Йирик солиқ тўловчиларни аниқлаш мезонлари ўзгартирилди
Хусусан, суғурта ташкилотлари ҳам йирик солиқ тўловчилар қаторига киради.
Хорижий давлатда яшаш учун рухсатнома олган депутат ва сенаторларнинг ваколатлари тугатилади
Депутат ишга чиқмаганда ундан кунлик маоши ушлаб қолинади.
Мактабгача таълим агентлиги тугатилди
Унинг функциялари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги зиммасига юклатилди.
“Умра” тадбирларини ташкил этиш – фақат лицензия асосида
Лицензия Дин ишлари бўйича қўмита томонидан берилади.
Йўллар ва йўл инфратузилмасини сақлаш, ҳудудларни ободонлаштириш бўйича чора-тадбирлар белгиланди
Барча қурилиш-таъмирлаш ишлари тегишли рухсатнома олингандан сўнг амалга оширилади.
Фермерларнинг ҳосил суғуртаси бўйича ҳаражатлари қисман қоплаб берилади
Субсидия миқдори – суғурта мукофотининг 50 фоизи, бироқ суғурта суммасининг 4 фоизигача.
Янги илмий-тадқиқот институти номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш билан шуғулланади
Шунингдек, у кенг жамоатчиликни жалб этган ҳолда, унинг намуналарини аниқлайди ва уларни халқаро рўйхатлар ва реестрларга киритади.
Паррандачилик соҳасини қандай қўллаб-қувватлашади
Хусусан, 1 июлдан бошлаб парранда гўштини экспорт қилишда мавжуд барча чекловлар бекор қилинади.
Дивидендларни инвестиция воситачилари орқали тўлаш тартиби белгиланди
АЖ дивидендларни Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси орқали хам тўлаб бериши мумкин.
Қуролга рухсатнома қандай олинади
Вазирлар Маҳкамасинг қарори билан қурол ва унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқиш, таъмирлаш ва реализация қилиш фаолиятини лицензиялаш тартиби белгиланмоқда.
Товарларни бепул тарқатган ҳолда оммавий тадбирларни ўтказиш тақиқланди
Чора фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлашга қаратилган.
Қамоқхоналарда товар харид қилиш учун инфокиосклар ўрнатилади
Уларни ўрнатадиган инвесторлар махсус комиссия томонидан танлаб олинади
Қорақалпоғистонда аграр соҳага субсидия берилади
Биринчи босқичда субсидиялар 2024 йилда Амударё, Тўрткўл ва Беруний туманларидаги лойиҳаларни, 2025 йилда Қорақалпоғистон Республикасининг барча туманларидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун ажратилади.
Хорижий тилларни ўрганаётганлар учун қўшимча рағбатлантириш белгиланди
2024 йилда камида 1 мингта умумий ўрта таълим муассасасининг синф хоналарини хусусий ўқув марказларига касб-ҳунар ва хорижий тилларни ўқитиш фаолиятини амалга ошириш учун текин фойдаланишга бериш режалаштирилмоқда.
1 июндан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2024 йил 1 июлдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади
Ҳамжамиятларни мустаҳкамлаш ва ижтимоий фаровонликни ривожлантириш маркази ташкил этилди
Марказ фаолиятига АҚШнинг Колумбия университети кўмаклашади
Қишлоқ хўжалигини иқлим ўзгаришига қандай тайёрлашади
Қишлоқ хўжалигини иқлим ўзгаришига мослаштириш ва соҳанинг иқлимга салбий таъсирини юмшатиш бўйича миллий дастур тасдиқланди.
Ўзбекистон ХМТ конвенциясини ратификация қилди
Ҳужжат билан қарамоғидаги болаларига ёки бошқа яқин қариндошларига нисбатан оилавий мажбуриятларга эга бўлганлик меҳнат муносабатларини тугатиш учун асос бўлолмаслиги белгиланган.
Зўравонликка учраган хотин-қизларга қандай ёрдам берилади
Тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларига ижтимоий хизмат кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти туризмни ривожлантиради
ШҲТ аъзо давлатлар ҳукуматлари ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги битим тасдиқланди.
Шахсий инвестиция ҳисобварағини қандай очиш керак
У маҳаллий фонд бозорида муомалага чиқарилган ва уюшган қимматли қоғозлар бозорида савдо қилинадиган қимматли қоғозларни сотиб олиш учун фойдаланилади.
Шу йил декабрь ойида “Тарбия – шахс маданий-маънавий камолотининг мезони” мавзусида халқаро форум ўтказилади
Шунингдек, Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти ташкил этилади, мактабларда эса “Намунали ота-оналар мактаби” лойиҳаси бошланади.
А.Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти ташкил этилади
Шунингдек, мактабгача таълим ташкилотларининг педагог ва мутахассис кадрларини узлуксиз касбий ривожлантириш бўйича “Виртуал касбий ривожлантириш” электрон дастури ишга туширилади.
Энг намунали болалар боғчаларида гимнастика хоналари ташкил этилади
Бокс бўйича Б. Жалолов ҳамда гимнастика бўйича О. Чусовитина спорт маҳорати мактаблари Спорт вазирлиги тизимидан Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимига ўтказилади.
Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ислоҳотлар билан янги лойиҳа офиси шуғулланади
Унинг директорига қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари учун белгиланган ваколатлар берилади
Асосий озиқ-овқат маҳсулотлари учун кредитларни қайтариш муддати бир йилга узайтирилди
Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг фоизсиз депозитлар бўйича кредитлари хўжалик юритувчи субъектларга ликвидли гаров таъминоти асосида маҳсулотлар импорти учун тақдим этилади.
Рақамли криминалистика илмий- тадқиқот институти ташкил этилди
Институт рақамли криминалистика бўйича суд экспертизалари ва тадқиқотларни ўтказади.
Коррупцияга қарши курашиш виртуал академияси ташкил этилади
Базавий ўқув курсларида ўқитиш барча фойдаланувчилар учун бепул асосда бўлади.
Муддатли ҳарбий хизматчилар қандай имтиёзларга эга бўладилар
Аскарларнинг касб эгаллаш ва таълим олишга бўлган қизиқиш ҳамда интилишларини қўллаб-қувватлаш орқали муддатли ҳарбий хизматни ўташ нуфузи оширилади.
Инновацион ишланмаларни ишлаб чиқаришга жорий этиш жадаллашади
«Тармоқ - корхона - олий таълим муассасаси - илмий ташкилот» занжири асосида илмталаб, инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш, илмий, рационализаторлик ва стартап ишланмаларни тижоратлаштиришни кенгайтириш вазифаси қўйилмоқда.
Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида кадрлар тайёрлаш тизими ислоҳ қилинмоқда
Президентнинг 2026 йил 3 апрелдаги «Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-123-сон қарори қабул қилинди.
«Менинг боғим» лойиҳаларини ташкил этиш жараёни такомиллаштирилмоқда
Ҳужжат «Менинг боғим» лойиҳаларини амалга оширишда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва жамоатчиликнинг ташаббускорлигини қўллаб-қувватлашни назарда тутади.
Олий таълим тўғрисидаги низом янгиланди
Ҳужжат олий таълим ташкилотларида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тартибини, шунингдек олий таълим ташкилотлари талабалари ва ходимларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди.
Ўзбекистон минтақанинг таълим хабига айланмоқда
Илмий салоҳиятни бирлаштириш, ОТМларнинг академик, ташкилий ва молиявий мустақиллигини кенгайтириш орқали илмий кластерлар ташкил этилади.
Ягона QR-код орқали тўлов хизматлари
Қоидалар тўлов учун ишлатиладиган QR-кодларни стандартлаштириш ва турли тўлов тизимларини бирлаштиришга қаратилган.
Интеллектуал фаолият қандай рағбатлантирилади
Ҳужжат технологиялар ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш марказларини ташкил этиш, интеллектуал фаолият бўйича танловларни ўтказиш тартибини белгилайди.
Хорижий давлатларда олинган илмий даража тўғрисидаги ҳужжатлар қандай тан олинади
Хорижий давлатларнинг аттестация органлари томонидан талабгорларга берилган илмий даража тўғрисидаги ҳужжатлар ваколатли орган томонидан экспертиза ўтказиш орқали ёки тўғридан-тўғри илмий экспертизасиз тан олинади ва нострификация қилинади.
Ҳарбий тиббиёт институтида мутахассислар малакаси оширилади
Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг Ҳарбий тиббиёт институтида тўлов-контракт асосида ўқитиш тартиби белгиланди.



