Шунингдек Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Низом билан Агентликнинг ҳуқуқий мақоми, тузилмаси, ҳуқуқлари ва вазифалари белгиланди.
Миллий гвардия хизматчилари учун қандай ўзгартиришлар киритилди
Миллий гвардия ва ДХХ фаолиятини тартибга соладиган бир қатор НҲҲларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Криптовалюта. Ички назорат қандай амалга оширилади
Ички назоратнинг мақсади жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қаратилган пул маблағлари билан боғлиқ операцияларни аниқлаш ва олдини олишдан иборат.
Аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражаси баҳоланади
Спорт синовларини муваффақиятли топширган шахслар “Жисмоний тайёргарлик даражаси” кўкрак нишонини, шунингдек қатор имтиёзларни оладилар.
Тошкент вилоятининг туманлари ва шаҳарлари чегаралари ўзгаради
Тошкент вилояти маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини тартибга солиш анклав ҳудудларни тугатиш ҳамда маҳаллий давлат ҳокимликлари органлари томонидан ҳудуд бошқарувини янада соддалаштиришга олиб келади.
Паррандачиликни ривожлантириш учун субсидиялар ажратилади
Хусусан тадбиркорларга-тухум, парранда гўшти ва маҳсулотларини экспорт қилувчиларга автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспортида ташиш харажатларининг 50%игача миқдорда компенсация қилинади.
Вазирлар Маҳкамаси фаолияти такомиллаштирилади
Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасида бир қатор бошқармалар ташкил этилади, янги лавозим киритилади.
Мактабгача таълим ташкилотлари тармоғи кенгайтирилади
Болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси паст бўлган 53 та туманда 2 мингта оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти йўлга қўйилади. Бунинг ҳисобига 50 минг нафар тарбияланувчилар учун янги ўринлар яратилади.
Ўзбекистоннинг фуқаролигини олиш соддалаштирилди
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Қонунга қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги 14.06.2021 йилдаги ЎРҚ-696-сон Қонун қабул қилинди.
Шоликорларга субсидиялар бериш тартиби тасдиқланди
Шоли экиш учун сотиб олинган замонавий уруғ сеялкалари ва кўчатлаб экиш ускуналари қийматининг 20%гача қисми Давлат бюджетидан қоплаб берилади.
ТДЮУда талабалар фан ўқитувчиларини танлашлари мумкин
ТДЮУ ҳамда Адлия вазирлигининг юридик техникумларида таълимнинг кредит-модуль тизими жорий этилади.
ТДЮУга ўқишга қабул қилиш суҳбат натижаларига кўра амалга оширилади
ТДЮУ қошидаги академик лицейнинг барча фанлар бўйича юқори натижаларга эга битирувчилари ТДЮУга якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали, тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади.
Гидрометеорология хизмати аълочиларини мукофот кутади
Вазирлар Маҳкамаси "Гидрометеорология хизмати аълочиси" кўкрак нишонини таъсис этди.
Самарқанд вилояти ҳокимлиги тузилмаси янгиланди
Самарқанд вилояти ҳокимлиги бошқарув аппарати тузилмасида Самарқанд вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари - «Ургут» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси раҳбари лавозими жорий этилади.
2021-2025 йилларда атроф табиий муҳит мониторинги дастури тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамаси томонидан «Атроф муҳитнинг ифлосланиш даражасини баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарор қабул қилинди.
Транспорт воситаларидан утилизация йиғими қандай ундирилади
Ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари учун утилизация йиғимини ундириш, қайтариш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
400 млрд сўм - ҳудудларда саноатни ривожлантириш учун
Президент томонидан 09.06.2021 йилдаги “Ҳудудларнинг саноат салоҳиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6244-сон Фармон имзоланди.
Кўчмас мулк бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига қандай берилади
Республика кўчмас мулк объектларини бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
ДХШ асосида иссиқхона хўжаликлари ташкил этилади
Хорижий ва маҳаллий инвесторлар томонидан ишлаб чиқариладиган замонавий ва энергия тежамкор ускуна-жиҳозлардан фойдаланган ҳолда иссиқхона хўжалигига эга бўлиш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш истагини билдирган шахслар ҳамкорликка таклиф этилади.
Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти ташкил этилди
Институтнинг вазифалари жумласига эл-юрт тақдирига лоқайдлик, маҳаллийчилик, уруғ-аймоқчилик, коррупция, оилавий қадриятларга беписандлик ва ёшлар тарбиясига масъулиятсизлик каби иллатларга барҳам беришга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш киритилган.



