Тадбиркорларни давлат божини тўлашдан озод этувчи ҳолатлар кенгайтирилди
Мазкур чора уларнинг фаолиятида ортиқча ҳаражатларнинг олдини олишга қаратилган.
2025 йил учун аҳолини иш билан таъминлаш дастури тасдиқланди
У янги ёндашувлар асосида аҳолини иш билан таъминлаш, тадбиркорликка жалб қилиш ва камбағалликдан чиқариш бўйича "Йўл харитаси"ни ўз ичига олади.
Қандай дори воситалари клиник тадқиқотларсиз рўйхатдан ўтказилади
Рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги қарор Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Эксперт кенгаши томонидан амалга оширилади.
Инсофсиз ижрочилар ягона реестрга киритилади
Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Пахтани биржа орқали сотишнинг янги механизми жорий этилмоқда
Фьючерс шартномалари қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан имтиёзли кредит ажратиш учун асос бўлади.
Қандай тўловлар навбатдан ташқари амалга оширилади
Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномга қўшимча киритилмоқда.
Қишлоқ транспорт воситалари хавфсизлигининг техник регламенти тасдиқланди
Ҳужжат муомалага чиқарилаётган қишлоқ ва ўрмон хўжалиги транспорт воситалари ва машиналарига қўйиладиган хавфсизлик талабларни тартибга солади.
Қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари бозорида битимлар қандай амалга оширилади
Қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари уюшган бозорида қимматли қоғозлар билан битимларни тузиш ва рўйхатдан ўтказиш электрон шаклда амалга оширилади.
Ўқув муассасалари ошхоналари «E-auksion» орқали ижарага берилади
Ижара муддати – бир ўқув йили ва ушбу муддат кейинги йилларга узайтирилиши мумкин.
Автомобиль йўлларини таъмирлаш қандай молиялаштирилади
Автомобиль йўллари қўмитасига ҳар йили 1 мартдан кечиктирмай харажатлар сметасини тасдиқлаш топширилди.
"Космик фаолият тўғрисида"ги Қонун қабул қилинди
У барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, мамлакатнинг мудофаа қобилияти ва хавфсизлигини мустаҳкамлаш, Ер, космик фазо ва осмон жисмларини тадқиқ қилиш ва бошқаларга йўналтирилган.
Ерлар тоифаси қандай ўзгартирилади
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер ресурсларидан самарали фойдаланишга қаратилган ўзгартиришлар киритилди.
Ер участкаларини ижарага бериш тартиби такомиллаштирилди
Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ер участкаси бошқа шахсга фақат тўлиқ ҳажмда ижарага берилиши мумкин.
Ҳудудларда кичик отеллар қурилишига субсидиялар ажратилади
Туман (шаҳар)ларда кичик отелларни қуриш ва жиҳозлашга сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун Давлат бюджетидан бир марталик субсидия ажратилади.
Ўғитлар хавфсизлигига доир талаблар ўзгарди
Органик ва органик-минерал ўғитлар хавфсизлиги тўғрисида техник регламент янгиланди. У 2025 йил 1 майдан кучга киради.
Электрон меҳнат шартномаларини қандай рўйхатдан ўтказиш керак
Эндиликда, иш берувчилар электрон меҳнат шартномаларини “ЯММТ” ИДАКда рўйхатдан ўтказишлари керак.
Болалар боғчаларида аутсорсинг орқали соғлом овқатланиш ташкил этилади
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузурида Таълим соҳасида овқатланишни ташкил этиш ва назорат қилиш маркази ташкил этилади. У аутсорсер томонидан тайёрланган озиқ-овқат маҳсулотларининг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена стандартларига мувофиқлигини назорат қилади.
БЮДларни тўлдириш қоидалари ўзгармоқда
Шунингдек янгиланган Божхона постлари таснифлагичи тасдиқланмоқда
Хавфли маҳсулотлар ва кимёвий моддалар импорти устидан назорат кучайтирилади
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан импорт-экспорт қилиниши давлат томонидан тартибга солинадиган ва мажбурий экологик сертификатлаштириш лозим бўлган хавфли маҳсулотлар ва чиқиндилар Рўйхати тасдиқланди.
2025 йил учун Давлат дастури қандай амалга оширилиши режалаштирилмоқда
2025 йил учун давлат дастури тўғрисидаги Президент Фармони лойиҳаси "Тараққиёт стратегияси" маркази томонидан ишлаб чиқилган ва махсус сайтда жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилган.
2025 йилда Norma тизимлари фойдаланувчилари учун бонус дастури
Кўп йиллик анъанага кўра, Norma компанияси онлайн ва ўрнатиладиган дастурий маҳсулотлар фойдаланувчиларига турли бонуслар тақдим этади.
2025 йилда фойдаланилган ер усти ва ер ости сувларининг нисбати маълум бўлди
2025 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаш учун ер усти ва ер ости сувларининг якуний фоиз нисбати маълум бўлди.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ерлардан оқилона фойдаланишни мониторинг қилади
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан оқилона фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди.
Туристик кластер мақомини қандай олиш мумкин
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан туристик кластерлар фаолиятини ташкил этиш тартибини белгиловчи низом тасдиқланди.
Сайёр текширув ўтказишда солиқ органларининг ҳуқуқлари кенгайтирилди
Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Терговга қадар текширув давомида крипто-активлар қандай олиб қўйилади
Олиб қўйилган активлар суриштирув ва тергов органларининг ҳамёнларида сақланади.
Ислом тараққиёт банки тадбиркорларни қўллаб-қувватлайди
Ислом тараққиёт банки "Кичик ва ўрта корхоналарнинг иқтисодий барқарорлигини мустаҳкамлаш" лойиҳасига 30 млн доллар ажратмоқда.
Давлат органларининг очиқлик фаолияти текширилади
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги давлат органлари ва ташкилотларининг очиқлигини масофадан туриб мониторинг қилади.
Беш йиллик экологик мониторинг дастури тасдиқланди
У атроф-муҳит ҳолатини, табиий объектларнинг ифлосланиш даражасини ва экотизимларга салбий таъсирнинг оқибатларини тизимли равишда кузатиш имконини беради. Кузатув натижалари мунтазам равишда йиллик экологик бюллетенларда эълон қилиб борилади.
Сел-тошқин сувларидан самарали фойдаланиш қандай таъминланади
Сел сувларини тўплаш ва улардан оқилона фойдаланиш бўйича янги лойиҳалар ишга туширилмоқда. Бешта сел сув омборининг қурилиши қишлоқ хўжалиги ерларининг сув таъминотини яхшилаш, минглаб гектар янги ерларни фойдаланишга киритиш имконини беради.
Ёшларнинг бизнес ғоялари қандай қўллаб-қувватланади
Келгуси уч йилда 300 мингдан ортиқ ёшларни имтиёзли молиялаштириш ва бандлик дастурлари билан қамраб олиш режалаштирилган. Янги механизмлар ўқитиш, ўз ишини бошлаш ва бизнес лойиҳаларни амалга ошириш учун имтиёзли микроқарзлар ва кредитлар ажратишни назарда тутади.
Маданият, санъат ва адабиётни қўллаб-қувватлашнинг янги механизмлари жорий этилмоқда
Қўллаб-қувватлаш дастури ижодкорларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг янги чораларини, соҳа ташкилотлари учун солиқ имтиёзларини, кино саноатини ривожлантириш ва ихтисослаштирилган таълим тизимини модернизация қилишни назарда тутади.
Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақаларни тўлашда нималар ўзгарди
Ихтиёрий асосда суғурталанган шахсларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси МҲТЭКМнинг 5 бараваригача миқдорда тўланади.
Кўчмас мулк қачон техник инвентаризациядан ўтказилади
Кўчмас мулкни техник инвентаризациядан ўтказишни тайинлаш асослари ва кўчмас мулкни техник инвентаризациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома тасдиқланди.
Қурилиш хизматлари рақамли форматга ўтказилади
Қурилиш соҳасини ислоҳ қилиш рухсат берувчи ҳужжатларни олиш муддатлари ва харажатларини қисқартириш, қурилиш жараёнларининг шаффофлигини ошириш ҳамда замонавий рақамли технологияларни жорий этишга қаратилган.
Шаҳар автобус йўналишларида йўл ҳақи чиқиш вақтида тўланади
Шаҳар йўловчи транспорти тизимини модернизация қилиш давом этмоқда. Янги чора-тадбирлар замонавий автобус ва электробусларни олиб киришда имтиёзлар бериш, автобуслар, метро ва шаҳар атрофи электропоездларини бирлаштирувчи ягона транспорт тўлов платформасини жорий этишни назарда тутади.
Илмий кадрлар тайёрлаш тизими ислоҳ қилинмоқда
Устувор йўналишлар бўйича докторантлар учун стипендиялар миқдори оширилади, илмий даража олишда лойиҳавий ёндашув жорий этилади, диссертация ҳимоя қилиш тартиб-таомиллари сезиларли даражада соддалаштирилади.
Умумий солиқларга мажбурий ўтиш чегараси оширилди
Президентнинг 26.05.2026 йилдаги ПФ-100-сон Фармони кичик бизнес учун солиқ тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорлик фаолиятини янада рағбатлантиришга қаратилган.





