Президентнинг 13.01.2021 йилдаги «Суд органлари фаолиятини молиялаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6134-сон Фармони қабул қилинди.
Ҳудудий экспорт штаблари ташкил этилади

Улар «ишлаб чиқаришдан то хорижий истеъмолчига» тамойили бўйича экспортчи ташкилотларга кўмаклашади.
Тошкентда Санкт-Петербург давлат университети филиали очилади

Унинг вазифалари орасида - шарқ тиллари филологияси, мамлакатшунослик ва хорижий мамлакатлар иқтисодиёти, биотиббиёт, аниқ фанлар бўйича юқори малакали кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш.
Маъмурий ишлар бўйича апелляция бериш муддати узайтирилди

Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексга қўшимчалар киритилди.
Бюджет ташкилотлари, тиббиёт ходимлари ва ўқитувчиларга – олис туманларда ишлаганлик учун қўшимча тўловлар

Президент томонидан 11 январь куни «Олис ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига малакали мутахассисларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор имзоланди.
Иқтисодий ишларни кўриб чиқиш тартиб-таомилига ўзгартиришлар киритилди

Энди инвестициявий низолар бўйича ишлар ҳамда рақобатга оид ишлар иқтисодий судда кўриб чиқилади.
Назорат тартибида иш юритиш бекор қилинди

Президент томонидан «Жиноят ишлари бўйича суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун имзоланди.
Солиқ тўловчиларнинг солиқ хавфи даражалари аниқланди

Вазирлар Маҳкамаси Солиқ хавфини бошқариш ва юқори даражадаги таваккалчилик тоифасига мансуб солиқ тўловчиларни (солиқ агентларини) аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлади.
Ер ости сувларидан фойдаланишга оид рухсат этувчи ҳужжатларни бериш тартиби ўзгартирилди

Гидрогеологик хулоса, ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш, улардан ёки уларни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентлари қабул қилинди.
Аёлларга тадбиркорлик билан шуғулланишда кўмак кўрсатилади

Халқ банки бўлимлари 150 БҲМгача миқдорда кредитларни 6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга МБнинг асосий ставкаси бўйича ажратади. Кредитлар Халқ банкининг филиаллари томонидан 6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга ажратилади.
Наманган вилоятининг 3 та туманида қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга доир чора-тадбирлар тасдиқланди

Президент қарори билан Наманган вилоятининг Косонсой, Чортоқ ва Янгиқўрғон туманларини боғдорчилик ва узумчилик йўналишларига ҳамда сабзавот, картошка, дуккакли ва мойли экинларга ихтисослаштириш белгиланди.
Экспортни рағбатлантириш агентлигининг функциялари кенгайтирилди

Энди у тижорат банкларига экспорт билан боғлиқ савдо операциялари ва экспортолди молиялаштириш кредитлари учун Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиявий ресурслар ажратишга кўмаклашади.
К.Беҳзод номидаги институтга малакали кадрлар жалб этилади

Институтнинг янги вазифалари ҳам белгиланди, улар орасида - ўқитишнинг мақсадли тизимини шакллантириш, атоқли ижодкор-рассомларнинг «ўқув-ижодий устахонаси» тизимини жорий этиш.
Маҳалла ходимлари олий маълумот олиши мумкин

Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари учун кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Бош вазир ўринбосарининг лавозим мажбуриятлари ўзгартирилди

Бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосарининг фаолияти инвестиция ва ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш, ЭИЗ ва КСЗни ривожлантириш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишга йўналтирилган.
ЙҲҚ бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби ўзгартирилди

ЙҲҚнинг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома маъмурий ҳуқуқбузарликлар охирги зарурат ҳолатида содир этилган деб ҳисобланадиган ҳоллар билан тўлдирилди.
Замонавий мактаблар қурилиши қандай назорат қилинади

Умумий ўрта таълим муассасаларини қуриш ва уларда монтаж ишларини амалга оширишни тартибга солувчи низом қабул қилинди.
4 ва ундан ортиқ боласи бўлган оила - кўп болали оила

Кам таъминланган ва кўп болали оилалар томонидан уй-жой олиш ва уларга қорамол бериш тартибларига ўзгартиришлар киритилди.
Экспорт қилувчиларга давлат томонидан ёрдам кўрсатиш давом эттирилади

Экспорт қилувчиларга молиявий кўмак, аввалгидек, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан кўрсатилади.
«Ғалаба боғи» мажмуаси Жамғармаси маблағлари нималарга сарфланади

Мудофаа вазирлигининг «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуасини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Янги сонларда ўқинг

- Ўрмон фонди ерлари алоҳида муҳофаза қилинади
- Ходимнинг соғлиғига зиён етказилганда тўловлар...
- «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» (Кўчирма)
- Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори оширилади
- Янги ходимга ШЖБПҲ рақамини қандай қилиб бир неча дақиқада очиш мумкин (йўриқнома)