Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

«Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти таъсис этилди

18.10.2022

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 14.10.2022 йилдаги 594-сон қарори билан «Янги Ўзбекистон юлдузлари» маданият ва санъат миллий мукофоти тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Мукофот билан тақдирлаш учун номзодлар танлаб олинадиган мезонлар белгиланди:

• жаҳон миқёсидаги кўрик-танлов ва фестивалларда юқори ўринларни эгаллаш;

• ўзбек санъати ва маданиятини дунё саҳналарида намойиш этиб келиш;

• муносиб ижодий кадрларни тайёрлаш;

• ижодий асарларда маданиятимизнинг ўзига хослигини акс эттириш;

• йил давомида ижодий асарнинг оммалашганлиги ва бошқалар.

 

Миллий мукофот тўғрисидаги низомда қуйидагилар ҳам назарда тутилган:

• мукофотга номзодларнинг ҳужжатларини қабул қилиш ва кўриб чиқиш тартиби;

• тақдирлаш маросимини ташкил этиш ва ўтказиш.

 

Маданият ва санъат соҳасидаги миллий мукофот 20 та номинация бўйича ҳар йили бир марта тақдим этилади. Номзодлар ҳар йили 10 январдан 10 февралгача танлаб олинади, танлаб олинганлар 1 мартгача ОАВ ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинади. Махсус комиссия 10-15 ноябрь кунлари ноизодларга оид ҳужжатларни кўриб чиқиб, ҳар бир номинация бўйича энг яхши натижа кўрсатган уч нафар номзодни саралаб олади.

 

Сўнг рўйхат жорий йилнинг 15 декабридан келгуси йилнинг 10 январигача кенг жамоатчилик овоз бериши учун эълон қилинади. Ғолибларнинг маданият вазирининг буйруғи асосида тақдирланиши 25 январь куни ташкил этилади. Мукофот миқдори 100 БҲМни ташкил этади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари миллий маълумотлар базасида эълон қилинган ва 15.10.2022 йилдан кучга кирган.

 

Лола Абдуазимова.

 


Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16