Барча суғурта турлари - электрон шаклда
2022 йил 1 июлдан бошлаб барча суғурта турлари бўйича полислар Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимида рўйхатга олинади.
Кадастр агентлигининг функциялари кенгайтирилди
Тегишли ўзгартиришлар Геодезия ва картография иш турларининг рўйхатига киритилди.
Коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилиши лозим бўлган НҲҲлар белгиланди
2021 йилда 190 та амалдаги НҲҲ бундай экспертизадан ўтказилади. "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги, "Аҳоли бандлиги тўғрисида"ги, "Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида"ги, "Туризм тўғрисида"ги ва бошқа қонунлар шулар жумласидандир.
Кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси қандай тартибда тўланади
Болалар нафақаси ва моддий ёрдам оила «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» АТ орқали кам таъминланган деб эътироф этилганидан кейин оила аъзолари томонидан тақдим этилган аризага асосан тайинланади.
Ким ҳарбий кадрларни тайёрлайди
Олий ҳарбийлаштирилган таълим муассасалари тўғрисидаги низом тасдиқланди.
"Uzbekistan airways technics" ЭБЗ фаолиятининг тартиби белгиланди
Эркин божхона зонасида халқаро ҳуқуқий ва техник меъёрларга мувофиқ барча хорижий ҳаво кемаларини таъмирлаш учун зарур бўлган эҳтиёт қисмлар эркин алмаштирилади.
Хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларига давлат буюртмаси қандай шакллантирилади
Буюртмачилар ўзларининг кадрларга бўлган эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда ўз тизимлари учун кадрлар тайёрлаш бўйича буюртмаларни шакллантиради ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига тақдим этади.
82 турдаги хом ашё ва ярим тайёр маҳсулотлар импорт божхона божидан озод қилинди
Импорт божхона божининг ноль ставкаси 2024 йил 1 январга қадар тўқимачилик бўёғи, сунъий мўйна, фанера, ҳар хил турдаги газламалар ва бошқаларга қўлланилади.
Кончилик ва металлургия саноати фахрийлари кенгаши тузилади
Унинг ҳудудий филиаллари Навоий вилоятида, шунингдек, Тошкент вилоятининг Олмалиқ ва Бекобод шаҳарларида фаолият кўрсатади.
Асосий ставка ўзгаришсиз қолдирилди
Марказий банк бошқаруви 2021 йил 21 октябрда ўтказилган йиғилишда асосий ставкани 14% даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди.
Айрим турдаги мевалар божхона божидан озод қилинди
Чора-тадбирлар аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш ва ички бозорда нархлар барқарорлигини сақлаш мақсадида қабул қилинган.
Маданий мерос агентлигининг вазифалари белгиланди
Агентлик моддий маданий мерос объектлари давлат реестри, электрон каталоги, паспорти ва давлат кадастрини юритади, уларни асрашга доир ишларни амалга оширади.
ККУ ертўласида қандай фаолият турлари билан шуғулланишга рухсат берилади
Бундай фаолият турлари жумласига озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари билан савдо қилиш, маиший хизматлар кўрсатиш, умумий овқатланиш ҳам киритилган.
Болалар учун инклюзив таълим қандай ташкил этилади
Жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари бўлган болалар инклюзив таълим ва бошланғич таянч коррекцион синфлар фаолиятини йўлга қўйиш, уларга уйда якка тартибда таълим беришни ташкил этиш чора-тадбирлари белгиланди.
Автомобилни ҳайдовчилик гувоҳномасисиз ID-карта билан бошқариш мумкин бўлади
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари тизимига ахборот технологияларини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури ва бошқа ҳужжатлар тасдиқланди.
Уруғлик пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинлари эгаллаган ер - танлов асосида
Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилиги соҳасини тартибга солувчи қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тасдиқланди.
Токсик моддалар кўмиладиган объектларни молиялаштириш манбалари белгиланди
Заҳарли кимёвий ва бошқа токсик моддалар кўмилган махсус омбор ва полигонлар Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмаларига берилади.
Таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар малакали кадрлар билан кучайтирилади
Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабда дарс бериш учун бошқа ҳудудлардан жалб қилинган педагогларга махсус устамалар тўланади.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари қўллаб-қувватланади
Чора-тадбирлар орасида - ҳудудида хонадонлар сони мингта ва ундан ортиқ бўлган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг ойлик лавозим маошларини ошириш.
Тошкент метрополитени Транспорт вазирлиги тизимига ўтказилади
2022 йил 1 июлга қадар 7 та метро бекатида: «Беруний», «Чорсу», «Пахтакор», «Олмазор», «Туркистон», «Қўйлиқ бозори», «Чилонзор» транспорт ўтиш боғламалари барпо этилади.
Миллий эстрада санъати институти очилади
Унинг вазифалари жумласига - миллий эстрада йўналиши бўйича малакали мутахассислар тайёрлаш, атоқли композитор ва бастакорлар, хонанда ва созандалар ижодини чуқур ўрганиш, миллий эстрада ижрочилиги намуналарини нотага кўчириш киради.
Депутат ёрдамчисининг мақоми белгиланди
Унинг фаолияти депутатнинг сиёсий партия билан алоқасини сақлаб туриш ҳамда унинг сайлов округидаги фаолиятини самарали ташкил этишдан иборатдир.
СКга солиқларни гаровсиз бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти тўғрисида нормалар киритилди
Солиқ кодексига қатор солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш тўғрисидаги нормалар, БКга эса - ТИФ иштирокчиларига божхона тўловларини бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш тўғрисида нормалар киритилди.
Муқобил энергетикани ривожлантириш қандай амалга оширилади
Муқобил энергетика, электротехника саноати, микро- ва наноэлектроникани ривожлантириш мақсадида соҳага юқори малакали мутахассислар, илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш назарда тутилган мақсадли комплекс дастур тасдиқланди.
Нанотехнологияларни ривожлантириш маркази ташкил этилади
У нанотехнологиялар ривожланишининг замонавий жаҳон тенденцияларини таҳлил қилиш, илмий тадқиқотлар ва ишланмаларнинг устувор йўналишларини шакллантириш билан шуғулланади.
Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаганлик учун давлат божининг янги миқдорлари белгиланди
Хусусан, алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдосига ҳамда истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқаришга доир фаолият учун давлат божи жорий қилинди.
Болалар гематологияси марказини ривожлантириш концепцияси тасдиқланди
Унинг вазифалари жумласига - болаларда гематологик, онкологик ва клиник иммунологик касалликларни барвақт аниқлаш, ташхис қўйиш ва даволаш, соҳада юқори технологияларга асосланган фундаментал, инновацион ва илмий-амалий тадқиқотлар олиб бориш киради.
МҲХСга ўқиётган шахсларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинди
Уларни тугатгандан кейин бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида ўқитиш ва имтиҳонларни топшириш харажатлари қоплаб бериладиган учта халқаро ташкилотлар белгиланди.
Айрим шахсларнинг дахлсизлиги ва иммунитетини бузганлик учун жавобгарлик белгиланди
14.10.2026 йилдаги ЎРҚ-1182-сон Қонун билан дахлсизлик ва иммунитетга эга бўлган шахслар рўйхати белгиланди, уларни жавобгарликка тортиш тартиби белгиланди ва уларга берилган ҳуқуқларни бузганлик учун жазо чоралари белгиланди.
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимояси кучайтирилмоқда
Қонунчиликни бузган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан ҳуқуқий чораларни қўллаш имкониятини, шунингдек ҳуқуқбузарлик бартараф этилганидан кейин хўжалик фаолиятини тезда тиклаш имкониятини чеклайдиган айрим маъмурий тартиб-таомиллар бартараф этилди.
Пенсияларни тайинлаш бўйича ихчам бошқарув тизими жорий этилмоқда
Тажриба-синов доирасида Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармалари давлат пенсияларини тайинлаш, қайта ҳисоблаш, пенсия турини ўзгартириш ҳамда тўлашни ташкил этиш бўйича ваколатларга эга бўлади. Тажриба лойиҳаси 2026 йилнинг октябрь–декабрь ойларида бўлиб ўтади, 2027 йилнинг январь ойидан бошлаб эса янги механизмни бутун мамлакат бўйлаб жорий этиш режалаштирилмоқда.
Банкротлик жараёнида тадбиркорларга махсус ҳисобварақлар очилади
МБ банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш қоидаларини янгилади. Ўзгартиришлар реабилитация, ташқи бошқарув ёки тугатиш тартиб-таомилларидан ўтаётган тадбиркорлар учун махсус ҳисобварақлар очишни назарда тутади, шунингдек, фуқароларнинг ўз банк ҳисобварақлари тўғрисидаги маълумотларни олиш имкониятларини кенгайтиради.
Янгиланган ўзбек алифбоси тасдиқланди
Президент томонидан «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги Қонун имзоланди, у ярим йилдан кейин кучга киради.
Конституциявий суд тўғрисида янгиланган Конституциявий қонун қабул қилинди
Президент 14.10.2026 йилдаги "Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида"ги ЎРҚ-1181-сон Конституциявий қонунни имзолади.
Бизнесни рўйхатга олиш қандай ўтказилади
Ўзбекистонда бизнесни рўйхатга олиш бошланди. Йирик корхоналардан тортиб ўзини ўзи банд қилганлар ва рўйхатдан ўтмасдан фаолият юритаётган субъектларгача барчаси рўйхатга олинади.
Хусусий тадбиркорларнинг камералари хавфсизлик камари тақилмаганлигини қайд этади
Йўл ҳаракати қоидалари бузилишини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш воситаларига қўйиладиган талаблар янгиланди. Камералар автомобиллар давлат рақами белгиларининг камида 95 фоизини таниши, ҳайдовчининг юзи ва хавфсизлик камаридан фойдаланишини қайд этиши лозим. 1 ноябрдан бошлаб йўл-патруль хизмати инспекторлари 1.1 ва 1.3 йўл чизиқларини босиб ўтишнинг айрим ҳолатларини ҳуқуқбузарлик сифатида расмийлаштирмайди.
Болаларга нисбатан зўравонлик учун жавобгарлик кучайтирилди
14.10.2026 йилдаги ЎРҚ-1180-сон Қонун айрим оғир жиноятлар учун умрбод озодликдан маҳрум қилишни, болаларга нисбатан зўравонлик содир этган таълим ташкилотлари ходимларини ишдан бўшатиш учун қўшимча асосларни, шунингдек жабрланган вояга етмаганларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатишни назарда тутади.
Яйловлардан фойдаланишнинг янги қоидалари жорий этилмоқда
Яйловлар учун ўтлатиш меъёрлари, «яшил», «сариқ» ва «қизил» тоифаларга ажратиш ҳамда суғурта жорий этилади. Маҳаллий аҳоли учун бепул жамоат яйловлари ташкил қилинади.
Янги сонларда ўқинг
2026, 10 ноябрь№ 45
- Ёшларнинг стартап ва бизнес лойиҳаларини молиялаштириш механизмлари такомиллаштирилмоқда
- Камроқ аралашув кўпроқ фойда
- Нафақалар тўлаш, муддатидан олдин пенсия олиш ва ногиронлиги бўлган шахсларни парвариш қилишни расмийлаштириш тўғрисида: нималарни билиш керак
- Қурилиш фаолиятининг ҳуқуқий асослари
- Ҳисобварақлар режаси билан қандай ишланади


