
Медиа-маҳсулотлардан фойдаланиш устидан назорат кучайтирилади
Ўзбекистон Ижрочилар, фонограмма тайёрловчилар ва эшиттириш ташкилотлари ҳуқуқларини муҳофаза қилиш тўғрисидаги халқаро конвенцияга қўшилди.

Патентланган объектлардан ноқонуний фойдаланиш қисқартирилади
Ўзбекистон Саноат намуналарини халқаро рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги Гаага битимининг Женева актига қўшилди.

“Яшил” иқтисодиётга ўтишда миллий шаффофлик қандай таъминланади
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Миллий шаффофлик тизимининг миллий органи ҳисобланади ва унинг вазифалари орасида – иқтисодиёт тармоқларида иссиқхона газлари ажратмалари қисқартирилишини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш йўналиши бор.

Адвокат стажёри ўриндошлик асосида ишлаши мумкин
Айни бир шахс бир вақтнинг ўзида бир неча мутасадди-адвокатларнинг ёрдамчиси бўлиши мумкин.

Дориларни давлат рўйхатидан ўтказиш бекор қилинмоқда
Шунингдек, юридик шахсларга айрим прекурсорларни ишлаб чиқариш ҳуқуқи берилмоқда.

Давлат рақамли технологиялар соҳасидаги стартапларни қўллаб-қувватлайди
2024 йил 1 июлдан бошлаб уларга 1 миллиард сўмгача грантларни ажратиш тизими жорий этилади.

Миллий қонунчилик ЖСТ келишувларига мувофиқлаштирилади
Хусусан, айрим корхоналарнинг эксклюзив ҳуқуқлари бекор қилинди.

Бадиий таржима соҳасида халқаро мукофот таъсис этилди
Ғолиблар махсус диплом, кўкрак нишони ва БҲМнинг 300 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти билан тақдирланади.

Ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган шахсларга қараб туришнинг ҳолати тўғрисида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш регламенти ишлаб чиқилди
У умрбод таъминлаш шарти билан уй-жойни (квартирани) бошқа шахсга бериш шартномаси асосида ўзга шахсларга қараб туриш муносабатларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Солиқ органлари контрафакт ҳолатлар бўйича тадбиркорлик субъектларини хабардор қилмасдан текширувлар ўтказади
Шунингдек, тамаки ва пиво маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун БҲМнинг 10 % миқдоридаги ҳар ойлик йиғим жорий этилмоқда.

Монументал ёдгорликларни ўрнатиш тартиби ўзгартирилди
Экспертлар комиссияси тузилади, унинг вазифалари жумласига давлат аҳамиятига молик монументал ёдгорликларни ўрнатиш, олиб ташлаш (кўчириш) тўғрисидаги мурожаатларни кўриб чиқиш ва уларнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида асослантирилган таклифлар тайёрлаш ва хулосалар бериш киради.

Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий хизмат қандай кўрсатилади
Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларига жойлаштириш ҳамда уларга ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Ер қаъридан фойдаланиш қоидалари бузилганлиги ҳақида хабар берган шахслар мукофотланади
Бунинг учун жисмоний шахслар Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги махсус ахборот тизимига фотосуратлар ва видеоёзувларни юборишлари керак.

Мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартиби тасдиқланди
Бир қатор ҳужжатларга давлат мулкини бошқариш соҳаси такомиллаштирилиши муносабати билан ўзгартиришлар киритилди.

Республиканинг саноат ва ядро хавфсизлиги қандай таъминланади
Шу мақсадда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ташкил этилди ва айрим муассасалар қайта ташкил этилди.

Ёрдам керак бўлса – «112» хизматига қўнғироқ қилинг
У Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги шошилинч хизматларини бирлаштиради.

Ўзбекистон давлат спорт академияси ташкил этилди
Унинг асосий вазифаларидан бири - спорт соҳасида натижалари юқори бўлган давлатларнинг етакчи олий спорт-таълим ташкилотлари тажрибаси асосида замонавий кадрларни тайёрлаш.

“Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот” электрон платформаси ишга туширилади
Тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилиш бўйича Республика комиссияси тизимли муаммоларни аниқлайди ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади, шунингдек, тадбиркорларнинг алоҳида масалаларини жойларда тезкорлик билан ҳал қилади.

Соғломлаштириш оромгоҳларида кўпроқ болалар дам олиши мумкин
Стационар болалар соғломлаштириш оромгоҳларида тадбиркорлик субъектлари ва хўжалик юритувчи субъектлар билан ҳамкорликда ўзаро манфаатли ҳамкорлик лойиҳалари амалга оширилади.

Ўзбекистонда футзал бўйича чемпионат қандай ташкил этилади
У 2024 йил 14 сентябрдан 6 октябрга қадар Андижон, Бухоро ҳамда Тошкент шаҳарларида бўлиб ўтади.

Айрим давлат хизматларини кўрсатиш якка тартибдаги тадбиркорларга ўтказилади
Шунингдек, давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари кенгаймоқда.

Жалб қилинган хорижий экспертлар ишининг самародорлиги ҳақидаги ахборот ОАВларда ёритилади
Шунингдек, хорижий консультант ва экспертларнинг ягона электрон реестри шакллантирилади.

1 июндан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2024 йил 1 июндан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.

Таълим кредитини кимлар олади
2024/2025 ўқув йили бошлангунга қадар таълим кредитини олиш учун аризаларни “Таълим кредити” ахборот тизими орқали топшириш имконияти яратилади.

Адлия вазирлиги аҳоли билан фаолроқ ишлайди
Ҳар чоршанба маҳаллаларда ҳуқуқий тарғибот куни ўтказилади.

ОТМга қабул қилиш тартиби ўзгаради
Шунингдек, таълим гранти асосида таҳсил олган талабаларнинг ўқишни тамомлаганларидан сўнг камида 3 йил ишлаб бериш мажбурияти бекор қилинади.

Тадбиркорларга қандай кўмак берилади
Тадбиркорлик субъектларига субсидиялар, солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференцияларни уларнинг рейтинг даражасидан келиб чиққан ҳолда тақдим этиш тартиби тасдиқланди.

Сигареталар таркибига талаблар белгиланмоқда
Тамаки маҳсулотлари учун 2025 йилнинг 1 январидан кучга кирадиган техник регламент тасдиқланди.

Янги нодавлат олий таълим муассасалари учун қўшимча талаблар белгиланди
Масалан, дастлабки устав капитали моддий-техника базаси ва дастурий таъминотни ўз ичига олган ҳолда камида 2 млн АҚШ доллари эквивалентида шакллантирилиши керак.

Ўзбекистонда 2025 йил 1 августдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 августдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар бўйича шарҳни тақдим этади.

Тасвирий ва амалий санъат соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари белгиланди
Бадиий кўргазмалар дирекциясининг кўргазма зали реконструкция қилинади, замонавий галерея биноси қурилади, Ёш рассомлар маркази ишга туширилади.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун имтиёзли кредитлар ажратилади
Тижорат банклари балиқчилик, қуёнчилик, чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик каби йўналишларда кооперация асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни молиялаштиради.

Бу йил кўчмас мулкни оммавий баҳолаш бошланади
Кўчмас мулкни оммаавий баҳолаш 2025-2026 йилларда тажриба тариқасида Тошкент шаҳрида, 2026-2027 йилларда Нукус шаҳри ва вилоят марказларида, 2027 йил ва ундан кейинги йилларда қолган ҳудудларда ўтказилади.

Ҳарбий хизматга чақирилувчиларни танлаб олиш шаффоф бўлади
Бунинг учун туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан чақирилувчиларнинг ҳарбий хизматни ўташга тайёргарлигини баҳолаш учун танлаб олиш комиссияси тузилади.

Ўйин ташкилотчиларининг мажбуриятлари белгиланди
Тегишли ҳужжатлар Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг буйруқлари билан тасдиқланган.

"Яшил" ташаббуслар қандай қўллаб-қувватланади
Президент ЎРҚ-1073-сон "Иссиқхона газларининг чиқарилишини чеклаш тўғрисида"ги қонунни имзолади.

Шоличилик соҳасида бир нечта давлатлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда
Улар орасида Жанубий Корея, Филиппин, Миср ва Непал мавжуд.

Тўрт ўқув йили учун олий таълим муассасаларига қабул параметрлари белгиланди
Хорижий олий таълим муассасалари ва уларнинг филиаллари ҳамда республикада фаолият юритаётган нодавлат олий таълим ташкилотларида кадрлар тайёрлаш учун 1 320 та давлат гранти ажратилади.