Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Кимларга лицензия бериш рад этилмайди

25.03.2020

Читать на русском языке

 

Ўзбекистонда лицензиялаш механизмини соддалаштириш ва лицензияланадиган фаолият турлари рўйхатини оптималлаштириш назарда тутилмоқда. Бу Президентнинг 2020 йил 2 мартдаги Фармонида белгиланган.

 

Бугунги кунда талабгор томонидан ҳужжатлар лозим даражада расмийлаштирилмаган ёки нотўғри маълумотлар кўрсатилган бўлса ёхуд улар лицензия талаблари ва шартларига, шунингдек танлов ёки тендер шартларига мувофиқ келмаганда, лицензия бериш рад этилиши мумкин. Булар айнан қандай ҳужжатлар, маълумотлар эканлиги ва улар қандай расмийлаштирилиши, шунингдек талабгорлар қандай мезонларга мос келиши лозимлиги Ҳукумат томонидан ҳар бир лицензияланадиган фаолият тури бўйича алоҳида кўрсатилган (Лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом).2020 йил 1 июндан бошлаб лицензиялар ва рухсат этиш хусусиятига эга бошқа ҳужжатларни бериш тартибига бироз ўзгартиришлар киритилади. Тадбиркорлик субъектларига ушбу ҳужжатларни бериш қуйидаги талабларга жавоб бермаслиги сабабли рад этилишига йўл қўйилмайди:

  • кадрларнинг профессионал малакаси, тақдим этилган ҳужжатлар ва дастурларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга;
  • бино ва иншоотларнинг - санитария-эпидемиологик талабларга ва ёнғин хавфсизлиги талабларига.

 

Мазкур ҳолатда ваколатли давлат органлари тадбиркорлик субъектларига малакали кадрларни излаш, ҳужжатлар ва дастурларни қайта ишлаш учун мутахассисларни жалб қилиш ҳамда бошқа зарур шарт-шароитларни яратишда ёрдам беришлари лозим. Бунда талабгорнинг ўзи розилик билдириши лозим, у таклиф этилган ёрдамни рад қилишга ҳам ҳақлидир.

 

Адлия вазирлиги уч ой муддатда белгиланган тартибни жорий этиш бўйича таклифларни киритиши лозим.

 

Эслатиб ўтиш жоизки, 2020 йилда лицензиялар ва рухсат этиш хусусиятига эга бошқа ҳужжатлар сонини камида икки марта қисқартириш режалаштирилган. Бу ҳақда Президент томонидан 24 январдаги Олий Мажлисга мурожаатномада, 17 февралдаги йиғилишда айтиб ўтилган ҳамда бу 2020 йилга тасдиқланган Давлат дастурида белгиланган (иқтисодиётни ривожлантириш ва инвестицияларни фаол жалб этиш доирасида). Биринчи навбатда, инсон ҳаёти ва саломатлигига хавф туғдирмайдиган бандлар чиқариб ташланади ҳамда ушбу соҳаларда лицензиялаш ўрнига бошқа назорат механизмлари жорий этилади. 

 

Олег Заманов.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах