Чиқинди: кўпроқ қайта ишланиб, камроқ кўмилади
2019–2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегияси тасдиқланди
Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий инвесторларга – имтиёзли кредитлар
Президентнинг 16.04.2019 йилдаги “Соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди
Шахсий маълумотларнинг ҳуқуқий режими белгиланди
Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида «Шахсий маълумотлар тўғрисида»ги Қонун учинчи ўқишда кўриб чиқилди ва қабул қилинди
Судда бизнес йўриқномага таяниб ҳимоя қилинади
ССП Судларда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимояланишини таъминлашга доир йўриқномани ишлаб чиқди
Тошкентдаги Вестминстер университетига қўшимча равишда мактаб очилади
ҚҲТБТ порталида Ҳукуматнинг «Тошкент шаҳрида Вестминстер халқаро мактабини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди
Баҳоловчи сертификатини қандай олиш мумкин
Баҳоловчи малака сертификатини беришнинг янги тартиби тасдиқланди
Бизнес камроқ судлаша бошлади
2019 йил I чорагида иқтисодий судлар томонидан 46 мингта иш кўриб чиқилган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 56,7%га камдир
«Туризм тўғрисида»ги Қонун: тузатишлар билан эмас, балки янги таҳрирда
16 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Депутатлар мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашга қаратилган бир қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар
Пойтахтга 428 гектар қўшилади
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг қарорига мувофиқ, Тошкент вилоятининг Зангиота тумани ва Тошкент шаҳрининг Сергели тумани ҳудудлари қисман ўзгартирилади
Чарм ва мўйна хом ашёсининг экспорт ҳажмлари қандай мониторинг қилинади
Божхона чегараси орқали чарм ва мўйна хом ашёсини олиб чиқишни мониторинг қилиш тартиби тасдиқланди. У жорий йил 1 майдан эътиборан кучга киради
Ташқи савдо бўйича аниқлаштирилган статистика – йилда бир марта
Давлат ва божхона ташқи савдо статистикаси маълумотларини йиғиш ва қайта ишлаш услубияти тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди
Йўловчи ва юк ташиш оқимлари мақбуллаштирилади
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш марказининг вазифалари белгиланди
Чироқни ёқмасам – нима бўлади?
Автомобилчиларга кундузи яқинни ёритувчи чироқларни ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланиш мажбуриятини юклаётган ЙҲҚдаги янгиликни таҳлил қиламиз
Қоғоз шаклидаги меҳнат шартномалари ўрнини электрон шартномалар босади
1 июндан бошлаб, «Шахснинг электрон меҳнат тарихи» тизими жорий этилиши билан меҳнат муносабатларини мажбурий равишда электрон расмийлаштира бошлаш режалаштирилмоқда. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан меҳнат қонунчилиги соҳасида таклиф этилаётган шу ва бошқа янгиликларни эътиборга ҳавола этилди
ДСП ишлаб чиқарувчилар олиб кириладиган хом ашё ва асбоб-ускуналар учун божхона тўловларидан озод этилади
Ёғоч қириндили плиталар ва уларнинг муқобил турларини ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди
Судгача солиқ низолари қандай кўриб чиқилади
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ тўловчилар ва давлат солиқ хизмати органлари ўртасидаги солиқ низоларини судгача ҳал қилиш кенгаши томонидан солиқ низоларини кўриб чиқиш регламенти тасдиқланди
Аҳоли ФВдан комплекс равишда муҳофаза қилинади
«2015–2030 йилларда офатлар хавфини камайтириш бўйича Сендай ҳадли дастури»ни Ўзбекистонда амалга ошириш чора-тадбирлари қабул қилинди
Лицензия олиш учун – Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигига
Президентнинг 10.04.2019 йилдаги ПФ–5707-сон Фармони билан 2019–2021 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини янада жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамаси жойларга чиқиб амалдорлар ишининг самарадорлигини кўриб чиқади
Вазирлар Маҳкамасининг ҳудудларда мавзули сайёр мажлисларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Қачон такси агрегатори зиммасига жавобгарлик юклатилади
Ижтимоий тармоқлардан фойдаланувчилар такси агрегаторлари ишидан норозилик билдиришда давом этмоқдалар. Йўловчилар олдида ким жавобгар бўлади, ушбу шикоятларга қандай барҳам бериш мумкин? norma.uz портали мухбири ушбу саволларга жавоб излади
Давлат корхоналари солиқлардан ташқари яна нималарни тўлайдилар
ҚҲТБТ порталида Акциядорлик жамиятларининг давлат улушлари бўйича ҳисобланган дивидендларни ва давлат унитар корхоналарининг соф фойдасидан ажратмаларни бюджетга ундириш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси эълон қилинди
Давлат МТМга навбатни онлайн кузатиш мумкин
Ягона интерактив давлат хизматлари портали ана шундай имкониятни тақдим этмоқда
Товарларни маркировкалаш ишончли компания зиммасига юклатилади
ЛБМА алоҳида турдаги товарларни маркировкалашнинг жорий этилаётган мажбурий тизими тўғрисида расмий баёнот берди
Пойтахтда совуқ сув учун махсус устаманинг амал қилиш муддати узайтирилди
Тошкент шаҳар ҳокимининг 12.01.2018 йилдаги 69-сон қарори билан Тошкент шаҳрида совуқ сув учун махсус устама миқдори – 1 м3 учун 100 сўм белгиланган
Фармацевтика маҳсулотларини импорт қилиш тартибига қандай ўзгартиришлар киритилди
Президентнинг 10.04.2019 йилдаги «2019–2021 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини янада жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–5707-сон Фармони қабул қилинди
Чақирилувчиларни танлаб олишда синовлар қатъийлаштирилди
Чақирилувчиларни ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёргарликка жалб этиш ва муддатли ҳарбий хизматни ўташ учун танлаб олишнинг янгиланган тартиби тасдиқланди
Индонезия компанияси Фарғона НҚИЗни модернизация қилади
Президентнинг 10.04.2019 йилдаги “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводини тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилган ҳолда модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4275-сон қарори қабул қилинди
Андижонда хорижий университет очилади
Президентнинг 10.04.2019 йилдаги «Ўзбекистонда Шарда университетини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ–4278-сон қарори қабул қилинди
Пиротехникадан ноқонуний фойдаланганлик учун жавобгарлик кучайтирилди
Пиротехника буюмлари муомаласи тўғрисидаги янги қонунда уларнинг таснифи белгиланган, пиротехниканинг хавфли турларидан фойдаланишга тақиқлар ўрнатилган, хавфсизлик талабларини бузганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилган.
Марказий Осиё ва Хитой ўртасидаги минтақавий ҳамкорлик кенгаяди
Минтақавий ҳамкорликни тизимли ривожлантириш ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган "Марказий Осиё – Хитой" форматидаги котибият тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Енгил саноат экспорти ҳажми ошади
АҚШ, Хитой, Россия, Туркия, Германия, Полша, Бирлашган Араб Амирликлари ва Саудия Арабистонида Енгил саноатни ривожлантириш агентлигининг ваколатхоналари очилади.
"Фарғона" туристик зонасида сайёҳлар учун замонавий инфратузилма барпо этилади
Унда пиёдалар ва велосипед йўлаклари, электромобиллар учун қувватлаш станциялари, учиш-қўниш майдончалари ва кабинали дор йўллари ҳамда бошқа объектлар жойлаштирилади.
Инвестиция платформалари фаолияти қандай амалга оширилади
Платформалар орқали инвестициялар қимматли қоғозларни чиқариш ва муомалага киритиш билан бевосита боғлиқ эмас, инвестиция воситачилари ва листинг иштирокини талаб қилмайди.
Аҳоли ўртасида китоб ўқишга қизиқишни қандай ошириш мумкин
Ёшлар ишлари агентлиги ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Китобхонлик маданиятини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилди ва унинг Васийлик кенгаши таркиби ҳамда шакллантириш манбалари тасдиқланди.
Эски автомобиллар – тақиқ остида
Умумий оғирлиги 44 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобиллари, махсус транспорт воситалари, юридик шахсларга тегишли бўлган йўналишсиз таксилар, антиқа автомототранспорт воситалари учун алоҳида давлат рақамлари жорий этилади.
Китоб ўқийдиган маҳкумларга жазо муддати қисқартирилиши мумкин
Бунинг учун маҳкумларда тўғри маънавий-ахлоқий қадриятларни шакллантиришга қаратилган тасдиқланган адабиётлар рўйхатидаги китобларни ўқиш факти тасдиқланиши лозим.
Транзит салоҳиятини ривожлантириш бўйича идоралараро кенгашга қўшимча вазифалар юклатилди
Муҳим вазифалардан бири – Жаҳон божхона ташкилоти тавсияларига мувофиқ транзит тартиб-таомилларини такомиллаштириш.
Нотариуслар томонидан ижро хатлари қандай ёзилади
Янги қоидалар сўзсиз қарзларни ундиришни тезлаштиришга, фуқаролар ва бизнеснинг нотариал идоралар билан ўзаро муносабатларини соддалаштиришга қаратилган.
Янги сонларда ўқинг
2026, 10 февраль№ 06
- Йирик инвестиция лойиҳалари коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилади
- Импорт соҳасида қонунчиликни бузганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган
- Бахтсиз ҳодисаларни қандай расмийлаштириш ва ташкилотда бахтсиз ҳодисалар хавфини қандай камайтириш мумкин
- Дебиторлар ҳисобидан солиқ қарзини қандай узиш мумкин
- Реэкспорт: қонуний олиб чиқиш


