Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОбязательно ли принимать нового сотрудника для получения очередной преференции В каких случаях налоговые органы вправе провести повторный налоговый аудит Что изменится в Узбекистане в мае 2024 года

Қонунчиликдаги янгиликлар

Банкларнинг ликвидлилиги стресс тестлар орқали текширилади

Банкларнинг ликвидлилиги стресс тестлар орқали текширилади

Марказий банк Бошқарувининг қарори билан янги Тижорат банкларининг ликвидлилигини бошқаришга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги Низом тасдиқланди

Юрисконсультлар стажировкани қандай ўтайдилар

Юрисконсультлар стажировкани қандай ўтайдилар

Адлия вазирининг қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 6 августда 2708-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа давлат ташкилотлари юридик хизматлари ходимларининг адлия органларида стажировка ўташ тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди

Кредитлар учун таваккалчиликнинг фоизи белгиланди

Кредитлар учун таваккалчиликнинг фоизи белгиланди

Марказий банк Бошқарувининг қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 5 августда 2707-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан янги Бир қарз олувчи ёки бир-бирига дахлдор қарз олувчилар гуруҳи учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдорлари тўғрисидаги Низом тасдиқланди

Банклар ва уларга алоқадор бўлган шахслар

Банклар ва уларга алоқадор бўлган шахслар

Марказий банк Бошқарувининг қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 5 августда 2706-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан янги Банкка алоқадор бўлган шахслар билан тузиладиган битимлар тўғрисидаги Низом тасдиқланди

Қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган операциялар бухгалтерия ҳисоби ўзгарди

Қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган операциялар бухгалтерия ҳисоби ўзгарди

Марказий банк Бошқарувининг қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 5 августда 1885-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Тижорат банкларида қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги Йўриқномага ўзгартиришлар киритилди

Юридик хизматларининг маълумотлар базасини янгилаш тартиби ўзгарди

Юридик хизматларининг маълумотлар базасини янгилаш тартиби ўзгарди

Адлия вазирининг буйруғи билан (Адлия вазирлиги томонидан 29.07.2015 йилда 2285-1-сон билан рўйхатга олинган) Юридик хизматларининг маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш, маълумотлар базасига киритиш учун маълумот тақдим этиш шакллари ва муддатларини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди

Кунчиқар мамлакати университетларида ўқиш учун Япония грантлари

Кунчиқар мамлакати университетларида ўқиш учун Япония грантлари

Вазирлар Маҳкамасининг 27.07.2015 йилдаги 206-сон қарори билан Ўзбекистон вакилларининг Японияда ўқишини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди.

Ягона порталда НҲҲ лойиҳалари: валюта тушумини сотишда ўзгаришлар

Ягона порталда НҲҲ лойиҳалари: валюта тушумини сотишда ўзгаришлар

Вазирлар Маҳкамаси “Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 29 июндаги “Биржадан ташқари валюта бозорини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 245-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қарор лойиҳасини ишлаб чиқди.

Имтиёз қўлланадиган хизматлар рўйхати кенгайтирилди

Имтиёз қўлланадиган  хизматлар рўйхати кенгайтирилди

Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг қўшма қарори билан Айрим хизматларни кўрсатаётган юридик шахслар учун фойда солиғи ва ягона солиқ тўлови бўйича солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Божхонага тақдим қилинадиган ҳужжатлар рўйхати тасдиқланди

Божхонага тақдим қилинадиган ҳужжатлар рўйхати тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамасининг 20.07.2015 йилдаги 197-сон қарори билан экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда давлат божхона хизмати органларига тақдим этиладиган ҳужжатлар Рўйхати тасдиқланди.

Савдо-сотиқ учун товарларни олиб келувчи ЯТТларни рўйхатдан ўтказиш соддалаштирилди

Савдо-сотиқ  учун  товарларни олиб келувчи ЯТТларни рўйхатдан ўтказиш соддалаштирилди

Вазирлар Маҳкамасининг 20.07.2015 йилдаги 198-сон қарори билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.

Давлат акцияларини бошқариш ҳуқуқи учун ҳужжатлар рўйхати қисқарди

Давлат акцияларини бошқариш ҳуқуқи учун ҳужжатлар рўйхати қисқарди

Давлат қўмитасининг қарори билан (Адлия вазирлиги томонидан 23.07.2015 йилда 1410-6-сон билан рўйхатга олинган) Давлат акциялар пакет (улушлари)ни ишончли бошқарувга бериш бўйича танловлар ўтказиш қоидаларига ўзгартиришлар киритилди.

Хориждан маблағ жалб қилиш тўғрисидаги шартномалар бўйича юридик хулоса қандай берилади

Хориждан маблағ жалб қилиш  тўғрисидаги шартномалар бўйича юридик хулоса қандай берилади

Вазирлар Маҳкамасининг 10.07.2015 йилдаги 187-сон қарори билан Давлатнинг хориждан маблағ жалб қилиши тўғрисидаги шартномалар бўйича юридик хулосалар бериш тартиби ҳақидаги Низом тасдиқланди.

Банк-молия академиясига имтиҳонлар қандай топширилади

Банк-молия академиясига имтиҳонлар қандай топширилади

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директорининг буйруғи билан (Адлия вазирлиги томонидан 14.07.2015 йилда 2698-сон билан рўйхатга олинган) Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратурасига кириш тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

Республика Мустақилликнинг 24 йиллигига тайёргарлик кўрмоқда

Республика Мустақилликнинг 24 йиллигига тайёргарлик кўрмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2015 йил 17 июлда “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 24 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Қарорни имзолади.

Коммунал хизматлар бўйича қарздорларни аниқлаш юзасидан чоралар кўрилмоқда

Коммунал хизматлар бўйича қарздорларни аниқлаш юзасидан чоралар кўрилмоқда

2015 йил 9 июль куни Тошкент шаҳар ҳокимининг “Тошкент шаҳридаги турар ва нотурар жой объектлари ҳамда кўрсатилган коммунал хизматлар учун тўловларнинг мониторингини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Яна 3 идора жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашади

Яна 3 идора жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашади

Вазирлар Маҳкамасининг 3.07.2015 йилдаги 180-сон қарори билан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича миллий тизимининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди.

Юридик шахслар тўғрисидаги ахборотдан ҳамма фойдаланиши мумкин

Юридик шахслар тўғрисидаги ахборотдан ҳамма фойдаланиши мумкин

Вазирлар Маҳкамасининг 3.07.2015 йилдаги 179-сон қарори билан Корхона ва ташкилотларнинг Ягона давлат регистрига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди

Банк-молия академияси магистратурасига квоталар белгиланди

Банк-молия академияси магистратурасига квоталар белгиланди

Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 29 июндаги 172-сон қарори билан Банк-молия академияси магистратурасига 2015/2016 ўқув йили учун қабул квоталари ва уларни “Инвестицияларни бошқариш (реал сектор учун)” мутахассислиги бўйича тақсимлаш тасдиқланди

Валютани Ўзбекистондан ташқарига олиб чиқиш тартиби ўзгарди

Валютани Ўзбекистондан ташқарига олиб чиқиш тартиби ўзгарди

Марказий банк бошқарувининг қарори билан (Адлия вазирлиги томонидан 3.06.2015 йилда 2678-сон билан рўйхатга олинган) Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан жисмоний шахслар-резидентларга нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги янги Низом тасдиқланди.