Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Тожикистон-Ўзбекистон инвестиция компанияси ташкил этилади

09.09.2021

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 7.09.2021 йилдаги «Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги ПҚ-5242-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан Душанбе шаҳрида 2021 йил 10 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Тожикистон Республикаси Ҳукумати ўртасида имзоланган Тожикистон-Ўзбекистон инвестиция компаниясини ташкил этиш тўғрисидаги Битим тасдиқланди.

 

Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси мазкур халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.

 

Тожикистон-Ўзбекистон $12 млн млн АҚШ доллари миқдоридаги бошланғич устав капитали ҳамда инвестиция портфели шаклланган сари уни $50 млн гача босқичма-босқич етказиш шарти билан МЧЖ шаклида ташкил қилинади.

 

Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг компания устав капиталини шакллантиришдаги улуши 75%ни ҳамда «Тажинвест» ДУКнинг улуши 25%ни ташкил этади.

 

Инвестиция компаниясининг мақсади Тожикистон ҳудудида қўшма лойиҳаларни молиялаштиришдан иборат. Унинг асосий фаолият турлари этиб қуйидагилар белгиланди:

  • фаолият юритаётган ва янги ташкил этилган хўжалик юритувчи субъектларнинг устав капиталидаги улушини сотиб олиш, қарз ажратиш, қимматли қоғозларни чиқариш орқали инвестициялаш;
  • тожикистонлик ва хорижий инвесторларга инвестиция компаниясининг хўжалик юритувчи субъектлар устав капиталидаги  улушини реализация қилиш;
  • халқаро инвестиция ва молия институтлари (компаниялари) билан, шу жумладан Тожикистонда инвестицион ҳамкорликни йўлга қўйиш, улар билан ўзаро инвестицион фаолиятни мувофиқлаштириш, шунингдек қўшма ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда кўмаклашиш;
  • инвестиция компанияси иштирокчилари таркибини кенгайтириш мақсадида хорижий ва маҳаллий инвесторларни излаш ва жалб қилиш;
  • Тожикистоннинг тижорат банкларига тижорат асосида маблағлар ажратиш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 8.09.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.


Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум