Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Қарздор томонидан ижро ҳужжати ижро этилмаганлиги учун жаримани ундириш тартиби соддалаштирилди

05.07.2023

Читать на русском языке

4.07.2023 йилдаги “Ижро ҳужжатларини ижро этмаганлик учун солинадиган маъмурий жарима микдорини белгилаш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-851-сон Қонун қабул қилинди.

 

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1981-моддасига ўзгартиришлар киритилди. Чунончи, қарздорнинг ижро ҳужжатини ижро этмаслиги фуқароларга БҲМнинг 5 бараваригача, мансабдор шахсларга эса – БҲМнинг 10 бараваригача жарима солишга сабаб бўлади (илгари –БҲМнинг 1 бараваридан 5 бараваригача, мансабдор шахсларга эса – БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача).

 

Шу модданинг ўзида қайд этилишича, ушбу моддага асосан солинадиган маъмурий жариманинг суммаси ижро ҳужжатида ундирилиши белгиланган суммадан ошиши мумкин эмас.

 

МЖТКнинг 2453-моддаси иккинчи қисмида Мажбурий ижро бюроси номидан маъмурий жазо чораларини қўллашга ҳақли бўлган ваколатли мансабдор шахслар белгиланган. Булар:

  • Ўзбекистон Республикасининг Бош давлат ижрочиси;
  • Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг бош давлат ижрочилари, уларнинг ўринбосарлари;
  • Мажбурий ижро бюросининг туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари.

 

Қонунда қайд этилишича, киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар суд ҳужжатлари вa бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш соҳасидаги ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этишга, Мажбурий ижро бюросида юз бериши мумкин бўлган суиистеъмолликларнинг олдини олишга, ижро ҳужжатларининг ўз вақтида ижро этилиши борасида фуқароларга қўшимча имкониятлар беришга хизмат қилади.

 

Ҳужжат “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинган ва расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.

 


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах