Президент томонидан 16.10.2023 йилдаги «Авиация фаолиятини самарали ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-337-сон Қарор имзоланди.
Ҳужжатга мувофиқ:
- «SILK AVIA» МЧЖ устав капиталидаги «Uzbekistan Airports» АЖнинг 100 % улушини «Uzbekistan Airways» АЖ таркибидаги «Uzbekistan Helicopters» МЧЖ устав капиталига ўтказилади;
- «Uzbekistan Airports» АЖнинг 3 та «ATR72-600» русумли ҳаво кемаси «SILK AVIA» МЧЖга беғараз ўтказилади;
- «Uzbekistan Helicopters» МЧЖ зиммасига маҳаллий авиақатновларнинг сонини ошириш, парвозлар географиясини кенгайтириш, янги йўналишларни йўлга қўйиш ҳамда «ATR72-600» русумли ҳаво кемалари паркини ривожлантириш вазифалари юклатилади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.10.2023 йилдан кучга кирди.
Собир Нурбердиев.