Ўзбекистонда қурол қонунийлаштирилдими
Жавобни 29.07.2019 йилдаги «Қурол тўғрисида»ги ЎРҚ-550-сон Қонундан топишга уриниб кўрамиз.
Ўзбекистоннинг ўрта шаҳарларини ривожлантиришга - $100 млн
Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки “Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш” дастлабки лойиҳасини амалга ошириш учун 100 млн АҚШ доллари ажратади.
Гендер тенглик масалалари Сенатга бириктирилди
Олий Мажлис Сенатида Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси ташкил этилди.
Мажбурий меҳнат муаммолари ҳақида - ҳар йили Президентга ахборот берилади
Бу ҳақда давлатимиз раҳбарининг тегишли Фармонида баён этилган
15 августдан газ учун тарифлар ўзгаради
Бу ҳақда “Ўзтрансгаз” АЖ ўзининг сайтида хабар берди.
Бухгалтерия ҳисоби курсига қабул бошланди
«Норма» ПРМ Х.Мадалхонованинг «Бухгалтерия ҳисоби – нолдан балансгача» ўқув курсига таклиф этади. Курс 19 август куни бошланади.
Ўзбекистонга Москва шаҳридаги Бутунроссия кўргазма маркази павильони ажратилади
Президент 2019 йил 30 май куни Урганч шаҳрида имзоланган ҳукуматлараро битимни тасдиқлади
Болалар боғчасида овқатлантириш аутсорсингга берилади
Вазирлар Маҳкамасининг 25.07.2019 йилдаги “Давлат мактабгача таълим муассасаларида соғлом овқатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 626-сон қарори қабул қилинди.
Ҳаммаси кадрлар ишини юритиш ҳақида
«Norma» ПРМ «Кадрлар ишини юритиш» курсига таклиф этади. Машғулотлар 5 дан 16 августгача ўтказилади.
Пенсияни исталган банк картасига олиш мумкин
Пенсия тизимида кенг кўламли ислоҳотлар ўтказилмоқда. Янгиланишлар муносабати билан бир талай саволлар ҳам юзага келмоқда. Улардан айримлари – пенсия ва нафақаларни тайинлаш ва тўлаш, шунингдек иш берувчилар ва ишлайдиган пенсионерларнинг мажбуриятларига тааллуқли масалаларни, таҳририятнинг илтимосига кўра Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасида шарҳлаб беришди.
Таълим олганлик ҳақидаги хорижий ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялашни бирлаштирдилар
Янгиланган тартиб-таомил жорий этилмоқда, илгари амалда бўлган Низом ўз кучини йўқотди.
Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари учун. Вебинар-практикум: «Фойда солиғи»
Вебинарнинг 50%и – амалиёт, реал вазиятлар ва аниқ маслаҳатларни ўз ичига олади. Ҳар бир қатнашчи фойда солиғини ҳисоблашни осонлик билан тушуниб олади.
Ўзбекистонда болалар ва аёллар ҳолати мониторинг қилинади
Бу Вазирлар Маҳкамасининг 24.07.2019 йилдаги “2020-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида мультииндикатор кластер кузатувларини ўтказиш тўғрисида”ги 625-сон қарорида назарда тутилган.
Кўчмас мулк ижара шартномаларини ҳисобга қўйиш – фақат жисмоний шахслар ўртасида
Кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисида низомга тегишли тузатишлар киритилди.
Умумий овқатланиш ва кўнгилочар муассасалар туну кун ишлаши мумкин
Бунинг учун улар Вазирлар Маҳкамасининг 24.07.2019 йилдаги 624-сон қарорида белгиланган қатор талабларни бажариши лозим.
Нотариат навбатдаги ислоҳотлар бўсағасида
Президент Фармони муҳокамага қўйилди, унда хусусий нотариатга ўтиш, уй-жой олди-сотдисига оид битимлар ва автомобиль бошқаришга ишончномаларни соддалаштирилган тартибда расмийлаштириш, нотариал ҳаракатларнинг янги шаклларини жорий этиш, Нотариуслар палатасини ташкил этиш ва бошқалар назарда тутилган.
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказиш қанчага тушади
Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар ва улар бўйича тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича хизматлар нархлари тасдиқланди
Андижон вилоятида 5 та янги КСЗ барпо этилади
Андижон вилоятининг 2019-2022 йиллардаги саноат салоҳиятини ривожлантириш дастури тасдиқланди
Мажбурий тиббий суғурта уч босқичда жорий этилади
Тажриба 2021 йилда Сирдарё вилоятида ўтказилади, 2023 йилдан Қорақалпоғистон, Тошкент, Самарқанд, Навоий, Сурхондарё ва Фарғона вилоятларида, 2025 йилдан эса бутун мамлакат бўйлаб жорий этилади.
15 та машғулотдан ўтиб бухгалтер бўлинг ва ўқиш учун 270 000 сўмлик чегирмани қўлга киритинг!
Юқори маош тўланадиган касб эгаси бўлмоқчимисиз? Масофадан ишлаш ёки эркин иш режимига нима дейсиз?
Коммунал хизмат: қарзлар мушкул вазиятга солиб қўймасин
Коммунал хизматлар бўйича тўловлардан қарз мавжуд бўлганда юзага келадиган нохушликлардан қандай халос бўлиш мумкин? Бу ва бошқа саволларга Мажбурий ижро бюроси бўлимининг катта инспектори Алибек Куанишов жавоб берди.
Гўшт-сут маҳсулотлари етиштиришга – Хитой инвестициялари
Жиззах вилоятида «DELMOR» Хитой компанияси иштирокида гўшт-сут йўналишида агросаноат кластери ташкил этилади
Соддалаштирилган иқтисодий суд ишини юритишда муаммолар мавжуд
Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан баъзи вазиятларда қонундаги камчиликлар туфайли дебиторларга даъво талабларини тақдим этиш имкониятининг йўқлиги жуда жиддий муаммо ҳисобланади. У қисқа муддатларда ҳал этилиши керак.
Журналистларда касб этикаси кодекси пайдо бўлди
У Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг IV конференциясида тасдиқланган.
Сиқилган газ, алкоголь ва тамаки учун акциз оширилади
Янги ставкалар Президентнинг 2019 йил 24 июлдаги ПФ-5771-сон Фармони билан тасдиқланган.
Тошкентда бодикамерали ЙПХ ходимлари пайдо бўлди
22 июлдан бошлаб пойтахтимиз кўчаларида янги жиҳоз синовдан ўтказилмоқда.
Фойдали қазилмалар участкалари – ҳар йилги инвестициявий портфелга
Президентнинг 23 июлдаги қарорида ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганишни такомиллаштириш ва 2020-2021 йилларда минерал-хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тиклаш давлат дастурини амалга ошириш назарда тутилган.
Ер, кредит ажратилиши, бинолар бузилиши: муаммо ва ечимлар
Президент 23 июль куни кичик бизнес ва тадбиркорликни янада ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишини ўтказди.
Айрим шахсларнинг дахлсизлиги ва иммунитетини бузганлик учун жавобгарлик белгиланди
14.10.2026 йилдаги ЎРҚ-1182-сон Қонун билан дахлсизлик ва иммунитетга эга бўлган шахслар рўйхати белгиланди, уларни жавобгарликка тортиш тартиби белгиланди ва уларга берилган ҳуқуқларни бузганлик учун жазо чоралари белгиланди.
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимояси кучайтирилмоқда
Қонунчиликни бузган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан ҳуқуқий чораларни қўллаш имкониятини, шунингдек ҳуқуқбузарлик бартараф этилганидан кейин хўжалик фаолиятини тезда тиклаш имкониятини чеклайдиган айрим маъмурий тартиб-таомиллар бартараф этилди.
Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликларига ер солиғининг бир қисми қандай қайтарилади
2027 йилда Наманган вилоятида томорқа ерлари ва деҳқон хўжаликлари ерларида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотишдан юқори даромад олаётган фуқароларга ер солиғининг бир қисмини қайтариш бўйича тажриба ўтказилади. Белгиланган талаблар бажарилганда тўланган солиқнинг 90 фоизи қайтарилади.
Пенсияларни тайинлаш бўйича ихчам бошқарув тизими жорий этилмоқда
Тажриба-синов доирасида Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармалари давлат пенсияларини тайинлаш, қайта ҳисоблаш, пенсия турини ўзгартириш ҳамда тўлашни ташкил этиш бўйича ваколатларга эга бўлади. Тажриба лойиҳаси 2026 йилнинг октябрь–декабрь ойларида бўлиб ўтади, 2027 йилнинг январь ойидан бошлаб эса янги механизмни бутун мамлакат бўйлаб жорий этиш режалаштирилмоқда.
Банкротлик жараёнида тадбиркорларга махсус ҳисобварақлар очилади
МБ банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш қоидаларини янгилади. Ўзгартиришлар реабилитация, ташқи бошқарув ёки тугатиш тартиб-таомилларидан ўтаётган тадбиркорлар учун махсус ҳисобварақлар очишни назарда тутади, шунингдек, фуқароларнинг ўз банк ҳисобварақлари тўғрисидаги маълумотларни олиш имкониятларини кенгайтиради.
Солиқ мусобақасида маҳалланинг ғолиб бўлиши қандай мезонлар билан белгиланади
Вазирлар Маҳкамаси Солиқ қўмитасининг рақамли маълумотлари асосида маҳаллаларни баҳолаш мезонларини тартибга солувчи «Энг яхши солиқ тўловчи маҳаллаларни аниқлаш мезонлари ва тартиби тўғрисида»ги низомни тасдиқлади (09.10.2026 й. 548-сон ВМҚ).
Сув солиғини сиз учун солиқ органлари ҳисоблайди: тадбиркорлар нималарни билиши керак
Ҳукумат солиқ маъмуриятчилигини соддалаштириш бўйича тажрибани бошлаяпти: 2027 йилдан бошлаб Тошкентда солиқ органлари тадбиркорлик субъектлари учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳисоботларни мустақил равишда шакллантира бошлайди. Янгилик қишлоқ хўжалиги корхоналаридан ташқари барча тадбиркорларга тааллуқли бўлади.
Янгиланган ўзбек алифбоси тасдиқланди
Президент томонидан «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги Қонун имзоланди, у ярим йилдан кейин кучга киради.
Конституциявий суд тўғрисида янгиланган Конституциявий қонун қабул қилинди
Президент 14.10.2026 йилдаги "Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида"ги ЎРҚ-1181-сон Конституциявий қонунни имзолади.
Бизнесни рўйхатга олиш қандай ўтказилади
Ўзбекистонда бизнесни рўйхатга олиш бошланди. Йирик корхоналардан тортиб ўзини ўзи банд қилганлар ва рўйхатдан ўтмасдан фаолият юритаётган субъектларгача барчаси рўйхатга олинади.
Янги сонларда ўқинг
2026, 3 ноябрь№ 44
- 1 ноябрдан нималар ўзгаради
- Ичимлик суви ишлаб чиқариш ва етказиб бериш алоҳида ажратилади
- Олиб кирилгандан кейинги транспорт харажатлари: уларни божхона қийматидан чиқариш мумкинми?
- Пенсия тўлашни тўхтатиш, қайта ҳисоблаш ва олиш ёши тўғрисида...
- Чет эл хизмат сафарлари харажатлари қандай қопланади


