Сабзавотларни автотранспортда экспорт қилиш – истисно тарзида
Вазирлар Маҳкамасининг 9.10.2015 йилдаги 288-сон қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг “Мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни экспорт қилишни тартибга солиш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 28.08.2015 йилдаги 249-сон қарорига қўшимчалар киритилди
Ташқи савдо шартномаси. Назариядан – амалиётга. 2-қисм
Ташқи савдо битими шакли билан бевосита боғлиқ яна бир муҳим масала бу уни Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органлари томонидан рўйхатдан ўтказиш ҳисобланади
Йўллардаги видеокамералар ва ЙҲҚ бузилиши тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш тартиби
Ички ишлар вазирининг буйруғи билан Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги Йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Солиқ ҳисоботига талаблар аниқлаштирилди
Давлат солиқ қўмитасининг қарори билан Давлат солиқ хизмати органлари тадбиркорлик субъектларидан молиявий ҳисобот, солиқлар, мажбурий тўловлар ва даромадлар тўғрисидаги декларациялар бўйича ҳисоб-китоблар, ёзма аризалар ва билдиришномаларни қабул қилиб олиш ҳамда рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги Низомга қўшимчалар киритилди
Иш ҳақи учун буюртмани муҳрсиз бериш имконияти
Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги Йўриқномага қўшимча киритилди. Унга мувофиқ ходимларга иш ҳақи тўловларини амалга ошириш учун ҳисобварақда маблағларни банд (брон) қилишга доир ариза хўжалик юритувчи субъектнинг думалоқ муҳри билан у мавжуд бўлган тақдирда тасдиқланади
Солиқларни Интернет орқали тўлаш мумкин
Марказий банк Бошқарувининг қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 8 октябрда 2465-3-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Ташқи савдо шартномаси. Назариядан – амалиётга. 1-қисм
Тадбиркорлар ўзларининг ташқи савдо фаолиятларида кўпинча бутун бир муаммолар қаторига дуч келишади. Бу унинг ҳуқуқий тартибга солишнинг мураккаблиги ҳамда назорат қилувчи органларнинг эътибор марказида бўлиши, низоларни ҳал қилишнинг алоҳида тартиби ва кўпгина бошқалар
Бизнесни нотўғри текширдингми – Жиноят кодекси бўйича жавоб берасан
Ўзбекистон Республикасининг 20.08.2015 йилдаги Қонуни билан Жиноят кодексига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида материаллар циклини давом эттирамиз
Темир йўл транспортига чипталарни он-лайн тарзда харид қилиш мумкин
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ сайтида темир йўл транспорти қатновларига чипталарни буюртма қилиш ва сотиб олиш имконияти пайдо бўлди
Аҳолини газ билан таъминлаш масаласи парламент диққат марказида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасининг кенгайтирилган йиғилишида “Ўзтрансгаз” компанияси бошқаруви раисининг “Аҳолини табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар ва ривожланиш истиқболлари тўғрисида”ги ахбороти эшитилди
МАК Рига шаҳрига тўғридан-тўғри авиақатновларни бажаришни бошлайди
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси ҳаво кемалари парвозининг қишки жадвалига мувофиқ Рига шаҳрига тўғридан-тўғри мунтазам қатновларни бажаришни бошлайди
Ўзбекистонда Maestro ва MasterCard карталари учун терминаллар ўрнатилади
Яқингача зарурий POS-терминаллари билан республиканинг ҳеч бир банки ишламаган. Аммо вазият ўзгарди
2015 йил абитуриент кампанияси қандай ўтди
Ўзбекистон ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий ўқув юртлари, шунингдек олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ўтказилган тест синовлари якунлари чиқарилди
Ўзбекистонда кекса фуқаролар учун сайт ишга тушди
Портал биринчи навбатда, кексаларга ҳаётнинг турли соҳалари бўйича ахборот масалаларини ҳал қилишда ёрдам беришга мўлжалланган. Ҳозирги вақтда портални ахборот билан тўлдириш жараёни кетмоқда
Маиший электр приборларини маркировкалаш тизими тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамасининг 28.09.2015 йилдаги 276-сон қарори билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Ўрмондан фойдаланганлик учун тўловлар миқдори
Вазирлар Маҳкамасининг 30.09.2015 йилдаги 278-сон қарори билан Ўрмондан фойдаланганлик учун тўловлар миқдорини ва уларни ундиришни тартибга солиш тўғрисида Низом тасдиқланди
Инсайдер ахборот назорат остида бўлади
Вазирлар Маҳкамасининг 23.09.2015 йилдаги 274-сон қарори билан аввал қабул қилинган қонунларга мувофиқ келтириш мақсадида Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Адлия органларининг вазифаси – тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
Бизнес манфаатлари ҳимояси – Ўзбекистонда давлатнинг устувор вазифаси. Тадбиркорликни ривожлантириш ҳам институционал, ҳам норматив даражада амалга оширилаётир
Банкларга фойда солиғи бўйича имтиёз бериш тартиби белгиланди
Молия вазирлиги, Марказий банк бошқаруви, Давлат солиқ қўмитасининг қўшма қарори билан Тижорат банклари томонидан кредит портфели таркибида узоқ муддатли инвестициявий молиялашнинг улушига қараб юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари учун кредитлар бўйича ставка ўзгарди
Молия вазирлиги ва Марказий банк Бошқарувининг қўшма қарори билан Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта ва ғалла етиштириш харажатларини тижорат банклари томонидан кредитлаш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартиришлар киритилди
Импортни ўрнини қопловчи маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи учун манфаатли
Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган лойиҳалар амалга ошириладиган корхоналар учун тақдим қилинган имтиёзлар шарҳи
Диққат танлов! Харитада объектларни белгиланг ҳамда мукофотларни қўлга киритинг
“Менинг шаҳрим” лойиҳаси “Менинг шаҳрим. Менинг бизнесим” дастурий маҳсулоти фойдаланувчиларига Тошкент шаҳри ҳақидаги билимларини текшириб кўришни таклиф қилади
ИДХЯПда кексалар ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича янги хизмат
Ягона давлат портали Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан ҳамкорликда янги интерактив хизматни ишлаб чиқди. Унинг моҳияти шундан иборатки, ёлғиз кексаларни ва ногиронларни интернат уйларига жойлаштириш учун Интернет орқали ариза бериш мумкин бўлади
Банклар қимматли қоғозларга доир операциялар юзасидан мижозларга ҳисобот беради
Марказий банк Бошқаруви ва Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказининг қўшма қарори билан Банкларнинг қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси, инвестиция активларини бошқарувчи ва инвестиция консультанти сифатида касбий фаолиятни амалга оширишига оид талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди
Телекоммуникациясиз ривожланиш бўлмайди!
2015 йил 28 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитасининг Ўзбекистон Республикасининг “Телекоммуникациялар тўғрисида”ги Қонуни ижроси юзасидан олиб борган назорат-таҳлил фаолияти якунига бағишланган кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди
Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис учун имтиҳонлар тартиби ўзгарди
Давлат божхона қўмитасининг қарори (Адлия вазирлиги томонидан 23.09.2015 йилда 1272-6-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис тўғрисида Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
ОТМ педагогларини қайта тайёрлаш марказларининг сони ортди
Вазирлар Маҳкамасининг 21.09.2015 йилдаги 273-сон қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг "Олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 26 сентябрдаги 278-сон қарорига ўзгартиришлар киритилди
Ягона порталда НҲҲ лойиҳалари: ноқонуний ташиш устидан назорат
Давлат порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси тақдим қилинган
Қурбон ҳайитида ўзбекистонликлар 5 кун дам олишади
Президент "Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги қарорни имзолади.
Ер тоифалари қандай ўзгаради
Агропорталда қишлоқ хўжалиги ерлари тоифасини ўзгартириш учун аризалар қабул қилинади, компенсация тўловлари эса автоматик тарзда ҳисобланади.
Биноларнинг энергия самарадорлиги автоматик равишда баҳоланади
Турар ва нотурар биноларнинг энергия самарадорлигини тезкор баҳолаш тизими жорий этилиб, электр ва газни тежаш чоралари кенгайтирилмоқда. Шунингдек, энергияни тежашнинг кенг кўламли кўрсаткичларига эришиш учун "яшил" кредитлашни ривожлантириш режалаштирилган.
Қурбон ҳайитида етим болалар ва беморларга ёрдам берилади
Президент қарорида оғир аҳволдаги болалар ва онкологик касалликларга чалинган беморларни даволашни молиялаштириш, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга пул тўловлари бериш, масжид ва қабристонларни ободонлаштириш кўзда тутилган.
Солиқ органлари кўчмас мулк ва қурилиш материаллари бўйича бозор нархлари ва солиқ базасини қандай аниқлайдилар
Вазирлар Маҳкамасининг 18.05.2026 йилдаги 253-сон қарори билан кўчмас мулк объектлари ва ёғочдан тайёрланган қурилиш материаллари учун товарларнинг бозор нархини ва унинг асосида солиқ базасини аниқлаш тартиби белгиланган.
Ер ижарасини онлайн узайтириш мумкин бўлади
Давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали ер участкалари ижара шартномаларини янги муддатга узайтириш тартиби тасдиқланди. Янги маъмурий регламент ариза топшириш муддатлари, рад этиш асослари ва қарорлар устидан шикоят қилиш тартибини белгилайди.
Президентнинг янги ПФ-95-сон Фармони солиқ маъмуриятчилигида нималарни ўзгартиради
2026 йил 1 июлдан солиқ тўловчилар учун текширувдан олдинги таҳлил доирасида аниқланган тафовутлар бўйича аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини ёки асослантирувчи ҳужжатларни тақдим этиш мажбурияти бекор қилинади.
Ёшларни оилавий ҳаётга қандай тайёрлашади
Туман ва шаҳарларда психологик, ҳуқуқий ва тиббий ёрдам кўрсатувчи оилавий маслаҳат пунктлари очилади. Улар ёш оилаларга бола тарбияси, оилавий бюджет ва низоларнинг олдини олиш бўйича таълим бериш билан шуғулланади.
1 июндан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2026 йил 1 июндан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
"Сифатли давлат бошқаруви" дастури жорий этилмоқда
Унинг доирасида 2026 йилдан бошлаб вазирликлар, қўмиталар ва агентликлар бошқарув самарадорлиги ва сифатининг ягона мезонлари бўйича мунтазам баҳоланади.
Янги сонларда ўқинг
2026, 16 июнь№ 24
- Ўзбeк божхона тажрибасининг халқаро эътирофи: рақамлаштириш, соддалаштириш ва интeллeктуал божхона сари
- Қўллаб-қувватлаш шартлари
- 1 июлгача ва ундан кейин меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини қандай тўлаш керак
- ККУни бошқаришда майдонга бош муҳандислар тушади
- Ресурс солиқларини қурилиш таннархига киритиш мумкинми?



