
“Иссиқлик таъминоти тўғрисида”ги қонун лойиҳаси такроран муҳокамага қўйилди
Кўп жойлари тўлдирилди ва тузатилди, бироқ истеъмолчиларнинг ҳамма таклифлари ҳам инобатга олинмаган.

Электрон ҳисоботларни тақдим этиш тартиби ўзгарадими
ДСҚ Молиявий ва солиқ ҳисоботларини алоқанинг телекоммуникация каналлари воситасида давлат солиқ ҳизмати органларига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришларни таклиф қилмоқда.

Янги Ёнғин хавфсизлиги қоидалари кучга кирди
Президентнинг 19.05.2020 йилдаги ПФ-5997-сон Фармонига мувофиқ қоидалар юқори юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар шаклига келтирилди.

Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантиришга 2021 йилда 17,1 трлн сўм ажратилади
2021 йилда Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурининг асосий параметрлари тасдиқланди.

Солиқ ҳисоботининг амалдаги шаклларига ўзгартиришлар киритилмоқда ва янгилари жорий этилмоқда
Давлат солиқ қўмитаси «Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарорни қабул қилди.

Нотариусларга мурожаатларни қайд этиш тартиби ўзгартирилди
Хусусан белгиланишича, мурожаатлар энди «E-notarius.uz» ахборот портали орқали ҳам қабул қилинади ва ушбу порталнинг электрон рўйхатига навбатма-навбат қайд қилинади.

Банкдаги ҳисоб рақамлар ва омонатлар тўғрисидаги маълумотларни ДБҚга тақдим этиш режалаштирилмоқда
Давлат божхона қўмитаси томонидан киритилган “Банк сири тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиришлар лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.

Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўтиш жадаллаштирилади
Президент томонидан 20 октябрь куни “Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон имзоланди.

Асосий ставка – йиллик 14%
Марказий банк Бошқаруви 22 октябрда асосий ставкани ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди.

ЯТТ ёлланган ходимлар учун қандай солиқлар тўлайди ва қандай ҳисоботлар топширади
Молия вазирлигининг ходимларни ёллаш, уларнинг даромадларини ҳисоботда акс эттириш ва уларнинг даромадларидан қатъий белгиланган солиқ, ЖШДС ва ижтимоий солиқ тўлаш тартиби масалалари юзасидан тушунтиришлари.

Умумтаълим фанларини билиш даражаси сертификатланади
2020 йил 1 декабрдан бошлаб босқичма-босқич бакалавриат таълим йўналишларига мос фанлар мажмуасидаги умумтаълим фанларидан билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизими жорий этилади.

2021 йилда – Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги
Юбилей санаси 2021 йил 9 февралда нишонланади. Президент томонидан 19 октябрь куни буюк шоир таваллудини кенг нишонлаш тўғрисида қарор имзоланди.

Экспорт қилувчиларга молиявий қўллаб-қувватлаш кенгайтирилди
Давлатимиз раҳбарининг 21 октябрдаги тегишли Фармони ЎзАда жойлаштирилган.

Янги қонунда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари ва кафолатлари мустаҳкамланди
«Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги Қонун эълон қилинди, у 3 ой ўтгач кучга киради.

Озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ошишини тўхтатиб туриш, геном ахборот ва депутатларнинг дахлсизлиги кафолатлари
Бу ва бошқа масалалар Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида муҳокама қилинди.

Давлат мақсадли жамғармалари ҳисоботи шаклларини ўзгартиришни режалаштиришмоқда
Молия вазирлиги томонидан режалаштирилаётган давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларга ўзгартиришлар муҳокамага қўйилди.

Ходим учун синов муддатини узайтириш мумкинми
Ходим билан 1 ой дастлабки синов муддати билан меҳнат шартномаси тузилди. Унинг тугашидан 2 кун олдин раҳбар синов муддатини яна 2 ҳафтага узайтиришни истаб қолди, сабаби янги ходим ишга қабул қилинган пайтдан бошлаб ҳали ўзини ҳеч ҳам кўрсатолмади.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг қандай ҳажми захирага жамғарилади
Вазирлар Маҳкамаси 2020-2021 йил қиш-баҳор мавсумида аҳоли ва ижтимоий соҳа муассасаларининг асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш бўйича чора-тадбирларни тасдиқлади.

ЖПКга дастлабки эшитув тўғрисида тузатишлар киритиш режалаштирилмоқда
Бу дастлабки эшитув институти жорий этилиши билан боғлиқ. ЖПКга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокама учун ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган.

Олий Мажлис Сенатининг саккизинчи ялпи мажлиси 21 октябрь куни бўлиб ўтади
Қарор Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 19 октябрь куни ўтказилган мажлисида қабул қилинди.

Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш учун – 3 трлн сўм
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2021 йилга мўлжалланган давлат бюджети параметрлари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Қандай қилиб солиқларни тўлашда хатоларнинг олдини олиш мумкин
Солиқларни тўлаш чоғида тез-тез хатолар содир бўлиб туради: бухгалтернинг эътиборсизлиги, катта рақамлар билан ишлаши, ишининг ҳаддан ташқари кўплиги. Қандай қилиб бундай вазиятга тушиб қолмаслик мумкин?

Агар хизматлар электрон шаклда кўрсатилган бўлса, реализация қилиш жойи қандай аниқланади
Замонавий шарт-шароитларида талай хизматлар электрон шаклда кўрсатилмоқда. ҚҚС тўловчи бўлган корхоналар саволга дуч келишмоқда: шундай хизматларни реализация қилиш жойини қандай қилиб тўғри аниқлаш мумкин?

«Юридик ва жисмоний шахсларни солиққа тортиш» курси
Норма компанияси сизни 27 октябрда бошланадиган «Юридик ва жисмоний шахсларни солиққа тортиш» курсига таклиф этади. Курс солиқ ҳисоби ва тартибидаги сўнгги ўзгаришларни инобатга олган ҳолда ўтказилади.

Истиқболли тадбиркорларга – таълим ва микрокредитлар
Президентнинг 13.10.2020 йилдаги «Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун инклюзив таълим жорий этилади
Президентнинг 13.10.2020 йилдаги «Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим-тарбия бериш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4860-сон қарори қабул қилинди.

Товарларни кўрикдан ўтказиш божхона тартиб-таомиллари ўзгартирилди
Ўзгартиришлар божхона кўриги, ташқи ўлчамлари катта бўлган товарларни божхона кўригидан ўтказишда видеокузатув тизимларига дахл қилди.

Саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот маҳсулотларини етиштириш кўпайтирилади
Президент томонидан 2020 йил 15 октябрдаги тегишли қарор имзоланди.

Ер участкаларини сотиш тартиби соддалаштирилди
Олис ва чўл ҳудудларда жойлашган ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналаридаги бўш ер участкалари 1 сўм нархида электрон онлайн-аукционга чиқарилади.

Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлигининг вазифалари белгиланди
Улар орасида – телекоммуникация соҳасидаги фаолият ва муносабатларни тартибга солиш, ушбу соҳада юридик шахсларнинг фаолиятига лицензия ва рухсат бериш ва бошқалар бор.

Мувофиқликни баҳолаш натижаларини тан олиш тартиби соддалаштирилди
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди.

Ишончли учинчи тараф хизмати фаолияти қандай ташкил этилади
Ушбу хизматнинг вазифаси – ахборот ва электрон ҳужжатларни алмашишда ишончни таъминлаш учун электрон ҳужжатлардаги ЭРИнинг уни имзолаган шахсга тегишлилигини текшириш.

Сув хўжалиги баланслари қандай тузилади
Улар сув ресурсларини самарали бошқариш, сувнинг камчилиги ёки ортиқчалигининг олдини олиш, сувга талаб ва унинг таклифи ўртасида мувозанатни сақлаш учун шакллантирилади.

Депутатлар ва сайловчилар ўртасидаги алоқаларни кучайтириш чоралари тасдиқланди
Президент қарори нормалари Қонунчилик палатаси депутатларининг сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг сайловчилар олдидаги масъулиятини кучайтириш ҳамда ташаббусли бюджет механизмларини ривожлантиришга қаратилган.

Аграр секторни субсидиялаштириш жараёни рақамлаштирилади
Бу бюджет маблағларидан самарали ва ошкора фойдаланишни таъминлайди.

Автомототранспорт воситалари учун рақам белгиларини бериш соддалаштирилади
Ҳарф ва рақамларнинг истаган комбинациясига эга автомототранспорт воситалари учун давлат рақам белгилари жисмоний шахсларнинг электрон мурожаати асосида ягона оширилган тўлов ставкаси бўйича берилади.

Суд-экспертлик фаолияти рақамлаштирилади
Президент қарорида нодавлат суд экспертизаси институтининг тадқиқотлар ўтказишдаги иштироки улушини унинг фаолиятига ҳар томонлама кўмаклашиш йўли билан 5 баробарга ошириш назарда тутилган.

Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимининг самарадорлиги ошади
"Ёшлар дафтари" ва "Ёшлар портали" электрон платформалари асосида "Ёшларнинг ягона электрон платформаси" ахборот тизими яратилади.