Вазирлар Маҳкамаси томонидан реклама фаолияти соҳасига оид талаблар белгиланди ва ушбу соҳага тааллуқли низомлар тасдиқланди.
Бўстонлиқ туманида мол-мулкни ижарага бериш ва солиқ солиш соддалаштирилади

Вазирлар Маҳкамасининг 20.02.2020 йилдаги 107-сон қарорида Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида солиқ солиш объектларини ҳисобга олиш ва солиқ маъмуриячилиги бўйича тажриба ўтказилиши назарда тутилган.
Кредитни расмийлаштириш чоғида банкнинг мажбуриятлари кенгайтирилди

Шунингдек, бир қарз олувчи ёки бир-бирига дахлдор қарз олувчилар гуруҳи учун таваккалчиликнинг таркиби қайта кўриб чиқилди. Тузатишлар МБнинг тегишли ҳужжатларига киритилди.
Карантин остидаги маҳсулотларни олиб кириш ким томонидан ва қандай тақиқланади

Фитосанитар хавфни таҳлил қилиш, фитосанитария чораларини қўллаш ва бекор қилиш тартиби тасдиқланди.
Ипотека: қарз олувчилар ва банкларга қандай талаблар қўйилади

Молия вазирлиги ва Марказий банк томонидан Аҳолига кўп квартирали уйлардаги квартираларни сотиб олиш учун бозор тамойиллари асосида ипотека кредитлари ажратиш концепцияси тасдиқланди.
Дарахтлар кесилишига мораторий қандай амалга оширилади

Ҳукумат томонидан давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг 78 номдан иборат рўйхати тасдиқланди ҳамда улар кесилишига мораторийни амалга ошириш тартиби белгиланди.
Ўзбекистон ШҲТ доирасида медиаҳамкорлик шартларини қабул қилди

Президент томонидан ШҲТга аъзо давлатлар ҳукуматлари ўртасида оммавий ахборот воситалари соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим тасдиқланди.
Ҳарбий хизматга чақирув эълон қилинди

Президент томонидан фуқароларнинг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисидаги қарор имзоланди.
Солиқ ҳисоботи – янги шакллар бўйича

Давлат солиқ қўмитасининг қарори билан солиқ ҳисоботи шакллари тасдиқланди.
Маҳаллий ўзини ўзи бошқаришни ислоҳ қилиш кўлами кенгайтирилди

Янги вазирликнинг ташкил этилиши, фуқаролар йиғинларидаги тузилмавий қайта ташкил этишлар ва уларнинг вазифаларини қайта кўриб чиқиш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини молиялаштиришнинг янги тизимига ўтиш – буларнинг ҳаммаси Президентнинг 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938-сон Фармонида назарда тутилган.
Ўзбекистонда молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш жадаллашади

2020 йил 24 февралда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикасида МҲХСга ўтиш тарихида янги саҳифа очадиган “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.
1 февралдан талабаларга стипендиялар янги қоидалар бўйича тўланади

Ҳукумат томонидан олий таълим муассасалари талабаларига тўланадиган стипендиялар миқдорларини белгилаш ҳамда стипендиялар тайинлаш ва тўлашнинг янги тартиби тасдиқланди.
Истеъмол спиртининг сифати – назоратда

Истеъмол этил спирти ишлаб чиқарувчи корхоналарда жойлашган лабораториялар фаолиятини тартибга солувчи Низом Вазирлар Маҳкамасининг 19.02.2020 йилдаги 97-сон қарори билан тасдиқланди.
Лимонларни етиштириш кооперацияларига субсидиялар берилади

Президент томонидан лимончилик тармоғини янада ривожлантиришга доир қарор имзоланди.
Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомаласи тартиби белгиланди

Вазирлар Маҳкамаси гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомаласи соҳасидаги иккита низомни тасдиқлади.
Менежмент тизимларининг мувофиқлик сертификатининг амал қилиш муддати қисқартирилди

Менежмент тизимларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга тузатишлар киритилди.
Фуқаролар йиғинининг янги комплекси - ҳар бир маҳаллада

Улар намунавий лойиҳаларга мувофиқ ДХШ шартларида танлов савдоларини ўтказмасдан тўғридан-тўғри шартномалар асосида жалб қилинган инвесторлар иштирокида қурилади, уларга зарур ер участкалари ажратилади.
Қурилишда намунавий тендер ҳужжатлари қўлланилади

Ҳукумат ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича танлов (тендер)ни жадал ўтказиш бўйича чора-тадбирларни қабул қилди.
Июндан бошлаб металл прокати сертификатлаштирилган бўлиши керак

Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 февралдаги 89-сон қарорида сўз боради.
Ўзбекистонда 91 та спорт-таълим муассасаси ташкил этилади

Бу Вазирлар Маҳкамасининг 17.02.2020 йилдаги “Спорт-таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 90-сон қарорида белгиланган.
Янги сонларда ўқинг

- Янги давлат хизматчилари билан меҳнат шартномаси бир йилга тузилади
- Ўриндошлар, мавсумий ишчилар ва касаначиларнинг таътил пулларини ҳисоблаш
- Қандай ҳужжатларни ишга кириш чоғида, қандай ҳужжатларни эса кейин талаб қилиш керак
- Жазо ЯММТда рўйхатдан ўтказиладими?
- Миллий малака тизими соҳасида нималар ўзгаради