Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Япония Ўзбекистон вакилларининг ўқиши учун грант ажратди

22.01.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 18.01.2021 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси вакилларининг ўқишини ташкил этиш учун Япония Ҳукумати грантидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 26-сон қарори қабул қилинди.

 

Кадрлар тайёрлаш учун стипендиялар ажратиш лойиҳасини амалга ошириш мақсадида Япония ҳукуматининг таклифи бўйича Япониянинг етакчи университетлари магистратураси ва докторантурасида Ўзбекистон вакилларининг ўқиши ташкил этилади. Ўзбекистон ва Япония ҳукуматлари ўртасида ҳар йили имзоланадиган алмашинув ноталари ва грант битимларига асосан ўқиш учун стипендиялар берилади.

 

2021-2022 йилларда фойдаланиш учун 291 млн Япония иенаси миқдорида грант ажратилади.

 

Лойиҳани амалга оширишни мувофиқлаштириш ва ўқиш учун номзодларни танлаб олиш қуйидагилар томонидан амалга оширилади:

Ўзбекистон томонидан – Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ёшлар, маънавият ва жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибияти, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги 

Япония томонидан – Япониянинг Ўзбекистондаги Элчихонаси, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги, Ўзбекистон-Япония Инсон ресурсларини ривожлантириш маркази.

 

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига бошқа вазифалари қаторида манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда таҳсил олаётган стипендиатларнинг ўқиши ва ўқишни тамомлаган стипендиатларнинг меҳнат фаолияти юзасидан доимий мониторинг олиб бориш ҳам топширилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.01.2021 йилдан кучга кирди.



                                                                                                                 Наргиза Воҳидова.



Валюталар курси

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум