Корпоратив спорт: меҳнатда ҳам самара, ҳам соғлом бўлиш учун
Спорт билан шуғулланиш нафақат жисмоний ҳолатни яхшилайди, балки мия учун ҳам фойдали, реакцияни тезлатади ҳамда тез қарорлар қабул қилиш қобилиятини оширади
АЖ фаолиятини барқарорлаштириш учун чоралар таклиф қилинмоқда
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг аъзоси Элбек ШУКУРОВнинг муҳокама этилаётган “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси бўйича изоҳлари
Фуқароликдан чиқаётганларга армиядан озод этиш тўғрисидаги маълумотнома берилади
Мудофаа вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг қўшма қарори билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқаётган чақирилиш ёшидаги шахсларга мудофаа ишлари бўлимлари томонидан ҳарбий хизматдан озод этиш тўғрисидаги маълумотномани бериш бўйича йўриқнома тасдиқланди
Шартномада неустойка: жарима ёки пеня
Юридик шахсларнинг хўжалик-шартномавий амалиётида шундай вазиятлар бўладики, бунда харидор олди-сотди шартномаси бўйича топширилган товар учун сотувчига ўз вақтида ёки бутунлай тўловни амалга оширмайди, пудратчи қурилиш ишларини муддатида бажармайди, буюртмачи ижрочига реклама материалларини топширишга кечикади ва б.
“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ поездлар ҳаракатининг янги жадвалига ўтади
2015 йил 13 декабрдан бошлаб давлатлараро ва ички йўналишдаги йўловчи ташиш поездлари ҳаракатининг янги жадвали жорий қилинади
Лицензиялаш қоидаларини бузиш жиноий жазоланади
Ўзбекистон Республикасининг 20.08.2015 йилдаги Қонуни билан Жиноят кодексига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида материаллар циклини давом эттирамиз
Мажбуриятларни таъминлаш чораси сифатида мол-мулкни ушлаб қолиш
Ижарага берувчи ижара шартномаси муддати тугагандан кейин ижарага олувчининг мол-мулкини ижара ҳақи тўловини таъминлаш мақсадида ўзида қолдирди. Вазият кўпчиликка таниш. Бироқ бу қонунийми?
Йўловчи ташишга лицензия учун Интернет орқали сўров бериш мумкин
Бундай имконият Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ИДХЯПда рўёбга чиқарилган янги интерактив хизмат туфайли юзага келди
Статистика ҳисоботини 2016 йилда янги шакллар бўйича топширамиз
Давлат статистика қўмитасининг қарори билан 2016 йил учун давлат статистика ҳисоботи шакллари тасдиқланди
МАК 5 йўналишдаги қатновларга чегирмалар эълон қилади
Махсус тариф 2016 йилнинг 10 январидан 29 февралига қадар амалда бўлади
Ўзбекистонда миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш - энг муҳим йўналишлардан бири!
Шуҳрат ШАРАФУТДИНОВ ва Шуҳрат ТЎХТАБОЕВ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси аъзоларининг маълумоти
Ўзбекистон Ҳукумати ишининг самарадорлиги ва шаффофлиги янада ошади
"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси муҳокамаси юзасидан Элбек ШУКУРОВ ва Полянте СВЕШНИКОВ, ЎзЛиДеП фракцияси аъзоларининг нуқтаи назари
Электр ҳисоблагичларни қиёслаш билан ким ва қандай шуғулланади
Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг қўшма қарори билан Маиший истеъмолчиларнинг электр энергиясини ҳисобга олиш приборларини қиёслашдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Айрим ишлаб чиқариш ходимлари учун махсус кийим бепул берилади
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг буйруғи билан Радиотехник ва электрон буюмлар ишлаб чиқариш ходимлари учун махсус кийим, махсус пойабзал ва якка тартибда ҳимояланишнинг бошқа воситаларини бепул беришнинг намунавий нормалари тасдиқланди
Депутатлар Конституция куни билан қутлашади
Мустақил Ўзбекистоннинг энг муҳим байрамларидан бири – Ватанимизни демократлаштириш ва тараққий эттириш учун мустаҳкам пойдевор бўлиб келаётган Асосий Қонунимиз қабул қилинган Кун яқинлашиб келмоқда
Ўзбекистон Олий ва Конституциявий судлари таркиби ўзгарди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати 2015 йил 4 декабрь куни “Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартишлар киритиш тўғрисида” ва “Ўзбекистон Республикаси Конституциявий cуди таркибига ўзгартишлар киритиш тўғрисида” қарорлар қабул қилди
Магистрантлар томонидан стажировкани ўташ тартиби тасдиқланди
Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғи билан Олий таълим муассасалари магистратура мутахассисликлари талабалари томонидан стажировкани ўташ тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Солиқ кодексига ўзгартиришлар киритиш вақт талабидир
«Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2016 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси муҳокамаси юзасидан Шуҳрат ШАРАФУТДИНОВ ва Полянте СВЕШНИКОВ, Қонунчилик палатаси депутатлари, ЎзЛиДеП фракцияси аъзоларининг изоҳлари
Телекоммуникация операторлари ХУМШ билан қандай ўзаро ҳамкорлик қилади
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг буйруғи билан Телекоммуникация операторлари (провайдерлари)нинг хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Юк кўтариш машиналарини хавфсиз ишлатишни назорат қилиш кучайтирилади
Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг буйруғи билан Юк кўтариш машиналарини хавфсиз ишлатишни назорат қилувчи муҳандис-техник ходимлар учун намунавий йўриқнома тасдиқланди
Бойсун туманидаги спорт мактабига курашчиларни қабул қилиш қоидалари белгиланди
Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг қўшма қарори билан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги Спортнинг миллий кураш турига ихтисослаштирилган мактаб-интернатга ўқувчиларни танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Ҳиндистоннинг Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш палатаси кўмаклашишга тайёр
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳиндистонлик ҳамкасблари томонидан амалий ҳамкорликни ривожлантириш бобида қизиқиш билдирилаётганлиги ҳақида хабар берди
Олий Мажлис Сенатининг тўртинчи ялпи мажлиси 2015 йил 3-4 декабрь кунлари давом этади
Бугун соат 10.00 да мажлислар залида сенаторлар электрон шаклда рўйхатга олингандан кейин Парламентнинг юқори палатаси раиси Ниғматилла Йўлдошев тўртинчи ялпи мажлисни очиқ деб эълон қилди
Cargo юк жўнатмаларини интернет орқали кузатиб бориш мумкин
Бу ҳақда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси хабар берди. Авиаташувчининг расмий сайтида янги интерактив хизматдан фойдаланиш мумкин
Стартап нима дегани ва у нима учун керак?
Стартапни инглизчадан сўзма-сўз таржима қилганда “жараённинг бошланиши”ни билдиради
ЎзРТХБ реклама чегирмалари учун акция эълон қилади
Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси (ЎзРТХБ) кўргазма-ярмарка савдолари иштирокчилари учун акция бошланганлиги ҳақида эълон қилди
Божхона божлари ва ҚҚСдан озод қилинадиган товарлар рўйхати кенгайтирилди
Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхатига қўшимчалар киритилди.
Биогаз қурилмаларини қурувчилар учун имтиёзлар белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг 25.11.2015 йилдаги 343-сон Қарори билан Республиканинг чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларида биогаз қурилмалари қуришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тасдиқланди
Таълим ва илм-фан вазирлиги ташкил этилди
Президентнинг 2026 йил 3 октябрдаги ПФ-213-сон Фармони Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигини Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан бирлаштиришни назарда тутади. Янги идора таълим ва илм-фаннинг барча асосий йўналишларида ягона давлат сиёсати учун масъул бўлади.
Айрим шахсларнинг дахлсизлиги ва иммунитетини бузганлик учун жавобгарлик белгиланди
14.10.2026 йилдаги ЎРҚ-1182-сон Қонун билан дахлсизлик ва иммунитетга эга бўлган шахслар рўйхати белгиланди, уларни жавобгарликка тортиш тартиби белгиланди ва уларга берилган ҳуқуқларни бузганлик учун жазо чоралари белгиланди.
Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликларига ер солиғининг бир қисми қандай қайтарилади
2027 йилда Наманган вилоятида томорқа ерлари ва деҳқон хўжаликлари ерларида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотишдан юқори даромад олаётган фуқароларга ер солиғининг бир қисмини қайтариш бўйича тажриба ўтказилади. Белгиланган талаблар бажарилганда тўланган солиқнинг 90 фоизи қайтарилади.
1 октябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2026 йил 1 октябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Солиқ мусобақасида маҳалланинг ғолиб бўлиши қандай мезонлар билан белгиланади
Вазирлар Маҳкамаси Солиқ қўмитасининг рақамли маълумотлари асосида маҳаллаларни баҳолаш мезонларини тартибга солувчи «Энг яхши солиқ тўловчи маҳаллаларни аниқлаш мезонлари ва тартиби тўғрисида»ги низомни тасдиқлади (09.10.2026 й. 548-сон ВМҚ).
Бандлик ва ишсизликни ҳисобга олиш тартиби ўзгармоқда
Меҳнат ресурслари, бандлик ва ишсизлик тўғрисидаги маълумотларни шакллантиришнинг янги тартиби тасдиқланди. Ишловчилар, ўзини ўзи банд қилганлар, ишсизлар ва аҳолининг бошқа тоифалари тўғрисидаги маълумотлар турли идораларнинг маълумотлар базаларидан тўпланади ва «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро платформаси орқали узатилади.
Пенсия тизими янги рақамли форматга ўтказилади
2027 йил 1 январдан бошлаб Пенсия жамғармаси фуқаролардан қоғоз шаклидаги ҳужжатлар ва маълумотларни қабул қилишни тўхтатади, «Менинг пенсиям» хизмати орқали эса келажакдаги пенсия миқдорини ҳисоблаш ва меҳнат стажи тўғрисидаги маълумотларни олиш мумкин бўлади.
Пенсияларни тайинлаш бўйича ихчам бошқарув тизими жорий этилмоқда
Тажриба-синов доирасида Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармалари давлат пенсияларини тайинлаш, қайта ҳисоблаш, пенсия турини ўзгартириш ҳамда тўлашни ташкил этиш бўйича ваколатларга эга бўлади. Тажриба лойиҳаси 2026 йилнинг октябрь–декабрь ойларида бўлиб ўтади, 2027 йилнинг январь ойидан бошлаб эса янги механизмни бутун мамлакат бўйлаб жорий этиш режалаштирилмоқда.
Кўп қаватли уйлар қурилиши устидан назорат кучайтирилди
Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат бўйича ҳудудий инспекцияларнинг рухсати талаб этилади. Бундай рухсатномасиз кўп қаватли уйларни қайта қурганлик учун беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси жорий этилди.
Сув солиғини сиз учун солиқ органлари ҳисоблайди: тадбиркорлар нималарни билиши керак
Ҳукумат солиқ маъмуриятчилигини соддалаштириш бўйича тажрибани бошлаяпти: 2027 йилдан бошлаб Тошкентда солиқ органлари тадбиркорлик субъектлари учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳисоботларни мустақил равишда шакллантира бошлайди. Янгилик қишлоқ хўжалиги корхоналаридан ташқари барча тадбиркорларга тааллуқли бўлади.



