Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Марказлаштирилган манбалар ҳисобидан қора металларни сотиб олиш осонлашди

25.02.2019

Читать на русском языке


Ҳукумат комбинат марказлаштирилган манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган харидорларга тўғридан-тўғри шартномалар асосида биржа савдоларисиз сотадиган қора металлар прокатининг ҳажмларини тасдиқлайди (22.02.2019 йилдаги ПФ–5668-сон Фармон).

 

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 18.12.2017 йилдаги ПҚ–3438-сон қарори 2-бандига мувофиқ, «Ўзметкомбинат» АЖ томонидан ишлаб чиқарилган қора металлар прокатини ажратиш (етказиб бериш) фақат биржа савдолари орқали амалга оширилади. Фақат такрорий биржа савдоларида прокатга талаб бўлмаган тақдирда уни тўғридан-тўғри шартномалар бўйича экспортга сотишга рухсат берилади.

 

2019 йил 23 февралдан бошлаб қоидадан истисно жорий этилди. «Ўзметкомбинат» АЖ томонидан ишлаб чиқарилган қора металлар прокати марказлаштирилган манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган истеъмолчиларга тўғридан-тўғри шартномалар бўйича сотилиши мумкин. Рухсат бериладиган ҳажмларни Вазирлар Маҳкамаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг таклифи бўйича белгилайди.

 

Янгилик марказлаштирилган манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган истеъмолчиларга ҳам «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунда назарда тутилган харид қилиш тартиб-таомилларини амалга оширмасликка рухсат берадиган кўринади. Илгари биржа савдолари орқали харид қилинадиган товарлар Давлат буюртмачилари томонидан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхатига (27.09.2018 йилдаги ПҚ–3953-сон қарорга илова) кириши сабабли улар ҳам мажбурий саналмас эди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.02.2019 йилдан кучга кирди.

 

Самир Латипов.



 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах