Қишлоқ хўжалиги ерларини иккиламчи ижарага бериш рақамлаштирилди
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасининг иккиламчи ижара шартномаларини тузиш ва уларни давлат рўйхатидан ўтказиш Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП ёхуд Агропортал орқали амалга оширилади.
Хотин-қизлар ва болаларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик учун жазо кучайтирилмоқда
Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтириш, уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш бўйича қўшимча ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар белгиланди.
Кўп квартирали уйларни комплекс қуриш тамойиллари жорий этилмоқда
Президент қарори билан ҳудудларнинг мастер-режаларини тузиш, инфратузилмани ривожлантириш ва уй-жой мулкдорлари ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг қўшимча кафолатларини назарда тутувчи "тартибга солиш қумдони" экспериментал ҳуқуқий режими жорий этилмоқда.
Давлат корхоналари самарадорлиги қандай оширилади
Давлат активларини бошқаришнинг янги моделига ўтилмоқда: мустақил директорларнинг роли кучайтирилмоқда, IPOга тайёргарлик бошланмоқда ва стратегик корхоналарнинг йирик акция пакетлари қайта тақсимланмоқда. Чора-тадбирлар давлат иштирокидаги компанияларнинг шаффофлиги, инвестицион жозибадорлиги ва рақобатбардошлигини оширишга қаратилган.
Олий таълим ташкилотларининг миллий рейтинги жорий этилади
Рейтинг университетларнинг ўқув, илмий ва халқаро фаолиятини талабалар, ўқитувчилар ва иш берувчиларнинг фикрларини ҳисобга олган ҳолда комплекс баҳолашни назарда тутади.
Қорақалпоғистонни ривожлантиришнинг мақсадли йўналишлари белгиланди
Президент қарори билан Қорақалпоғистон Республикасини 2026 йил ва келгуси йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари тасдиқланди.
Пойтахтимизда 31 та турар жой мажмуаси ва бошқа объектлар бўйича инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда
Хорижий ва маҳаллий инвесторлар томонидан 2311,4 гектар майдонда амалга оширилаётган умумий қиймати 16,2 миллиард доллардан ортиқ бўлган инвестиция лойиҳалари концепциялари ишлаб чиқилган.
Кўп квартирали уйлар қурилиши самарадорлиги оширилади
Ҳар йили стратегик йўналишлар ва уй-жой қурилишининг тармоқ таҳлили асосида Уй-жой дастури (республикада ККУни фойдаланишга топширишнинг мақсадли кўрсаткичлари) ишлаб чиқилади.
Аграр сектор учун субсидиялар самарадорлигини мустақил экспертлар ҳисоблаб чиқади
Аграрларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизими янада шаффоф ва натижага йўналтирилган бўлади. Тегишли механизмлар Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан мустаҳкамланди, у билан Аграр соҳада тўловлар бўйича агентлик фаолияти тартибга солинди.
Кузатув станцияларини ўрнатиш харажатлари қопланади
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан I ва II тоифадаги саноат корхоналарининг атроф-муҳитга таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирларни рағбатлантириш тартиби тасдиқланди.



