Бюджет ижроси доимо парламент аъзоларининг диққат марказида
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари йиғилишларида давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2016 йилдаги ва 2017 йил биринчи чорагидаги ижроси тўғрисидаги ҳисобот депутатлар томонидан дастлабки тарзда муҳокама қилиш асосида кўриб чиқилмоқда
Тошкентда муз мажмуаси қурилади
Президентнинг 11.05.2017 йилдаги ПҚ–2964-сон Қарори билан 2017–2018 йилларда пойтахтимизда «Нumo Arena» кўп тармоқли муз комплексини қуришга қарор қилинди
Ҳокимликлар раҳбарларига хизмат уйлари берилади
Вазирлар Маҳкамасининг 19.05.2017 йилдаги 299-сон қарори билан Жойлардаги ижро ҳокимияти органлари раҳбарлари учун хизмат уй-жойларини қуриш, тақсимлаш, фойдаланиш, сақлаш ва таъмирлашни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
ОАК 1 июль кунидан илмий даражаларни беришни бошлайди
Вазирлар Маҳкамаси 22.05.2017 йилда 304-сон «Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни қабул қилди
Гўшт мамлакат раҳбарияти қарорига биноан экспорт қилинади
Президентнинг 4.05.2017 йилдаги ПФ-5034-сон Фармони билан белгиланишича, аввал экспорт қилиниши тақиқланган гўшт ва истеъмолбоп гўштли қўшимча маҳсулотларни экспорт қилишга эндиликда Ўзбекистон Президенти ёки Ҳукумати қарорига биноан йўл қўйилади
Бозорлар маъмуриятининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги аниқлаштирилди
Молия вазирлиги ва ДСҚнинг қарори (рўйхат рақами 2185-1, 2017 йил 23 май) билан Бозорлар, савдо комплекслари ва уларнинг филиалларида бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ҳамда кўрсатилган хизматлар учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини ташкил этиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида низомга тузатишлар киритилди
«GlobUzCard» иши тартибга солинди
Марказий банк Бошқарувининг қарори (рўйхат рақами 2884, 2017 йил 15 май) билан «GlobUzCard» банклараро универсал чакана тўлов тизими фаолияти тўғрисидаги низом тасдиқланди
Ипотекага уй оламиз: афзалликлар ва камчиликлар
Ипотека кредити асосида уй олиш асосан ёш оилаларни қизиқтиради. Ушбу шарҳда кредитлашнинг мазкур тури билан боғлиқ саволлар ва муаммоларни бирма-бир кўриб чиқамиз
Балиқчилик тармоғи солиқ органлари тасарруфига ўтиши мумкин
ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Балиқчилик тармоғи фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун очилди
CLICK тизимидаги тўловлардан энди тадбиркорлар фойдалана олади
CLICK тўлов тизими маъмурияти якка тартибдаги тадбиркорлар (ЯТТ) учун CLICK мобиль ва интернет-банкинг тизими орқали кенг хизмат турлари учун пластик карталар воситасида тўловни амалга ошириш имконияти очилганини хабар қилди
Пойтахтда касаначиликни қўллаб-қувватлаш бўйича Консорциум ташкил этилди
Президентнинг 24.05.2017 йилдаги ПҚ-2996-сон “Касаначиликни янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди
Иқтисодиёт вазирлигининг янги стратегик вазифалари
Президентнинг 28.04.2017 йилдаги ПҚ–2934-сон Қарори билан Иқтисодиёт вазирлиги зиммасига стратегик вазифалар ва йўналишларни амалга ошириш вазифаси юкланди ҳамда унинг ташкилий тузилмаси ва марказий аппарати тузилмаси янгиланди
Меҳнат вазирлиги қайта ташкил этилди
Президентнинг 24.05.2017 йилдаги Фармонига биноан Меҳнат вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги этиб қайта ташкил этилмоқда. Идоранинг устувор вазифалари ва фаолият йўналишларига тузатишлар киритилди, мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлиги ўрнатилди
Битирувчилар бўйича ЯИТ икки баравар пасайтирилади
Президентнинг “Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони имзоланди. Бу ҳақда ЎзА ахборот агентлиги хабар берди
«Ташаббус-2017» танлови ғолиблари эълон қилинди
Тошкентда ҳар йили ўтказиладиган «Ташаббус-2017» кўрик-танлови якунлари чиқарилди. «Йилнинг энг яхши тадбиркори» номинациясида "Torimed Pharm" фармацевтика корхонаси раҳбари Аҳаджон Шукуров ғолиб бўлди. Аҳмад Арабов «Йилнинг энг яхши ҳунарманди» деб эътироф этилди. Фахриддин Исмоилов «Йилнинг энг яхши фермери» деб эълон қилинди
Ёнғинга қарши хавфсизлик янги даражага чиқади
Президентнинг 23.05.2017 йилдаги қарори билан ички ишлар органлари ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари қабул қилинди
Даъво ишлари қандай юритилади. 1-қисм
Ушбу шарҳда – ташкилот манфаатларини ҳимоя қилиш учун судларга даъво тақдим этиш бўйича муаллифлик тавсиялари берилган
Имтиёз учун ҳуқуқни маълумотнома-ҳисоб-китоб тасдиқлайди
Тўқимачилик ва тикув-трикотаж тармоғи ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар учун солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Ҳукумат қўмитаси халқаро муносабатларни мувофиқлаштиради
Президентнинг 19.05.2017 йилдаги фармони билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ташкил этилди
Сенатнинг ўнинчи ялпи мажлиси 27 май куни ўтказилади
Сенат Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўнинчи ялпи мажлисини шу йилнинг 27 май куни Тошкент шаҳрида чақириш тўғрисида қарор қабул қилди
Ташлаб қўйилган корхоналарни тугатиш тезроқ амалга оширилади
Вазирлар Маҳкамасининг 18.05.2017 йилдаги 293-сон қарори билан Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби тўғрисида низомга тузатишлар киритилди
Божхона пломбалари қўйиш тартиби ишлаб чиқилди
ҚҲТБТ порталида Давлат божхона қўмитасининг “Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида авто ва темир йўл транспорт воситаларида божхона назорати остидаги товарлар ташилганда юк бўлимларига махсус божхона пломбалари қўйиш тартибини тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди
Жиноят кодексининг моддалари такомиллаштирилмоқда
"Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 298-моддасига ўзгартиш киритиш тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзХДП фракцияси аъзоси Алия ЮНУСОВАнинг изоҳлари
Солиқ кодекси такомиллаштирилади
Тошкент давлат юридик университетида ўтказилган илмий-амалий конференция «Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш шароитида солиқ қонунчилигини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари» мавзусига бағишланди
Ким валюта тушумини сотиши керак эмас
Вазирлар Маҳкамасининг 17.05.2017 йилдаги 290-сон қарори билан Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш тартибига қўшимчалар киритилди.
18 та давлат мулки объекти бузилади
Вазирлар Маҳкамасининг 17.05.2017 йилдаги 291-сон қарори билан сотилиши, бепул фойдаланишга топширилиши ҳамда бузилиши лозим бўлган давлат мулки объектлари рўйхати тасдиқланди
Гидроэлектростанциялар "Ўзбекгидроэнерго" АЖга ўтказилди
Президентнинг 18.05.2017 йилдаги Фармони билан “Ўзбекгидроэнерго” АЖ ташкил этилди ҳамда унинг асосий вазифалари белгиланди
Депутатларнинг жойлардаги фаолияти – жамоатчилик назоратининг таъсирчан механизмига айланмоқда
Ҳудудлардаги ишларнинг ҳақиқий аҳволини ўрганиш, аҳоли билан доимий мулоқот ўрнатиш ва уларни ташвишлантираётган масалаларни ҳал этиш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзоларининг ҳар ойда жойларга чиқишлари ташкил этилмоқда
1 июлдан пенсия ва нафақалар оширилади
Президент томонидан 23.06.2026 йилдаги "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги ПФ-115-сон Фармон имзоланди.
Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва иморатларга бўлган ҳуқуқларни тан олиш тартиби соддалаштирилмоқда
Фуқароларнинг аризаларини кўриб чиқиш муддатлари қисқартирилди ҳамда ноқонуний эгаллаб олинган ер участкалари ва уларда қурилган кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни тан олиш механизмлари такомиллаштирилди.
Ёқилғи қуйиш шохобчалари учун янги хавфсизлик талаблари жорий этилмоқда
Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари ва газ тўлдириш иншоотларида хавфсизлик назорати кучайтирилмоқда. Шунингдек, улар учун табиий газ реализациясини назорат қилиш бўйича "U-Gas" рақамли тизимини мажбурий жорий этиш талаби белгиланди.
Суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилди
ЎРҚ-1154-сон Қонун билан бир қатор қонун ҳужжатларига суғурта хизматлари бозорини ривожлантиришга, ваколатли органларнинг назорат ваколатларини кенгайтиришга ва электрон тижорат операторлари фаолиятини тартибга солишни такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритилди.
Олий солиқ мактаби ташкил этилади
У мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, шунингдек, солиқ маъмуриятчилигига замонавий ёндашувларни жорий этиш билан шуғулланади. 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб бакалавриат таълим йўналишларига талабалар қабули бошланади.
Маҳаллаларни ривожлантиришга ҳар йили 200 млрд сўм йўналтирилади.
Президент фармони билан маҳалла бошқарувини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди. Ҳужжатда жараёнларни рақамлаштириш, "маҳалла еттилиги" ролини кучайтириш, жойлардаги ижтимоий муаммоларни ҳал этиш учун молиявий қўллаб-қувватлаш ва шарт-шароитлар яратиш назарда тутилган.
Коррупциявий жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилди
Бир қатор қонун ҳужжатларига коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини ошириш ва у билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлашга қаратилган ўзгартиришлар киритилмоқда.
Давлат органларида аутсорсинг хизматлари қандай ташкил этилади
2026 йил 1 сентябрдан бошлаб электрон давлат харидлари тизимида аутсорсинг хизматларини ташкил этиш учун махсус саҳифа ишга туширилади.
Хўжалик юритувчи субъектлар алкоголь ва тамаки ҳақида огоҳлантирувчи ёзувларни жойлаштиришнинг янги тартиби ҳақида нималарни билишлари керак
Спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларининг зарари тўғрисидаги ахборот панелларининг янги намуналари ва уларни жойлаштириш тартиби тасдиқланди.
Кўчмас мулкни оммавий баҳолашнинг ягона услубиёти жорий этилади
Турар жой ва нотурар жой кўчмас мулк объектларини оммавий баҳолаш тартиби тасдиқланди. Бу тартиб объектларнинг бозор қийматини аниқлаш, ҳудудларни зоналаштириш ва баҳолаш натижаларини очиқ ахборот тизимларида эълон қилишни назарда тутади.





