Қишлоқ хўжалиги экинлари оқилона жойлаштирилади
Мазкур чора-тадбирлар мавжуд ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва экспорт ҳажмларини янада ошириш мақсадида қабул қилинган.
Доривор ўсимликларни етиштириш илмий-ишлаб чиқариш марказининг вазифалари белгиланди
Илмий-ишлаб чиқариш марказининг асосий вазифалари жумласига доривор ўсимликларни илмий асосда етиштириш ва қайта ишлашнинг ягона стратегиясини шакллантириш ва амалга ошириш ҳам киритилган.
Адлия вазирлигига қўшимча функциялар юкланди
Президентнинг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди.
Ўзбекистонда яна учта электр станцияси қурилади
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати, «Aksa Enerji Üretim A.Ş.» (Туркия Республикаси) компанияси ҳамда лойиҳа компаниялари ўртасида тузилган инвестиция битимлари тасдиқланди.
Миллий гвардиянинг ўқув марказлари фаолияти такомиллаштирилади
Миллий гвардиянинг Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий ўқув маркази ташкил этилади, Фарғона ва Даштобод ўқув марказлари қайта ташкил этилади.
Маданий мерос объектлари муҳофазаси кучайтирилади
Моддий маданий мерос объектлари ҳисобини юритиш ва муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.
Кам таъминланган оилалар ахборот тизими орқали идентификацияланади
Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда замонавий АКТни кенг жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинди.
Республика хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши ташкил этилади
Унинг мақсади - хотин-қизларни ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни қўллаб-қувватлашга доир ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг тарғиб қилиш, таълим ва касбий кўникмалар олишларига кўмаклашиш, хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш.
Мукофотларга маблағлар ажратиш ва тўлаш тартиби тасдиқланди
Ушбу тартиб билан Ўзбекистон Республикасининг орден ва медаллари билан тақдирланган шахсларга бир йўла тўланадиган пул мукофотларини ҳисоб-китоб қилиш ҳамда уларни молиялаштириш манбалари белгиланади.
Қуролли Кучларда тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби ўзгартирилди
Ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида ҳарбий хизматга чақириш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган.
ННТларнинг доимий вакили институти жорий этилади
2021-2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси тасдиқланди.
Монополияга қарши комплаенс тизимида фаолият қандай амалга оширилади
Тизим фаолияти рақобат тўғрисидаги қонун талабларининг бузилиш хавфининг олдини олиш ва бизнес юритишнинг корпоратив стандартларини жорий этишни таъминлашга қаратилган.
Чет эл фуқароларининг ҳуқуқлари, транспорт ва қишлоқ хўжалиги кооперациялари
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида ушбу соҳаларни тартибга соладиган ҳужжатларнинг лойиҳалари муҳокама қилинди.
Автомобиль йўллари бўйида АЁҚШ қуришга рухсатномани қандай олиш мумкин
Автомобиль йўлларини, йўл иншоотларини, темир йўл кесишмаларини, автомобиль йўллари ва кўчалар бўйида жойлашган АЁҚС, АГТКС ва АГҚСни қуриш лойиҳаларини келишиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш регламенти тасдиқланди.
Абу Муин Насафий мажмуаси дирекцияси ташкил этилади
Мажмуа Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида жойлаштирилади, дирекция мақсади аллома меросини ўрганиш ва кенг тарғиб этиш, мажмуа бошқарувини ташкил этиш ва яхшилашдан иборат.
ННТларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича янги чора-тадбирлар тасдиқланди
Ушбу чора-тадбирлар уларнинг фаолияти эркинлигини таъминлаш, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган.
Чорвачилик тармоқларига қўшимча имтиёзлар берилади
Шунингдек ҚҚС тўловчиси бўлган чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига субсидиялар ажратилади.
Қашқадарёда туризмни ривожлантиришга 200 млрд сўм ажратилади
Маблағлар туризм салоҳиятига эга ҳудудларнинг муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш, оилавий меҳмон уйларини ташкил қилиш харажатларининг бир қисмини субсидиялаш ва бошқаларга сарфланади.
Электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар қандай қўллаб-қувватланади
Уларга электротехника ва электромаиший маҳсулотларни экспорт қилишда автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспортида ташиш харажатларининг 50%ини қоплашга субсидиялар тақдим этилади.
Техник тартибга солиш соҳасидаги НҲҲлар тизимлаштирилади
Бу ортиқча бюрократик тартиб-таомилларни бартараф этиш, энг аввало, тадбиркорлик фаолиятига нисбатан тартибга солиш юкини камайтиришга қаратилган.
Ўзбекистон мигрантларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида Қозоғистон билан тузилган битимни тасдиқлади
Битим икки давлат ҳудудида миграция жараёнларини тартибга солиш ҳамда ноқонуний миграцияга қарши курашишга қаратилган.
Жисмоний шахсларнинг меъёрдан ортиқча товарлари вақтинча сақлашга жойлаштирилади
Жисмоний шахсларнинг чегара божхона постлари орқали нотижорат мақсадларида олиб кирилаётган белгиланган меъёрлардан ортиқ бўлган товарларга нисбатан амалга ошириладиган тартиб-таомиллар тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Кимлар божхона аудитидан ўтказилади
Божхона аудити товарларнинг божхона назорати остида бўлиши муддати тугаган пайтдан эътиборан 3 йил давомида амалга оширилиши мумкин.
Туризмни ривожлантириш учун субсидиялар тақдим этиш тартиби белгиланди
Маҳаллий авиақатновларда авиачипталар 25% чегирма билан сотилади, туроператорлар орқали харид қилинган темирйўл чипталари нархи яна 15%га пасайтирилади, умумий чегирма суммаси 40%ни ташкил этади.
Суд бинолари қайтадан қурилади
Республика бўйича жами 31 та объектни қуриш ва 107 та объектни реконструкция қилиш режалаштирилган. Қурилиш марказлаштирилган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.
Қишлоқ хўжалиги бўйича статистика маълумотлари базаси кенгайтирилади
Базага қишлоқ хўжалиги объектларининг иқтисодий фаолият турлари, меҳнат ресурслари ва уларнинг демографик тавсифлари, қишлоқ хўжалиги экинлари майдони, иссиқхоналар майдони ва бошқалар каби кўрсаткичлар киритилади.
Ўқитувчилар узлуксиз малакасини оширадилар
Уларга касбий эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган малака ошириш шаклларини мустақил танлаш ва ўзлаштириш имконияти тақдим этилади.
Янги Шаҳарсозлик кодекси қабул қилинди
Кодекснинг янги таҳрири қурилиш соҳасини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш мақсадида қабул қилинган.
СК-2026: солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари
Buxgalter.uz экспертлари 25.12.2025 йилдаги "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2026 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-1108-сон Қонун бўйича бир нечта шарҳлар тайёрладилар.
Ёрдамга муҳтожларни ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг янги тизими жорий этилмоқда
Давлат таъминотидаги оилаларга хонадонларга қуёш панеллари ўрнатиш учун субсидия ва Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида кредитлар ажратилади.
Мамлакатнинг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш бўйича уч йиллик дастур қабул қилинди
Унинг йўналишларидан бири – қурилиш объектларини лойиҳалаштиришда "яшил" технологияларни жорий этиш, қайта тикланувчи энергия манбаларидан самарали фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда энергия самарадорлиги стандартлари ва ёндашувларига тўлиқ риоя қилиш.
Коррупцияга қарши курашиш тизими янги босқичга кўтарилмоқда
Давлат органлари ва ташкилотларида Коррупцияга қарши курашиш менежментини сертификатлаш миллий тизими жорий этилмоқда.
Рецепт бўйича бериладиган дориларнинг референт нархлари қандай ҳисобланади
Референт нархларни рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш жараёни махсус автоматлаштирилган ахборот тизими орқали амалга оширилади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги мазкур соҳада ваколатли орган этиб белгиланди.
Илм-фан соҳаси тубдан ислоҳ қилинади
Президент Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирларини тасдиқлади.
Сунъий интеллект соҳасидаги етакчилар ўртасида миллий танлов ўтказилади
"Бир миллион дастурчи" лойиҳасининг мантиқий давоми сифатида "Сунъий интеллект соҳасидаги беш миллион етакчи" лойиҳаси бошланади.
Нотариал ҳужжатларни онлайн тасдиқлаш мумкин
Нотариал ҳаракатларни видеоконференсалоқа орқали амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Ижтимоий соҳа муассасаларини қуриш ва таъмирлаш жамғармаси ташкил этилди
Унинг маблағлари янги мактаблар қуриш, мавжуд таълим муассасаларини реконструкция қилиш, замонавий ускуналар билан жиҳозлаш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлашга йўналтирилади.
Божхона божининг ноль ставкаси қайси товарларга нисбатан узайтирилди
Имтиёз аҳолининг муҳим товарлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, иқтисодиётнинг устувор тармоқларини ривожлантиришни рағбатлантириш ва замонавий технологияларни жорий этиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган.



