Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Айрим педагоглар уч йиллик дастур бўйича тайёрланади

09.03.2020

Читать на русском языке

 

Президент томонидан 27 февраль куни педагогик таълимни янада ривожлантиришга доир қарор имзоланди.

 

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб:

биринчидан,  айрим педагогик таълим соҳаси йўналишлари бўйича (рўйхат ҳали эълон қилинмаган) бакалавриатда ўқиш муддати 3 йилгача қисқартирилади. Бу ўқув дастурлари ҳажмини инобатга олган ҳолда олий маълумотли педагог мутахассислар тайёрлаш жараёнини оптималлаштириш имконини беради;

 

иккинчидан, халқ таълими ва мактабгача таълим соҳаларида олий маълумотли педагог кадрларга эҳтиёж юқори бўлган ҳудудларда тегишли ҳудудда 5 йил ишлаб бериш мажбурияти билан давлат буюртмаси параметрларининг давлат гранти асосида ўқишга қабул кўрсаткичлари доирасида мақсадли қабул параметрларини шакллантириш бошланади. Олий таълим соҳасида кадрлар етишмовчилиги муаммосини ҳал этиш учун ҳудудий ОТМ магистратурасига қабул қилишда шу каби тартиб амал қила бошлайди. Талабаларнинг 5 йил ишлаб бериш бўйича мажбуриятлари уларни қабул қилиш йилида 1 декабрга қадар тузиладиган шартномалар билан расмийлаштирилади;

 

учинчидан, Тошкент давлат педагогика университетида (ТошДПУ) ўқув режа ва дастурлари такомиллаштирилган ҳолда таълимнинг кредит-модуль тизими жорий этилади;

 

тўртинчидан,  алоҳида иқтидор талаб этиладиган педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга қабул қилиш учун касбий (ижодий) имтиҳонлар билан биргаликда мажбурий учта – она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили), математика ва Ўзбекистон тарихи фанлари бўйича тест синовлари топширилади. Тест синовлари касбий (ижодий) имтиҳонлар натижалари эълон қилинганидан сўнг ўтказилади;

 

бешинчидан, умумий ўрта таълим мактабларини олий маълумотли педагог кадрлар билан тўлиқ таъминлаш мақсадида мазмун жиҳатидан ўқув дастурлари ўзаро яқин бўлган бакалавриат таълим йўналишлари бўйича асосий ва қўшимча мутахассислик (квалификация) бериш тизимини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.

 

Ўқишга қабул қилиш жараёнида абитуриентларнинг педагоглик касбига лаёқати даражаси аниқланади. Механизмлар бўйича таклифлар 2020 йил 1 апрелга қадар ишлаб чиқилиши ва ЯИДХП, ОАВ ва Интернет орқали кенг жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилиши лозим. 20 апрелга қадар муҳокама натижалари юзасидан таклифлар Ҳукуматга киритилиши даркор.

 

Ҳудудларда педагогик таълим даражасини ошириш учун маҳаллий давлат университетлари ва ТошДПУ филиаллари негизида Самарқанд, Андижон, Бухоро, Термиз ва Қарши педагогика институтлари ташкил этилади. Мақоми бўйича улар маҳаллий олий таълим муассасаси филиалига тенглаштирилади

 

ТошДПУга мунтазам илмий-педагогик фаолият билан машғул бўлган, юқори малакали, тегишли соҳада чуқур касбий билим ва ютуқларга эришган ходимларга педагогика ва ўқитиш методикаси ихтисосликлари бўйича доцент ва профессор илмий унвонлари бериш ҳуқуқи берилди.

 

Олег Заманов


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах