2016 йилда ЯИТни эски ставка бўйича, суғурта бадалларини янги ставка бўйича тўлаймиз
Фуқароларнинг мажбурий суғурта бадаллари ставкаси оширилди. 2016 йил 1 январдан бошлаб, Президентнинг “Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида” Қарори (22.12.2015 йилдаги ПҚ-2455-сон) билан у 7,5% миқдорида белгиланди
Божхона божлари ставкаларига тузатиш киритилди
Президентнинг “Ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 05.08.2009 йилдаги ПҚ-1169-сон Қарори билан тасдиқланган Импорт божхона божи ставкаларига янги позициялар қўшилди ҳамда мавжуд айрим позицияларга ўзгартиришлар киритилди
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига 20 йил
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг бўлим мудири Маҳмуджон ИСАЕВнинг Меҳнат кодекси юзасидан мулоҳазалари
Товарлар ва хизматлар учун тўловларни мобил иловалар орқали амалга оширамиз. 1-қисм
Биз ҳозирги кунда онлайн-товарлар ва хизматлар учун тўловни амалга ошириш мумкин бўлган мобил сервислар тўғрисида мақолалар чоп этишни бошлаймиз ҳамда улардан фойдаланишда янги имкониятлар ва афзалликлар ҳақида сўз юритамиз
МАК Интернет орқали чипталар сотишни бошлайди
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси 2016 йил 5 январдан бошлаб ички йўналишларга чипталарни онлайн-бронлаш ва сотиш хизматини ишга туширади
Юкларни жўнатиш. 2-қисм: Темир йўл орқали ташиш
Биз олдин ёзганимиздек, почта жўнатмалари юкларни бир шаҳардан бошқасига етказишнинг оммабоп ва қулай усули. Бироқ бу усулда чекловлар мавжуд, ахир йирик габаритли ашёларни почтадан юбориб бўлмайди, темир йўл орқали эса бунинг иложи бор
«DeltaCard» эгалари учун электрон тестлар чегирма билан тақдим қилинади
Бундай имконият «DeltacarD» ягона дисконт тизимини тақдим қиладиган Delta Promo Group компанияси ва «Менинг шаҳрим» лойиҳаси ҳамкорликни йўлга қўйганлиги туфайли юзага келди
Меҳнат вазирлиги ўз хизматларини такомиллаштиради
Давлат порталидаги янги хизматлар бола туғилганда нафақа тайинлаш учун, бола парваришлаш бўйича нафақа учун, шунингдек фуқарони ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлаш учун электрон ариза юбориш имконини беради
Давлат органлари халқ билан ҳамнафас бўлиши лозим
Шуҳрат ШАРАФУТДИНОВ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси аъзосининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонун ижроси юзасидан мулоҳазалари
Ноширлар лицензия учун аризани онлайн тарзда топширишлари мумкин
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигидан янги хизмат ноширлик фаолияти билан шуғулланишга қарор қилган юридик шахсларга лицензиялаш учун Ягона портал орқали электрон ариза юбориш имконини беради
ИДХЯПда “Ўзстандарт”дан янги хизматлар
Янги интерактив имкониятлар туфайли “Ўзстандарт” агентлиги ишлаб чиқариладиган ва четдан олиб келинадиган маҳсулотларни Миллий сертификатлаштириш тизимида сертификатлаштиришни амалга ошириш учун электрон аризалар қабул қилади, шунингдек ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг мувофиқлиги тўғрисидаги хабарномани рўйхатдан ўтказади
Ҳакамлик судьялари малакасини ошириш давр талаби
Ҳуқуқни қўллаш амалиётида, ижтимоий ҳаётда турли субъектларнинг манфаатлари тўқнашуви, улар ўртасида баҳс-мунозаралар ва низолар келиб чиқиши табиий. Низоларни ҳал этиш тизими уларни суд орқали ва муқобил усуллар билан ҳал қилишни ўз ичига олади. Сўнгги йилларда низоларни муқобил усуллар орқали ҳал этиш шаклларидан бири сифатида ҳакамлик судларига катта эътибор берилмоқда
Идоравий ўқотар қуролга эга шахслар ўқитилади
Ички ишлар вазирининг буйруғи билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Тошкент олий ҳарбий-техника билим юрти базасида идоравий ўқотар қурол ва махсус воситаларни олиб юриш ҳамда улардан фойдаланишга рухсат берилган ташкилотлар ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курслари тўғрисидаги низом тасдиқланди
Нуфузли компанияларнинг ривожланиш стратегияси
Компания ҳаётидаги ҳар бир янги босқич уни олға силжитиш услубларини алмаштиришни талаб этади. Бунда бизнеснинг даражаси ва кўлами қанчалик жиддий бўлса, улар шунчалик бюджетли бўлиб боради. Ушбу шарҳда биз бу услубларнинг айримлари ҳақида сўз юритамиз
2016 йил учун текширишлар режа-жадвали 10 фоизга қисқарди
Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши 2016 йил учун назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектларини текширишлар режа-жадвалини тасдиқлади
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКдан янги йил совғаси
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Ўзбекистон шаҳарларидан Москва шаҳрига қатновлар учун арзонлаштирилган тарифни жорий қилади
Бўлғуси абитуриентлар учун янги йил таклифи
2015 йилнинг 15 декабридан 2016 йилнинг 31 январига қадар олий ўқув юрти, лицей ёки коллежга ўқишга киришга тайёрланиш учун электрон тестларни жуда ҳамёнбоп нархда сотиб олиш мумкин бўлади!
Концерт-томоша фаолиятига лицензия олиш тартибига ўзгартириш киритилди
Вазирлар Маҳкамасининг 9.12.2015 йилдаги 354-сон Қарори билан концерт-томоша фаолиятини амалга оширишни тартибга солувчи қатор ҳужжатлар тасдиқланди
Электрон тижоратни ривожлантириш чора-тадбирлари белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг 4.12.2015 йилдаги 353-сон Қарори билан 2016–2018 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида электрон тижоратни ривожлантириш концепцияси ва уни амалга ошириш бўйича тадбирлар комплекси тасдиқланди
Янги йилдан алкоголь маҳсулотлари нархи ўзгаради
Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг қўшма қарори (АВ томонидан 10.12.2015 йилда 2738-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан 2016 йил 1 январдан алкоголли маҳсулотлар учун, пиводан ташқари, энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар белгиланади
Паспортчиларни ХУМШдан маҳалла фуқаролар йиғинларига ўтказишади
Тошкент шаҳри ҳокимининг 2015 йил 11 декабрдаги 1089-сон Қарори билан Тошкент шаҳридаги барча маҳалла фуқаролар йиғинлари штат жадвалига паспорт масалалари билан шуғулланувчи биттадан штат бирлигини киритиш ҳақидаги таклиф маъқулланди
Пойтахтнинг бутун турар жой фонди учун уй дафтарлари юритилади
Тошкент шаҳри ҳокимининг 2015 йил 11 декабрдаги 1088-сон Қарори билан мулкчилик шаклидан қатъи назар Тошкент шаҳридаги турар жой объектларида рўйхатга олинган шахсларни қайд этувчи «уй дафтари» жорий этилди
«Қишни манфаатли ўтказамиз» акцияси!
Янги йил чегирмалари ва совғалари – янги йил байрами арафасида мандаринлар, ичимликлар ёки арча зарлари каби олдиндан тахмин қилиш мумкин бўлган нарса
Корпоратив спорт: меҳнатда ҳам самара, ҳам соғлом бўлиш учун
Спорт билан шуғулланиш нафақат жисмоний ҳолатни яхшилайди, балки мия учун ҳам фойдали, реакцияни тезлатади ҳамда тез қарорлар қабул қилиш қобилиятини оширади
АЖ фаолиятини барқарорлаштириш учун чоралар таклиф қилинмоқда
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг аъзоси Элбек ШУКУРОВнинг муҳокама этилаётган “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси бўйича изоҳлари
Фуқароликдан чиқаётганларга армиядан озод этиш тўғрисидаги маълумотнома берилади
Мудофаа вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг қўшма қарори билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқаётган чақирилиш ёшидаги шахсларга мудофаа ишлари бўлимлари томонидан ҳарбий хизматдан озод этиш тўғрисидаги маълумотномани бериш бўйича йўриқнома тасдиқланди
Шартномада неустойка: жарима ёки пеня
Юридик шахсларнинг хўжалик-шартномавий амалиётида шундай вазиятлар бўладики, бунда харидор олди-сотди шартномаси бўйича топширилган товар учун сотувчига ўз вақтида ёки бутунлай тўловни амалга оширмайди, пудратчи қурилиш ишларини муддатида бажармайди, буюртмачи ижрочига реклама материалларини топширишга кечикади ва б.
“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ поездлар ҳаракатининг янги жадвалига ўтади
2015 йил 13 декабрдан бошлаб давлатлараро ва ички йўналишдаги йўловчи ташиш поездлари ҳаракатининг янги жадвали жорий қилинади
Хорижий маркетплейсларнинг солиққа тортилиши тартибга солинди
Янги қонун солиқ қонунчилиги ва электрон тижорат қоидаларига ўзгартиришлар киритди. Ҳужжатда товарларни электрон савдо платформалари орқали сотадиган хорижий компаниялар учун солиқларни ҳисобга олиш, ҳисоблаш ва тўлаш тартиби белгиланмоқда.
Давлат активлари ва ерларни сотиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди
Президентнинг ПФ-177-сонли фармони билан – 84 та компаниянинг акциялари, 1242 та кўчмас мулк объекти ва 8 минг гектар ерни сотиш, 85 та давлат корхонасини қайта ташкил этишга қаратилган бир йиллик режа белгиланди. Ҳужжатда тўловнинг янги шартлари, жумладан, 15 фоиз бўнак ва фоизсиз бўлиб тўлаш, шунингдек, сотилмаган активлар учун нархни босқичма-босқич пасайтириш механизми белгиланган.
Педагогларнинг фарзандлари учун контракт тўловига чегирма жорий этилади
2026/2027 ўқув йилидан бошлаб давлат олий таълим муассасаларида бакалавриатнинг кундузги бўлимида таҳсил олаётган педагогларнинг фарзандлари ҳар йили тўлов-контракт қийматининг 30 фоизи миқдорида чегирма олишлари мумкин бўлади. Уни расмийлаштириш учун kontrakt.edu.uz орқали ариза бериш кифоя.
Шифокорларни тайёрлаш «5+1» моделига ўтказилади
Тиббий таълимнинг янги тизими беш йиллик таълим ва умумий амалиёт шифокори малакасини олиш билан амалий тайёргарликнинг олтинчи йилини назарда тутади. Тор соҳа мутахассисларини тайёрлаш тўлиқ резидентура форматига ўтказилади, клиник ординатурада ўқиш эса бекор қилинади.
Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш жорий этилади
2027 йил 1 июлдан бошлаб шифокорлар ва фармацевтларни давлат рўйхатидан ўтказиш тизими босқичма-босқич жорий этилади. 2030 йилгача у ихтиёрий бўлади, шундан сўнг фақат рўйхатдан ўтган мутахассисларга касбий фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи берилади.
Гидлар учун малака тоифалари жорий этилмоқда
2026 йил 1 декабрдан бошлаб гидлар ва гид-таржимонлар имтиҳон натижаларига кўра малака сертификатларини олишлари мумкин бўлади. Ҳужжатлар муддатсиз берилади ва улар ҳақидаги маълумотлар Гидларнинг ягона электрон реестрига киритилади.
Электротехника тармоғи учун қандай солиқ имтиёзлари ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари қабул
Президентнинг 12.09.2026 йилдаги ПҚ-325-сон қарори билан йирик инвесторларни жалб қилиш ва маҳаллий электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш учун солиқ ва молиявий имтиёзлар белгиланди.
Аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлаш тизими ислоҳ қилинмоқда.
Суюлтирилган газ етказиб бериш соҳасида бозор механизмларини босқичма-босқич жорий этиш, хусусий сектор иштирокини кенгайтириш ва рақамлаштириш йўлга қўйилади. Аҳолини у билан таъминлаш учун ихтисослаштирилган "LPG-Trade" корхонаси ташкил этилиб, эҳтиёжманд фуқароларга давлат томонидан моддий кўмак кўрсатилиши кўзда тутилган.
Судларни Давлат бюджетидан молиялаштириш кафолатлари белгиланди
Президент суд органларини фақат Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштиришни мустаҳкамловчи қонунни имзолади. Иқтисодий вазият ёки бюджет тақчиллигининг ўсишидан қатъи назар, судлар фаолияти учун харажатлар қисқартирилмайди, судлар эса бюджет лойиҳасини тайёрлашда мустақил иштирок этиш имкониятига эга бўлади.
Хавфсиз иш муҳитини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда
Янги тизим ходимларга нисбатан тазйиқ, жинсий шилқимлик, зўравонлик, психологик босим, таъқиб ва камситишларнинг олдини олишга қаратилган. Мурожаатларни рақамлаштириш, мурожаатчиларнинг шахсий маълумотларини ҳимоя қилиш ва ҳуқуқбузарликларни яширишга йўл қўймасликка алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Янги сонларда ўқинг
2026, 6 октябрь№ 40
- Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини молиявий қўллаб-қувватлаш кенгайтирилмоқда
- Тарафларнинг ўзаро боғлиқлиги: битим иштирокчиси нимани билиши керак
- Устамалар, энг кам пенсия ва тўлиқ бўлмаган иш стажи тўғрисида...
- Ички назорат тизими қандай ташкил этилади
- Норезидентга дастурий таъминот учун тўловлардан солиқ ушлаб қолиниши кераклигини қандай аниқлаш мумкин



