Банк хизматлари истеъмолчилари ҳуқуқларини бузганликлари учун банклар, микрокредит ташкилотлари ва ломбардларга қўлланадиган санкциялар тасдиқланди.
Қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчиларга – солиқ ва божхона имтиёзлари, кредитларни қоплаш
Ушбу ва қурилиш материаллари саноатини жадал ривожлантиришга оид бошқа чора-тадбирлар Президентнинг 23 майдаги қарорида назарда тутилган
Сўроқ қилиш ва таниб олиш: янги қоидалар
ЖПКда вояга етмаган гувоҳларни ёки жабрланувчиларни сўроқ қилиш тартибига аниқлик киритилди, шунингдек таниб олиш жараёнининг хавфсизлиги кафолатланди
Тергов – видеоконференцалоқа орқали, маҳкумларга – видео-учрашув
Жиноят-процессуал ва Жиноят-ижроия кодексларига киритилган тузатишлар натижасида ана шундай имконият яратилди
Иқтисодий суд ишларини юритишга судгача мажлис жорий этилмоқда
Иқтисодий процессуал кодексга тегишли тузатишлар киритилди
Ишни кўришни кейинга қолдириш: буни қачон ва неча марта амалга ошириш мумкин
Иқтисодий процессуал кодексга суд муҳокамасини кейинга қолдириш асослари ва тартиби қисмида тузатишлар киритилди
Шахсларни давлатлараро қидириш тўғрисидаги МДҲ шартномаси бўйича Ўзбекистоннинг ваколатли органи ўзгарди
Адлия вазирлиги ўрнини Мажбурий ижро бюроси эгаллади
Ўзбекистонда йўл қурилишини ривожлантириш стратегиясини «Roland Berger GmbH» ишлаб чиқади
Бу давлатга 2,6 млн еврога тушади. Немис консалтинг компанияси техник топшириқлар тақдим этилган кундан бошлаб, 120 кундан кўп бўлмаган муддатда ишлаб чиқиши керак
Тошкентда немис технологиялари бўйича пластик карталар ишлаб чиқариш ишга туширилади
Йилига 75 млн дона ишлаб чиқариш қувватига эга замонавий завод қуриш билан ЯУПМ қўшма корхонаси ва «Veridos GmbH» немис компанияси шуғулланади
Автобусда ташиш хавфсизлиги оширилади
Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 майдаги 424-сон қарорида назарда тутилган
Парламентда қонун лойиҳаларини кўриб чиқиш тартиб-таомили ўзгарди
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги Қонунга тузатишлар киритилди (22.05.2019 йилдаги ЎРҚ-540-сон Қонун)
Уйлар барча зарур телеком-инфратузилма билан қурилади
Президент 22.05.2019 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктларида телекоммуникация инфратузилмасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади
Давлат тижорат секторидаги иштирокини камайтиришда давом этади
Бу Президентнинг 2019 йил 21 майдаги ПҚ-4325-сон қарорида назарда тутилган
Қандай ҳужжатлар ЛБМА қошидаги Марказда экспертизадан ўтказилади
«Электрон ҳукумат» тизими доирасида лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш сифатини яхшилашга бағишланган навбатдаги ҳужжат қабул қилинди
Мактабгача таълим муассасаларида педагоглар кўпаяди
Уларни тайёрлаш учун республикамиздаги 97 та касб-ҳунар коллежи қайта ташкил этилиши Вазирлар Маҳкамасининг 18.05.2019 йилдаги 418-сон қарорида назарда тутилган
Хорижга чиқиш паспорти учун анкета: бир варақда
16 ёшдан катталар ва 16 ёшга тўлмаган вояга етмаганлар учун хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш учун янги анкета шакллари ишлаб чиқилди ва давлат рўйхатидан ўтказилди
Инвестиция, бошқарув компаниялари ва венчур фондлари қандай ишлайди
Инвестиция ва бошқарув компаниялари фаолияти тўғрисида низом тасдиқланди
Муқобил энергетикани ривожлантириш солиқ имтиёзлари билан рағбатлантирилади
21.05.2019 йилдаги «Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида»ги ЎРҚ–539-сон Қонун эълон қилинди
Меҳмонхона хизматлари: брон қилишдан расмийлаштиришгача
Республикамиз ҳудудида меҳмонхона хизмати кўрсатиш қоидалари: брон қилиш, ташриф буюрувчиларни расмийлаштириш, никоҳ муносабатларидан қатъи назар жой бериш, бепул хизматлар доираси ва бошқаларни белгиловчи намунавий низом қабул қилинди
ЭКИҲ ўтмишда қолади
2019 йил 1 сентябрдан бошлаб МҲЭКМ, базавий ҳисоблаш миқдори ва пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори унинг ўрнини босади



