Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Метрода нималар тақиқланган

16.10.2023

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 10.10.2023 йилдаги «Метрополитенда йўловчилар ҳамда бошқа шахсларнинг бўлиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 535-сон қарори қабул қилинди.

 

Метрода қолдирилган ашёга (буюмга) бирон-бир механик таъсир кўрсатиш (бошқа жойга олиб ўтиш, очиш ва бошқалар), унинг атрофидаги ёруғликни, ҳароратни ва товушни ўзгартириш ҳамда ашё яқинида радиоэлектр ускуналаридан, шунингдек, алоқа воситаларидан фойдаланиш қатъиян ман этилади.

 

Йўловчилар ва бошқа шахслар ички ишлар органлари ходимларининг талабига асосан юкларини кўздан кечириш учун тақдим этишлари лозим. Бунда қидирувдаги шахслар деб гумон қилинган ёки кўздан кечириш жараёнида ўзини шубҳали тутаётганлар алоҳида кўздан кечирилиши мумкин. Ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабларини бажармаган шахслар метрополитенга киритилмайди.

 

Метрополитен инфратузилмаси объектларида қуйидагилар тақиқланади:

  • ёнувчан, портловчи моддалардан ва босим остида ишловчи қурилмалардан фойдаланишни талаб этадиган барча фаолият турлари билан шуғулланиш;
  • метрополитен иншоотларидан, шу жумладан, ер усти шамоллатиш қурилмаларидан 25 метрдан кам масофада чиқиндиларни тўплаш, ёқиш ва гулханлар ташкил этиш;
  • газ ёқилғисида ҳаракатланувчи транспорт воситалари (автоматик ёнғин ўчириш тизими билан жиҳозланган, эстакада иншоотлари остидаги махсус очиқ автотураргоҳлар бундан мустасно) ва ёнувчи материаллар ортилган транспорт воситаларини эстакада иншоотлари остига (автотураргоҳларга) жойлаштириш.

 

Метрополитенда қуйидагиларга рухсат этилмайди:

  • парапетлар, тўсиқлар устига чиқиш, шунингдек, улар устидан сакраб (ошиб) ўтиш;
  • спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг аналогларини истеъмол қилиш ёки маст ҳолда кириш;
  • қиздириладиган тамаки, электрон сигареталар ва носвой чекиш;
  • метрополитен ҳудудида ва вагонларда очиқ олов, пиротехника воситаларидан (фейерверклар, петардалар ва бошқалар) фойдаланиш;
  • метрополитен ҳудудида оёқ кийимсиз ва кийимсиз ҳолда бўлиш;
  • бекатга йўловчиларнинг кийими, метрополитен вагонлари, иншоотлари ва қурилмаларини кир қилиши мумкин бўлган юклар ва буюмлар, шунингдек, велосипед (йиғиладигандан ташқари), мопед, скутер ва бошқа ҳаракатланиш воситалари билан кириш;
  • бекат ва ҳаракат таркиби вагонларида йўловчиларнинг кийимини кир қилиши мумкин бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш;
  • ёнувчан газлар билан тўлдирилган шарларни метрополитенга олиб кириш;
  • мотоцикл ва скутерларда ҳаракатланиш, учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланиш;
  • бекат ҳудудида, вагонларда акробатик ва спорт машқларини бажариш, ҳар хил турдаги спорт тўпларини ўйнаш;
  • хизмат кўрсатиш (техник) хоналарида ва махсус объектларда видео ва фото суратга олиш;
  • поезд йўлларига тушиш, технологик хоналар ва туннелларга кириш, вагонлар томига чиқиш, машинистлар кабиналарига кириш;
  • бекат платформалари ва вагонларда савдо-сотиқни амалга ошириш.

 

Метрода профессионал фото ва видеотасвирга олиш, шоу ва бошқа намойишларни ўтказиш метрополинет раҳбариятининг ёзма розилиги билан амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 11.10.2023 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев. 



kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах