
Бошқарувчи компаниялар электрон реестрга киритилади
Кўп квартирали уйларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва бошқарувчи ташкилотларни молиявий соғломлаштиришга қаратилган чора-тадбирлар тасдиқланди.

Сенатнинг йигирма тўққизинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди
Мажлисда сенаторлар учта ҳужжатни рад этишди.

Мустақил ОТМларни маблағлар билан қандай қўллаб-қувватлашади
Молиявий мустақиллик берилган давлат олий таълим муассасаларида давлат буюртмаси асосида кадрлар тайёрлаш учун молиялаштириш тартиби белгиланди.

Ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим муассасаларида сиртқи ва кечки таълим олиш имконияти яратилди
Бироқ, Адлия вазирлигининг юридик техникумларида бундай таълим шакллари жорий этилмайди.

Инвестицион лойиҳаларнинг лойиҳадан олдинги ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш тартиби ўзгартирилди
Шунингдек, тендер бўйича харид ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш ва давлат харидлари бўйича техник топшириқлар, шартномалар лойиҳалари, лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосларини экспертизадан ўтказиш учун тўлов миқдори белгиланди.

Президент тадбиркорлар билан муаммоларни муҳокама қилади
Президентнинг тадбиркорлар билан мулоқотига тайёргарликнинг бориши бўйича йиғилиш ўтказилди.

Ўзбекистон ҳудудида хизмат сафарига қандай юборишади
Ходимларни хизмат сафарига юборишнинг янги тартибини белгилайдиган Низом тасдиқланди.

Ўзбекистон консуллиги орқали электрон рақамли имзони олиш мумкин
Хорижда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари энди электрон рақамли имзо калити сертификатини олиш бўйича давлат хизматидан фойдаланишлари мумкин.

Мустақиллик кунини ўтказишга тайёргарлик бошланди
Байрам доирасида мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар, халқимизнинг ҳаёти, қалби ва онгида юз бераётган ижобий ўзгаришларни таъсирчан усулларда ифода этиш амалга оширилади.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги қандай таъминланади
Хусусан, ҳудудларда йўл ҳаракатини самарали ташкил этиш ҳолатини баҳолаш ва маҳаллий ҳокимият органларининг масъулиятини кучайтириш мақсадида республиканинг барча туман (шаҳар)лари бўйича “Хавфсиз йўл” индекси жорий этилади.

Таэквондо секциялари ҳар томонлама қўллаб-қувватланади
Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшлар, меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, кўп болали оилалар фарзандларини ушбу кураш турига жалб қилиш учун республикада "Таэквондо (WT) ҳамма учун" дастури ишлаб чиқилади.

"Табаррук зиёрат" туризм концепцияси ишлаб чиқилди
Унинг вазифалари орасида – Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар билан туризм соҳасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш, зиёрат ва маданий мерос объектларига турларни ташкил қилиш ва янги саёҳат маршрутларини ишлаб чиқиш ва бошқалар бор.

Спорт курашларининг олимпия турларини ривожлантириш дастури қабул қилинди
Унинг доирасида ёшлар ўртасида Президент соврини учун, ўсмирлар ўртасида «Uzbekistan-Grand Prix», катталар ўртасида «New Uzbekistan» халқаро спорт мусобақалари ва бошқалар ўтказилади.

Темир йўл транспорти ҳамда метрополитенда хавфсизлик кучайтирилади
Темир йўл транспорти ҳамда метрополитенда ҳаракат ва ташишлар хавфсизлиги талабларининг бузилиши билан боғлиқ ҳодисаларни таснифлаш, хизмат текширувини олиб бориш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Маҳаллаларда юридик шахс мақомига эга саноат, ҳунармандчилик, касаначилик ва чорвачилик микромарказлари ташкил этилади
Микромарказларни ташкил этган шахслар учун ер солиғи ва мол-мулк солиғи бўйича имтиёзлар назарда тутилган.

“Тадбиркор виртуал офиси” портали ташкил қилинади
Унинг иши тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилаётган тизимли муаммоларни аниқлаш, шунингдек тематик онлайн муҳокамалар ва сўровномалар ўтказиш йўли билан уларни бартараф этиш бўйича таклифларни шакллантиришга қаратилган.

Электрон тижорат маъмурчилиги такомиллаштирилади
Бошқалар қаторида харид қилиш тартиб-таомилларининг тугаш вақти фақат иш кунлари ва иш соатларида белгиланади.

Ҳар қандай ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги ташкилотлар ичимлик сувини етказиб бериши мумкин
Президент томонидан 22.07.2022 йилдаги «Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисида»ги ЎРҚ-784-сон Қонун имзоланди.

1 августдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2022 йил 1 августдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.

Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегияси тасдиқланди
Стратегиянинг устувор йўналишларидан бири – унга муҳтож бўлган барча оилалар ва шахсларни ижтимоий ёрдам дастурлари билан қамраб олиш.

Дипломнинг дубликатини бериш тартиби белгиланди
Таълим олганликни тасдиқловчи ҳужжат йўқолганда ёки фойдаланиш учун асл ҳолатини йўқотганда, фамилияси, исми, отасининг исми ўзгарган тақдирда ҳужжатнинг дубликатини бериш учун энди Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХПга мурожаат қилиш зарур.

Фуқаро патруль ходими томонидан тўхтатилганда унинг шахси онлайн аниқланади
Фуқароларни идентификация қилиш учун “Е-патруль” тизими жорий этилади, уларнинг шахсини аниқлаш учун ички ишлар бўлимига олиб боришмайди.

Беларусь Республикаси инвесторлари учун қўшимча кафолатлар
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Беларусь Республикаси Ҳукумати ўртасида инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисидаги битим тасдиқланди.

Ҳайдовчиларни тайёрлаш тизими такомиллаштирилади
Ўқув марказларида фақат автотранспорт соҳаси бўйича олий маълумотга эга бўлган шахслар соҳа фанларидан дарс беради.

Ўзбекистон ва Покистон хавфсизлик бўйича қўшма комиссияни ташкил этди
Унинг фаолияти икки мамлакат ваколатли органларининг ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштириш ва минтақавий хавфсизликнинг долзарб масалалари бўйича қўшма қарорларни ўз вақтида ишлаб чиқишга қаратилади.

Марказий банкнинг асосий ставкаси 15%гача пасайтирилди
Бундай қарор Марказий банк бошқаруви томонидан 21 июлдаги йиғилишда қабул қилинди.

Халқ таълими вазирлиги ҳузурида касбларга тайёрлаш маркази ташкил этилди
Марказнинг асосий вазифаларидан бири - умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларининг ижодий, интеллектуал ва тадбиркорлик салоҳиятини ошириш.

Автомактабларнинг рейтинги белгиланади
Бу билан ИИВ қошидаги Жамоат тартибини сақлаш департаментининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати шуғулланади.

Ғазначилик хизмати ва пенсия жамғармасининг туман бўлимлари тугатилади
Шунингдек фуқароларнинг пенсия тўловларига ундириш қўлланишидан олдин улар бу ҳақда олдиндан хабардор қилинади.

Солиқ кодексида ЎРҚ-1071-сон Қонун бўйича нималар ўзгарди ва тузатишлар қачон кучга киради
Солиқ кодексига 27.06.2025 йилдаги ЎРҚ-1071-сон Қонун билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

"Жасорат мактаблари"га қандай ўқишга кириш мумкин
Жасорат синфларига ўқувчиларни қабул қилиш 5-синфдан бошлаб амалга оширилади. Синовлар орасида математика ва она тили бўйича тестлар, шунингдек жисмоний тайёргарликни текшириш ҳам бор.

Ногиронлик пенсияси ва компенсацияларни проактив шаклда тайинлаш тартиби тасдиқланди
Пенсияни тайинлаш ёки тайинлашдан бош тортиш тўғрисидаги маълумотлар автоматик равишда фуқароларнинг мобил қурилмаларига СМС-хабар кўринишида юборилади.

Портловчи ва заҳарли моддалар айланмасига бўлган талаблар кучайтирилди
Бундай моддаларни яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш учун лицензия беришдан олдин Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан келишиш зарур.

Барча қамоққа олинганлар тиббий кўрикдан ўтказилади
Чора қийноққа солиш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган.

Заргарлик соҳасини қўллаб-қувватлашга 100 млрд сўм ажратилади
Президент қарори билан заргарлик буюмлари ишлаб чиқаришни саноат даражасига олиб чиқиш, жумладан халқаро бозорларда рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Давлат театрларида эксперт гуруҳлари ташкил этилади
Уларнинг фаолияти порнография, тазйиқ, зўравонлик ва шафқатсизликни намойиш этишнинг олдини олишга йўналтирилади.

Ногиронлиги бўлган шахсларга иш билан таъминлашда ёрдам берилади
Шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган ёки уларни ишга қабул қилишда кўмаклашган тадбиркорлик субъектларига субсидиялар ажратилади.

Муҳандислик коммуникация тармоқлари коллекторларидан фойдаланиш қоидалари белгиланди
Коллекторларни яратиш ва жойлаштиришга бўлган умумий талаблар «Қурилишда хавфсизлик техникаси» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ белгиланади.
Янги сонларда ўқинг

- Ёшлар стартаплари учун кредитлар ажратилади
- Юридик шахснинг ҳисоб маълумотларини қандай қилиб тезкор ўзгартириш мумкин
- Ташкилотни юридик шахснинг ЭРИсидан рухсатсиз фойдаланишдан қандай ҳимоя қилиш мумкин?
- Дастурий маҳсулотлар билан боғлиқ битимлар қандай расмийлаштирилади, ҳисобга олинади ва солиққа тортилади
- ТИФ давлат томонидан тартибга солинишидаги янгиликлар