Қонунлар, Президентнинг фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг норматив ҳужжатлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорларининг ҳисоби юритилиши лозим.
Суяк кўмиги ҳужайраларини трансплантация қилиш тартиби белгиланди
Буйрак ва (ёки) жигар бўлагини трансплантация қилиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга қўшимчалар киритилди.
Давлат кадастрлари тўғрисидаги низомлар янги таҳрирда қабул қилинди
Хусусан, бу давлат ер кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги ва бино ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомлар.
Бадиий академия Ўқув марказининг вазифалари белгиланди
Бадиий таълим йўналишларида педагог ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш маркази фаолияти 2022 йил 1 январдан бошланади.
Тошкент халқаро кинофестивали қайта тикланади
У жорий йилнинг 28 сентябридан 3 октябрига қадар "Тинчлик, тараққиёт ва маърифат" шиори остида ўтказилади.
Ташкилотларда АКТ ривожланиши самарадорлигини баҳолаш жорий қилинади
Кўрсаткичларни рейтинг баҳолаш натижалари бўйича ташкилотларга баллар ва тегишли тоифалар берилади.
Нотариат ва адвокатурада ички назорат кучайтирилди
Нотариал идоралар ва адвокатлик тузилмаларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига қўшимчалар киритилди.
"Ўзбекистон миллий электр тармоқлари"га тегишли объектлар бошқа ташкилотларга берилади
Қорақалпоғистонда, Самарқанд ва Фарғона вилоятларида жойлашган 16 та объект "Иссиқлик электр станциялари" АЖ ва "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖга берилади.
Элита шоли етиштириш учун ҳудуд ажратиш - танлов асосида
Суперэлита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик шоли етиштириш учун уруғчилик хўжаликларини танлаш тартиби тўғрисидаги низом қабул қилинди.
Пул маблағлари билан шубҳали операциялар ишга солмай тўхтатиб қўйилади
Риэлторлик ва лизинг хизматлари кўрсатиш, шунингдек лотереялар ташкил этишда ички назоратни тартибга солувчи қатор ҳужжатлар қабул қилинди.
Фуқаролар йиғинлари тўғрисидаги низом тасдиқланди
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланди.
Айдар-Арнасой ҳамда Тўдакўл кўллар тизимида рекреацион кўллар ҳудуди ташкил этилади
Ҳудудда жойлаштириш воситаси, экотуристик объектлар, туристик зоналар, соғломлаштириш масканлари, спорт тадбирлари ўтказиладиган майдонлар ва автотураргоҳ барпо этилади.
Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлиги таъминланади
Президент томонидан «Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармон имзоланди.
Иқтисодий жиноятчиликка қарши курашиш чора-тадбирлари кучайтирилди
Биржа аъзолари учун ички назорат қоидаларига қўшимчалар киритилди.
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг ижро этувчи тузилмаси янгиланди
Тегишли қарор Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинди.
Фискал институтга қабул қилиш тартиби тасдиқланди
Қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан иститутнинг бакалавриат таълим йўналиши кундузги таълим шакли бўйича ўқиш давомийлиги тўрт йилни, сиртқи таълим шакли бўйича беш йилни ташкил этади.
Камондан отишни оммалаштириш чора-тадбирлари белгиланди
Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ушбу спорт тури бўйича жаҳон стандартларига жавоб берадиган спорт базалари очилади.
Маданий мерос масалалари бўйича Халқаро қўмита ташкил этилди
Унинг вазифаси - халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик, моддий маданий мерос объектлари, археологик ва архитектура ёдгорликлари муҳофазаси.
Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг вазифалари белгиланди
Шунингдек Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Низом билан Агентликнинг ҳуқуқий мақоми, тузилмаси, ҳуқуқлари ва вазифалари белгиланди.
Миллий гвардия хизматчилари учун қандай ўзгартиришлар киритилди
Миллий гвардия ва ДХХ фаолиятини тартибга соладиган бир қатор НҲҲларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Янги сонларда ўқинг
- 1 майдан нималар ўзгаради
- Маркировкаланмаган салқин ичимликларни қанчалик тез реализация қилиш керак
- Солиқ тўловчининг тақвими
- «Экспортга мўлжалланган ва истеъмол мақсадларида ундириладиган дон, дуккакли ҳамда мойли экинлар уруғларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»
- Ҳақи тўланмаганда чегирмалар тан олинмайди