026

Рус тилида ўқиш

"Ўзбекистон Республикасининг Янги тараққиёт банки тўғрисидаги Битимга (Фортелаза, 214 йил 15 июль) қўшилиши ҳақида"  21.05.2026 йилдаги ЎРҚ-1147-сон Қонун қабул қилинди.

 

Битимнинг асосий мақсади иштирокчи давлатлар ўртасидаги инфратузилма лойиҳаларини молиялаштириш орқали иқтисодий ривожланишни қўллаб-қувватлаш, барқарор ривожланишни таъминлаш ва узоқ муддатли инвестиция ресурсларини жалб этишдан иборат.

 

Янги тараққиёт банки аъзолари – Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Африка, шунингдек, БАА, Бангладеш, Миср ва Жазоир. Уругвай, Колумбия ва Эфиопия банкка қўшилиш жараёнида.

 

Янги тараққиёт банки транспорт, энергетика ва сув таъминоти соҳаларидаги лойиҳаларни молиялаштиради. Унинг фаолияти иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган.

 

Шунингдек, банк "яшил" иқтисодиётни ривожлантириш, иқлим ўзгаришига мослашиш, табиий офатлар хавфини камайтириш, рақамли технологиялар ва инновацион ечимларни жорий этиш бўйича дастурларни амалга оширишга кўмаклашади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.05.2026 йилдан кучга кирди.

 

                                             Лола Абдуазимова