Президентнинг 8.01.2019 йилдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди
Эсдалик учун суратга олиш: чекловлар олиб ташланди
Март ойидан бошлаб фото ва видеотасвирга олиш тақиқланган объектларни тегишли кўрсаткич белгиларига қараб аниқлаш осон бўлади. Туристларга намойиш этиладиган объектларда эса назоратчилар ўрнига турникетлар пайдо бўлади
Яшаш гувоҳномаси олиш шартларидан бири – кўчмас мулкни харид қилиш
109 та давлат фуқаролари Ўзбекистонда кўчмас мулкни харид қилганларидан кейин яшаш гувоҳномасини олишлари мумкин
Узоқ масофага саёҳат қилганда бир транспортдан бошқасига ўтиш қулайлашади
Рейсларни (автобус, авиа- ва темир йўл) қулай тарзда боғловчи йўл чипталарини сотишни назарда тутувчи республика транспорт тизимининг ягона электрон портали ташкил этилмоқда
Ўзбекистонга хуш келибсиз: мамлакатимиз виза тизими соддалаштирилмоқда
Қатор хорижий давлатлар фуқаролари учун визасиз режим жорий этилмоқда, «Е-виза»ни расмийлаштириш учун имкониятлар кенгайтирилмоқда ҳамда кириш визаларининг янги турлари: электрон ва “оддий” визалар жорий этилмоқда
Юнусобод туманидаги ХУМШ ва кўп қаватли уйларда тажриба ўтказилади
Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида пойтахт ҳокимлиги ва УЖКХ вазирлиги тажриба ўтказади. Кўп квартирали уйлар профессионал бошқарув компанияларига бошқарувга берилади ҳамда солиқ ва божхона имтиёзлари тақдим этилади
2019 йилда кийим-кечак, уй учун товарлар ва техника импорти қимматлигича қолади
29.06.2018 йилдаги ПҚ–3818-сон қарорга кўра 2019 йилга режалаштирилгани билан солиштирганда 452 турдаги товарлар бўйича импорт божхона божлари ўзгарди. 65 та позиция бўйича акциз солиғи жорий этилди. Янги ставкалар божхонада расмийлаштиришга қандай таъсир кўрсатишини кўриб чиқамиз
Тошкентда хорижий инвесторларга махсус марказлар ёрдам беради
2019 йилнинг 1 февралидан пойтахтнинг туман ҳокимликлари ҳузурида Инвесторларни қўллаб-қувватлаш марказлари иш бошлайди. Марказлар инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда хорижий инвесторларга, шу жумладан давлат-хусусий шериклик шартлари асосида кўмаклашади
Меҳмонхоналарни қуриш бўйича харажатларнинг бир қисми давлат томонидан қопланади
2021 йил охирига келиб мамлакатимизда меҳмонхона номерлари 2,5 баравар кўп бўлади. Хостеллар ва замонавий санитар-гигиеник шохобчалар қуриш устувор ҳисобланади. Бунинг учун инвесторлар фаол жалб этилади, уларни ҳар томонлама, лойиҳаларни биргаликда молиялаштиришгача қўллаб-қувватлаш амалга оширилади
Ижара тўловининг энг кам ставкалари оширилди
Президентнинг 26.12.2018 йилдаги ПҚ-4086-сон қарори билан жисмоний шахслар томонидан кўчмас мулк ва автотранспортни ижарага беришдан олинган даромадларга солиқ солиш мақсадида фойдаланиладиган 2019 йил учун ижара тўловининг энг кам ставкалари тасдиқланди
Гаров реестрига ёзув киритиш ва ундан кўчирма олиш икки баравар арзонлашди
Вазирлар Маҳкамасининг “Гаров реестри тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида” 2014 йил 12 июндаги 155-сон қарорига тегишли тузатишлар киритилди
Электротехника саноати корхоналари уюшмаси ташкил этилди
Уюшма “Ўзэлтехсаноат” АК негизида ташкил этилади. Ихтиёрий асосда аъзо бўлган электротехника саноати корхоналари ва ташкилотлари унинг аъзолари бўлиши мумкин
“Эл-юрт умиди” жамғармаси ҳисобидан қандай кадрлар тайёрланади
2019-2021 йилларда Жамғарма стипендиялари ҳисобидан кадрларни тайёрлаш, малакасини ошириш ва стажировкадан ўтказиш дастурлари бўйича 4 000 та мутахассисни тайёрлаш режалаштирилмоқда. Уларнинг 20%и магистратура ва докторантурада ўқишади
Кўчмас мулк тўғрисида маълумот олиш осонлашди
Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом янги таҳрирда тасдиқланди
Мис экспорти - яна ҚҚСнинг ноль ставкаси бўйича
2018 йил 5 июндан бошлаб таркибида мис бўлган маҳсулотлар экспортига истисно тартибида 20% ставка бўйича ҚҚС солинган, энди эса – яна ноль ставкаси бўйича
Давлат ерни олиб қўйган бўлса, зарарни ким қоплайди
Вазирлар Маҳкамаси Давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғармалар маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлади
Суд орқали ундириладиган солиқлар бўйича энг кам қарз 25%га оширилди
Президентнинг 26.12.2018 йилдаги ПҚ–4806-сон қарори билан ундирувни солиқ тўловчиларнинг мол-мулкига қаратиш учун солиқ бўйича қарзларнинг энг кам миқдорлари тасдиқланди
ЯТТ учун «солиқ амнистияси» узайтирилди
Фаолият юритмаётган якка тартибдаги тадбиркорларнинг солиқ қарзлари ва жарима санкциялари ҳисобдан чиқарилганда улар тикланиши мумкин бўлган муддат узайтирилди
Болалар боғчаси учун тўлов йил бошидан ошмайди
Давлат мактабгача таълим муассасаларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўловининг янги миқдорлари 2019 йил 1 майдан жорий этилади
2019 йил 1 январдан алкоголь нархлари ошади
МВ ва ДСҚнинг «Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида»ги қарори (28.12.2018 йилда 3107-сон билан рўйхатдан ўтказилган) эълон қилинди



