Ёшларда – ўз академияси
Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида Ёшлар академияси юридик шахс мақомисиз ташкил этилди.
Жамоатчилик назорати: нималарга эътибор қаратиш керак
Бир қатор қонун ҳужжатларига жамоатчилик назоратини кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Банк кредит сиёсатини ўзгартирди – қандай йўл тутилади
Тижорат банклари кредит сиёсатига нисбатан қўйиладиган талаблар тўғрисида низомга тузатишлар киритилди.
Аёллар учун никоҳ ёши бир йилга оширилди
1 сентябрдан эркаклар ва аёллар учун ягона никоҳ ёши 18 ёш этиб белгиланди.
Кичик бизнес: қийналиб қолдингизми ёрдам беришади
ҚҲТБТ порталида тадбиркорлик фаолиятини юритишда чеклов белгиланган аҳолининг эҳтиёжманд қатламларига номолиявий ёрдам кўрсатиш бўйича чора-тадбирлар назарда тутилган ҳужжат лойиҳаси жойлаштирилди.
Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси лойиҳасидаги ўн иккита ўзгариш – жуда қисқа
Молия вазирлиги ДСҚ билан биргаликда Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон банки, халқаро ва миллий экспертлар иштирокида янги таҳрирдаги Солиқ кодекси лойиҳасини ишлаб чиқди.
Меҳнат қонунчилигини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилди
МЖТКнинг фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини ва аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жарималар назарда тутилган саккизта моддасига тузатишлар киритилди, янги ҳуқуқбузарлик таркиблари киритилди.
Янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг лойиҳаси – давлат ва бизнес манфаатларининг мувозанати
Солиқлар сонини камайтиришдан ташқари, Солиқ кодексининг янги таҳрири инсофли солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган.
Халқаро қидирувда бўлганларнинг паспортлари “музлатилади”
ЖПКга янги боб – “Паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш” киритилди
1 сентябрдан нималар ўзгаради
2019 йил 1 сентябрдан кучга кирадиган қонун ҳужжатларидаги асосий ўзгартиришлар жамламасини тақдим этамиз.
Маҳкумлар ҳолати яхшиланади
28.08.2019 йилдаги ЎРҚ-558-сон Қонунда назарда тутилган қатор тузатишлар шунга қаратилган.
Хизмат вазифасини бажаришда ЙҲҚни бузиш - охирги зарурат ҳолатларида
Тегишли тартиб Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда белгиланган.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хорижда янги ваколатхоналар очади
2020-2021 йилларда улар Екатеринбург, Новосибирск, Волгоград, Пятигорск (РФ), Истанбул (Туркия), Нур Султон (Қозоғистон), Дубайда (БАА) ташкил этилиши лозим.
БЮД ўзгартирилмаса – тўлов ўтказилмайди
Вазирлар Маҳкамасининг 21.07.2014 йилдаги 199-сон қарорига қўшимча киритилди.
Бу қандай ишлайди: бизнес ва шаҳарсозлик учун ер тақдим этиш
1 октябрдан ишга тушадиган механизм Президентнинг 26.08.2019 йилдаги ПҚ-4427-сон қарорида батафсил таърифланган.
Жиззах вилоятида гольф мажмуаси очилади
У ерда гольф бўйича профессионал ва ҳаваскорлар турнирлари ўтказилади. Бунинг учун бизнес-класс коттежлар шаҳарчаси, меҳмонхоналар, кўнгилочар объектлар ва дам олиш-соғломлаштириш объектлари қурилади.
Парламент палаталарини молиялаштириш тартиби белгиланди
Тегишли тузатишлар миллий Олий Мажлис палаталари фаолияти тўғрисидаги ҳужжатларга киритилди
Ўзбекистон ХМТнинг яна иккита Конвенциясини ратификация қилди
Бу эълон қилинган 27.08.2019 йилдаги ЎРҚ-555 ва ЎРҚ-556-сон Қонунларда назарда тутилган.
ОТМ раҳбар ва педагогларининг малакаси узлуксиз оширилади
Бу Президентнинг 2019 йил 27 августдаги Фармонида белгиланган.
Ўзбекистон Кишинёв конвенциясига қўшилди
2019 йил 26 августда қабул қилинган ЎРҚ-554-сон Қонун эълон қилинди.
Ўзбекистон Халқаро узумчилик ва виночилик ташкилотига аъзо бўлди
Давлатимиз 2001 йил 3 апрелда Парижда тузилган халқаро Битимни ратификация қилди.
Ҳайвонларни ветеринария бўлимида ҳисобга олиш қанча туради
Ҳайвонларнинг эгаларидан идентификация қилиш хизматлари ва ветеринария паспортини расмийлаштириш учун ундириладиган тўловлар миқдори тасдиқланди. У 2019 йил 27 ноябрдан жорий этилади.
2020 йилдан бошлаб Давлат ўрмон қўмитасида – янги ҳуқуқлар ва ваколатлар
Президентнинг 23.08.2019 йилдаги “Республикада ўрмонлардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4424-сон қарори имзоланди.
Тузалиш йўлига қатъий ўтганлар – озодликка
Президент “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.
Тиббий хизмат ва тез тиббий ёрдам ҳайдовчиларига иш ҳақи оширилди
Ташкилотлар ҳайдовчиларининг (юк автомобиллари ҳайдовчиларидан ташқари) меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткаси бўйича разрядларга тузатишлар киритилди.
Фарғонада Корея халқаро университети очилади
Янги нодавлат олий таълим муассасасининг бакалавриат йўналишлари, магистратура мутахассисликлари, ўқитиш тиллари Вазирлар Маҳкамасининг 23.08.2019 йилдаги 714-сон қарорида назарда тутилган.
Маҳаллийлаштириш ва кооперация қандай ривожлантирилади
Бу саволга жавоб Президентнинг 2019 йил 24 августдаги ПҚ-4426-сон қарорида берилади.
Молия вазирлиги спорт объектлари билан шуғулланади
Идорага жисмоний тарбия ва спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича молиялаштириш функцияси берилди
СК-2026: солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари
Buxgalter.uz экспертлари 25.12.2025 йилдаги "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2026 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-1108-сон Қонун бўйича бир нечта шарҳлар тайёрладилар.
Ёрдамга муҳтожларни ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг янги тизими жорий этилмоқда
Давлат таъминотидаги оилаларга хонадонларга қуёш панеллари ўрнатиш учун субсидия ва Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида кредитлар ажратилади.
Мамлакатнинг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш бўйича уч йиллик дастур қабул қилинди
Унинг йўналишларидан бири – қурилиш объектларини лойиҳалаштиришда "яшил" технологияларни жорий этиш, қайта тикланувчи энергия манбаларидан самарали фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда энергия самарадорлиги стандартлари ва ёндашувларига тўлиқ риоя қилиш.
Коррупцияга қарши курашиш тизими янги босқичга кўтарилмоқда
Давлат органлари ва ташкилотларида Коррупцияга қарши курашиш менежментини сертификатлаш миллий тизими жорий этилмоқда.
Рецепт бўйича бериладиган дориларнинг референт нархлари қандай ҳисобланади
Референт нархларни рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш жараёни махсус автоматлаштирилган ахборот тизими орқали амалга оширилади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги мазкур соҳада ваколатли орган этиб белгиланди.
Илм-фан соҳаси тубдан ислоҳ қилинади
Президент Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирларини тасдиқлади.
Сунъий интеллект соҳасидаги етакчилар ўртасида миллий танлов ўтказилади
"Бир миллион дастурчи" лойиҳасининг мантиқий давоми сифатида "Сунъий интеллект соҳасидаги беш миллион етакчи" лойиҳаси бошланади.
Нотариал ҳужжатларни онлайн тасдиқлаш мумкин
Нотариал ҳаракатларни видеоконференсалоқа орқали амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Ижтимоий соҳа муассасаларини қуриш ва таъмирлаш жамғармаси ташкил этилди
Унинг маблағлари янги мактаблар қуриш, мавжуд таълим муассасаларини реконструкция қилиш, замонавий ускуналар билан жиҳозлаш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлашга йўналтирилади.
Божхона божининг ноль ставкаси қайси товарларга нисбатан узайтирилди
Имтиёз аҳолининг муҳим товарлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, иқтисодиётнинг устувор тармоқларини ривожлантиришни рағбатлантириш ва замонавий технологияларни жорий этиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган.



