Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Резидентлик сертификати кейинроқ тақдим этилса, норезидентга йил бошидан тўланган ЖШДСни қайтариш мумкинми Қарз берувчи қарз бериш ва қайтарилишини қандай ҳисобга олиши керак Қишлоқ хўжалиги корхоналари қандай солиқларни тўлайдилар Қишлоқ хўжалиги корхоналари қандай солиқларни тўлайдилар

Йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартиришлар киритилди

19.05.2025

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 15.05.2025 йилдаги «Транспорт воситаларидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 318-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжатга мувофиқ, 2025 йил 1 июндан бошлаб:

  • йўлнинг қатнов қисмидаги чизиқлар билан белгилаб қўйилган талабларга риоя этмаслик ҳолатларини ҳар қандай махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари орқали қайд этишга;
  • шаҳарлар автомобиль йўлларида таъмирлаш ёки йўл чизиқларини чизиш билан боғлиқ ишларни соат 07.00 дан 21.00 га қадар амалга оширишга (дам олиш кунлари, шунингдек, кечиктириб бўлмайдиган алоҳида ҳолатлар бундан мустасно) йўл қўйилмайди.

 

Эндиликда соат 23.00 дан 06.00 га қадар йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган тасмаси бор йўлда бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланишига рухсат этилади.

 

Бундан ташқари, мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари атрофидаги йўлларда Йўл ҳаракати қоидалари билан белгиланган тезлик чегарасини дам олиш кунлари, таътил даврлари ва 19.00 дан 07.00 гача вақт оралиғида ушбу аҳоли пункти учун рухсат этилган умумий тезлик чегарасигача ошириб ҳаракатланишга йўл қўйилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.05.2025 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев