
Учувчисиз учиш аппаратлари қурилишда, картографияда ва табиий офатлар билан курашишда ёрдам беради
ҚҲТБТ порталида “Иқтисодиёт тармоқларида учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланишни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори лойиҳаси жойлаштирилган

Инсон аъзолари билан савдо қилиш жиноий тартибда таъқиб қилинади
Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Инсон аъзолари, тўқималари ва (ёки) ҳужайраларини трансплантация қилиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини ва Жиноят кодексига тузатишлар лойиҳасини ишлаб чиқди. Қонун лойиҳалари ҚҲТБТ порталида муҳокама учун очиқ

Артемия цисталарини йиғиб олишга қўшимча квоталар тасдиқланади
Вазирлар Маҳкамасининг 11.08.2017 йилдаги 614-сон қарори билан артемия цисталарини йиғиб олишга рухсатнома бериш тартиби тасдиқланди

Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган қоғозлар кўпаяди
Президентнинг 23.08.2017 йилдаги ПҚ–3244-сон «Республикамизда целлюлоза ва қоғоз маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича қўшимча қувватларни барпо этиш тўғрисида»ги қарори давлат раҳбарининг сайтида жойлаштирилган

Ўздавдонинспекция давлат ресурсидаги доннинг сақланишини таъминлайди
Вазирлар Маҳкамасининг 11.08.2017 йилдаги 612-сон қарори билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси тўғрисидаги низом тасдиқланди

Таълим ва тиббиёт муассасалари бюджетдан ташқари Жамғарма ҳисобидан барча зарур нарсалар билан таъминланади
Президентнинг 24.08.2017 йилдаги ПҚ-3242-сон «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги хузуридаги бюджетдан ташқари таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини ривожлантириш жамғармасини шакллантириш ва бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори давлат раҳбарининг сайтида жойлаштирилган

ЭНҲАТни жорий этиш масалалари хорижий мутахассислар билан муҳокама қилинади
Президентнинг 14.08.2017 йилдаги Ф–5022-сон фармойиши билан мамлакатимизда электр энергияси ва табиий газни назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимларини янада жорий этиш чора-тадбирлари қабул қилинди

Ким Mirzo Ulugbek Innovation Center резидентига айланиши мумкин
Вазирлар Маҳкамасининг 15.08.2017 йилдаги 631-сон қарори билан Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича «Mirzo Ulugbek Innovation Center» инновация маркази тўғрисидаги низом тасдиқланди

Олий таълим муассасалари ходимларига қанча ҳақ тўланади?
Вазирлар Маҳкамасининг 11.08.2017 йилдаги 617-сон қарори билан олий таълим муассасалари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлашнинг янгиланган миқдорлари тасдиқланди

Барча сайловчилар ягона электрон рўйхатга киритилади
Вазирлар Маҳкамасининг 15.08.2017 йилдаги 630-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси сайловчиларининг Ягона электрон рўйхатини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди

Ветеринария хизматини ривожлантириш жамғармаси маблағлари нимага сарфланади?
Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.2017 йилдаги 624-сон қарори билан Давлат ветеринария қўмитаси тўғрисида низом ҳамда Ветеринария хизматини ривожлантириш жамғармасининг маблағларини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди

ИИЧБ бошқармасининг 2 та минтақалараро давлат инспекцияси қайта ташкил этилди
Вазирлар Маҳкамасининг 15.08.2017 йилдаги 633-сон қарори билан Маданият вазирлиги Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси ташкилий тузилмасига ўзгартиришлар киритилди

«Ўзвиносаноат-холдинг» кенгайтирилмоқда
Президентнинг 23.08.2017 йилдаги ПҚ-3239-сон «Ўзвиносаноат-холдинг» акциядорлик жамияти фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори эълон қилинди

«Ҳазорасп» ЭИЗ чегаралари кенгайди
Вазирлар Маҳкамасининг 10.04.2017 йилдаги 196-сон қарорига 1-иловага қўшимчалар киритилди

Ҳарбийларнинг ипотека бўйича дастлабки бадалини давлат киритади
Вазирлар Маҳкамасининг 11.08.2017 йилдаги 619-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларига турар жой сотиб олиш (қуриш) учун узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари ҳамда якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Тўйтепа шаҳри номи Нурафшон шаҳрига ўзгартирилди
Қарор Олий Мажлис Сенати ўн биринчи ялпи мажлисининг иккинчи кунида қабул қилинди

Интернетда миллий контент кўпаяди
Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.2017 йилдаги 625-сон қарори билан 2017 — 2019 йилларда Интернет жаҳон ахборот тармоғида миллий контентни ривожлантириш бўйича комплекс дастур тасдиқланди

Кейинги 5 йил учун кимё саноати ривожланишининг устуворликлари белгилаб берилди
Президентнинг 23.08.2017 йилдаги ПҚ-3236-сон қарори билан 2017-2021 йилларда кимё саноатини ривожлантириш дастури тасдиқланди

Судлар ва адлия органларини молиялаштириш аниқ белгиланди
Президентнинг 23.08.2017 йилдаги ПҚ-3240-сон «Судлар ва адлия органлари фаолиятини моддий-техник ва молиявий таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори имзоланди

Қурбон ҳайити 1 сентябрь куни нишонланади
Президентнинг 24.08.2017 йилдаги ПҚ-3241-сон "Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги қарори имзоланди

Кимларга илгари ишлатилган асбоб-ускуналарни экспорт қилишга рухсат берилади
Вазирлар Маҳкамасининг 17.08.2017 йилдаги 642-сон қарори билан Илгари ишлатилган машиналар, асбоб-ускуналар ва механизмларни экспорт қилишга рухсат бериш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди

Давлат органлари ва ташкилотларига энергия самарадор ва энергия тежайдиган технологияларни етказиб беришга монополия жорий этилди
Президентнинг 23.08.2017 йилдаги «Замонавий энергия самарадор ва энергия тежайдиган технологияларни янада жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди

Иқтисодиёт вазирида 2 нафар биринчи ўринбосар бўлади
Президентнинг 14.08.2017 йилдаги ПҚ-3204-сон “Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги марказий аппарати тузилмасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди

Давлат мукофотлари берилди
Президентнинг 23.08.2017 йилдаги ПФ–5162-сон «Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги давлат мукофотларини бериш тўғрисида»ги фармони давлат раҳбарининг сайтида эълон қилинди

Собиқ якка тартибдаги тадбиркорлар банкрот деб топилиши мумкин
ҚҲТБТ порталида Фуқаролик кодекси ва “Банкротлик тўғрисида”ги Қонунга тузатишлар лойиҳаси жойлаштирилди. Қонун лойиҳаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган. У солиқ бўйича қарздорлар – собиқ ЯТТларни банкрот деб топиш имкониятини кўзда тутади

Биржада давлат харидлари бекор қилинди
Президентнинг 23.08.2017 йилдаги “Товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат ва корпоратив харидларини амалга оширишнинг замонавий шакл ва услубларини янада жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди

Ҳудудларда Мудофаа вазирлиги Жамоатчилик кенгашининг бўлинмалари пайдо бўлади
Президентнинг 23.08.2017 йилдаги ПҚ-3234-сон «Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши фаолиятини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори давлат раҳбарининг сайтида жойлаштирилди

Миллий иқтисодиёт ривожининг кафолати
Жорий йилнинг 23 август куни Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан “Таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш ва саноат тармоқларини фаол диверсификация қилиш – мамлакатимиз иқтисодиётини барқарор ривожлантириш кафолати” мавзусидаги давра суҳбати ташкил этилди

Ўзбекистонда 2025 йил 1 августдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 августдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар бўйича шарҳни тақдим этади.

Меҳнат меъёрлари қандай белгиланади
Меҳнат меъёрларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш тартиби тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди.

Электр энергиясининг технологик сарф меъёрлари қандай белгиланади
Уларни электр тармоғи эгаси, яъни тегишли ҳудудларда электр станцияси, узатиш тизими ва тақсимлаш тизимлари операторлари ҳисоблайди.

Давлат органларида ижро интизомини мустаҳкамлаш қандай амалга оширилади
Ҳисоб палатаси энди аҳоли ва бизнес учун маблағлардан мақсадли фойдаланиш ҳамда қонун ҳужжатларининг самарадорлигини таҳлил қилиш ваколатига эга.

ИИВ пенсионерлари ҳуқуқбузарликлар профилактикасига жалб этилади
Ушбу иш учун пенсионерларга ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизимини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган пенсиясининг 100 фоизи миқдорида ойлик тўлов тўланади.

Аёлларни иш билан таъминлаш бўйича ижтимоий лойиҳалар молиялаштирилади
Шунингдек, "Саховат ва кўмак" жамғармаси маблағлари ҳисобидан "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя тизими" ахборот тизими орқали ваучер асосида ёрдам кўрсатиш тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда.

Тошкентнинг «реновация»си қонунийлигини ким назорат қилади?
Тошкентнинг бетартиб қурилишлари унинг аҳолиси учун катта фожиа ҳисобланади. Муаммо шаҳар бу жараёнда тарихий шаклланган ўзига хослигини йўқотаётганида ҳам эмас. Маълум бўлишича, XXI асрда Ўзбекистонда қурилиш соҳасини тартибга солувчи қонунларга риоя этилишини фақатгина шаҳарликларнинг ўзлари ҳимоя қилишига тўғри келмоқда.

Пахта етиштирувчи деҳқон ва фермерларга субсидия ажратилади
Молиялаштириш пахта хомашёсини етиштириш харажатларининг бир қисмини муқобил энергия манбалари ҳисобидан қоплайди.

«In vitro» кўчатларини сотиб олишга субсидия ажратилади
Маблағларни Агросаноатни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ажратади.

Давлат харидларининг электрон тизими қандай ташкил этилади
2025 йил 15 августдан бошлаб энг яхши таклифлар ва аризалар танлаш натижалари бўйича шартномалар давлат харидларининг электрон тизимида автоматик тарзда шакллантирилади.
Янги сонларда ўқинг

- Маҳаллий этилен ва пропилен полимерлари ишлаб чиқарувчилари қандай қўллаб-қувватланади
- Солиқ тўловчининг тақвими
- 2025 йилнинг август ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
- Бошқа операцион харажатлар қандай шакллантирилади
- Ҳисоботларни кечиктириб топширганлик учун қандай жавобгарлик бор ва ундан қандай қутулиш мумкин

- ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахсларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги чоралар тасдиқланди
- «Туғиш таътили»га чиқиш учун...
- Бухгалтер қандай қилиб иш жойини ўзгартириши ва маошини ошириши мумкин
- Меҳнат шартномаси қандай бекор қилинади
- Ташқи савдо шартномалари бўйича умидсиз қарзларни ҳисобдан чиқариш онлайн амалга оширилади