Ўзбекистон Юкларни халқаро йўлларда ташиш шартномаси тўғрисидаги Конвенциянинг электрон юк хатига оид Қўшимча баённомасига қўшилади.
«Ўзбекозиқовқатхолдинг» корхоналари савдога қўйилади
Вазирлар Маҳкамаси озиқ-овқат саноати соҳасини бошқариш тизимини янада такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни белгилади.
Таълим тўғрисидаги янги қонун: асосийлари ҳақида қисқача
"Таълим тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрири эълон қилинди.
Давлат қарзига Кафолат жамғармаси хизмат кўрсатади
Қарздор ташкилотлар ёки қайта молиялаштирувчи банклар давлат кредитлари бўйича ўз қарз тўловларини ўз вақтида амалга оширмаган ҳолатларда уларни Кафолат жамғармаси қоплайди.
Ўлчовли ёмбилар ва қимматбаҳо тангаларни олиб чиқишга рухсат берилди
Бу Президентнинг 2020 йил 22 сентябрдаги ПФ-6066-сон Фармонида назарда тутилган.
Бўстонлиқ туманидаги бўш турган объектлар «E-Ijro auksion» орқали сотилади
Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун сотиб олинган объектлар ва ер участкаларига бўлган эгалик ҳуқуқлари инвесторларга Тошкент вилояти ҳокимининг алоҳида қарори қабул қилинмасдан расмийлаштириб берилади.
Иккинчи даражали бюджет ташкилотлари учун бюджет маблағлари қисқартирилди
Вазирлар Маҳкамаси 21.09.2020 йилдаги “2020 йил учун иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган бюджет маблағларининг чекланган миқдорларига ўзгартириш киритиш тўғрисида” 574-сон қарорни қабул қилди.
Ипотека кредитларини соддалаштирилган тарзда бериш бўйича тажриба бошланди
Вазирлар Маҳкамаси 21.09.2020 йилдаги “Якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва қайта қуриш учун ипотека кредити ажратишнинг соддалаштирилган тизимини жорий қилиш тўғрисида” 576-сон қарорни қабул қилди.
Бюджет ташкилотлари ходимлари учун айрим тўловларни тўхтатиб туриш муддатлари узайтирилди
Вазирлар Маҳкамаси 2020 йил учун Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш ва харажатларини мақбуллаштириш чора-тадбирларини белгилади.
ID-картани қандай ва қаердан олиш мумкин
Президентнинг 22.09.2020 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
Тоғ туризмини ривожлантириш учун $500 млн гача инвестиция жалб қилинади
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида «Билдирсой-Чимён-Нанай» халқаро умуммавсумий курортини ташкил қилиш бўйича мастер-режа ишлаб чиқилган.
Хорижий кинокомпанияларга харажатларнинг бир қисми қайтарилади
Уларга Ўзбекистон ҳудудида фильмлар суратга олинган тақдирда ўз харажатларининг 20%и Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қайтарилади.
Пойтахтнинг Яшнобод туманида қандай лойиҳалар амалга оширилади
2020-2022 йилларда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди.
Япония Ўзбекистон электр энергетика секторини қўллаб-қувватлашда давом этади
Ўзбекистон ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги ўртасидаги Битим доирасида консалтинг хизматлари кўрсатилади ва бутловчи буюмлар етказиб берилади.
Ўзбекистонда яна битта олий таълим муассасаси ташкил этилди
Урганчда «Binary» университети (Малайзия) филиали очилди. Унинг мақсади – тадбиркорлик ва бошқарув, ижтимоий-иқтисодий ҳамда иқтисодиётнинг эҳтиёж юқори бўлган бошқа соҳалари бўйича малакали олий маълумотли кадрларни халқаро стандартлар даражасида сифатли тайёрлашни таъминлаш.
Ўзбекистон фуқаролигини олиш онлайн-режимга ўтказилади
ИИВ ва қатор идоралар "E-Fuqaro" идоралараро маълумотлар базасини барпо этишди, унинг ёрдамида фуқароликка оид масалалар бўйича тартиб-таомиллар автоматлаштирилади.
Тестология ва педагогик ўлчовлар соҳаси такомиллаштирилади
Вазирлар Маҳкамаси 17.09.2020 йилдаги “Тест тизимини такомиллаштиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 562-сон қарорни қабул қилди.
Юридик хизмат кўрсатиш марказлари эксперимент тариқасида ташкил этилади
Марказларнинг вазифалари - давлат органлари ва муассасалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, уларнинг мулкий ва бошқа ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш.
ТДАУнинг Самарқанд филиалида кредит-модуль тизими жорий этилади
Вазирлар Маҳкамасининг 16.09.2020 йилдаги “Тошкент давлат аграр университетининг Самарқанд филиали фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 556-сон қарори қабул қилинди.
Меҳнат мигрантлари касб-ҳунарга ўқитилади ва молиявий ёрдам кўрсатилади
Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизими жорий этилади.