Президентнинг “2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
Алоҳида шароитларда солиқлар қандай тўланади
Пандемия ва глобал инқироз ҳолатларининг салбий таъсирини юмшатиш бўйича 2020 йилда қабул қилинган чора-тадбирлар юзасидан қонун ҳужжатларига тузатишлар киритилди.
Табиий офатлар оқибатида етказилган зарар қандай қопланади
Ўзбошимчалик билан қурилган ҳамда давлат рўйхатидан ўтказилмаган уй-жойга етказилган зарар қопланмайди.
Геологлар учун фахрий унвон таъсис этилди
У геология ва қидирув соҳасини ривожлантириш, фойдали қазилма конларини очиш ва саноат йўсинида ўзлаштиришга топшириш ва бошқалар учун берилади.
Импорт қилишда имтиёзлар – фақат янги ускунага
Ўзбекистон Республикасида ўхшаши ишлаб чиқарилмайдиган четдан олиб кириладиган технологик асбоб-ускуналарга божхона божи ва ҚҚС бўйича имтиёзлар бериш механизми жорий этилади.
Чекда – ҚҚСнинг умумий суммаси
Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритилди.
Миллий гвардия тўғрисидаги қонун эълон қилинди
Ушбу Қонун 2019 йилда қабул қилинган, Президент томонидан 2020 йил 18 ноябрда имзоланган, ярим йилдан кейин кучга киради.
Илмий ҳамкорлик йўналишлари белгиланди
Президент томонидан МДҲ иштирокчи-давлатларининг фундаментал тадқиқотлар соҳасида давлатлараро муносабатларни мувофиқлаштириш тўғрисидаги битим тасдиқланди.
Конларни ўзлаштириш мониторинг қилинади
У нефть ва газ конларини ўзлаштиришнинг сейсмогеодинамик жараёнларга таъсирини аниқлашга қаратилган.
Орол денгизи ва Оролбўйи ҳудудларида ўрмонзор барпо этиладиган майдон белгиланди
Қорақалпоғистондаги ўрмон фонди ерлари ва Орол денгизининг суви қуриган ҳудудларида 172 минг гектар майдонга дов-дарахтлар экилади.
Электрошокер қандай бўлиши мумкин
Электрошок қурилмалар, учқун чиқаргичлар ва шикаст етказувчи таъсири электр энергиясидан фойдаланишга асосланган бошқа қурилмаларнинг чиқиш параметрлари тасдиқланди.
Ижро этиш жараёни модернизация қилинади
Президентнинг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди.
Қурилиш соҳасида қандай ўзгаришлар кутилмоқда
Ўзбекистон Республикаси қурилиш тармоғини модернизация қилиш, жадал ва инновацион ривожлантиришнинг 2021–2025 йилларга мўлжалланган стратегияси тасдиқланди. Президентнинг тегишли Фармони 27 ноябрь куни қабул қилинди.
Биохавфсизлик: қандай чора-тадбирлар кўрилади
Хусусан, 2021 йил 1 мартдан бошлаб заҳарли кимёвий моддаларни ишлаб чиқариш ва мамлакатимизга олиб киришнинг янги тартиби жорий этилади.
Life Khonobod: маъданли сув ва дам олиш зонаси
Андижон вилояти Хонобод шаҳрида инвестиция ва туристик лойиҳаси амалга оширилади.
Етим болаларга қўшимча маблағлар ажратилади
Таълим муассасаларида таълим-тарбия оладиган муддатда тўлиқ давлат таъминотида бўлган болаларга уларнинг шахсий харажатлари учун ҳар ойда 2 БҲМ миқдорида пул маблағлари тўланади.
Биотехнологиялар соҳасидаги ишланмалар қандай молиялаштирилади
Президентнинг 25 ноябрдаги қарорида маҳаллий биотехнологияларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ва давлат томонидан молиялаштириш механизмлари назарда тутилган.
ОТБ қаттиқ маиший чиқиндиларни тозалашга $60 млн ажратди
Ушбу маблағларга маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш учун махсус техника харид қилинади, мобиль лабораториялар ва сервис марказлари ташкил этилади.
Хоразм вилоятида Сув муаммолари маркази ташкил этилади
Вазирлар Маҳкамасининг 25.11.2020 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув муаммолари илмий-тадқиқот маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 744-сон қарори қабул қилинди.
Доривор ўсимликлар билан янги марказ шуғулланади
Президентнинг 26 ноябрдаги қарори билан Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш илмий-ишлаб чиқариш маркази ташкил этилади.
Янги сонларда ўқинг
2026, 6 январь№ 01
- Мамлакатнинг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш бўйича уч йиллик дастур қабул қилинди
- Иш вақтидан ташқари ишларни тартибга солиш
- Солиқ ҳисоботида нотўғри маълумотлар акс эттирилганда нима қилиш керак
- ТИФ иштирокчилари учун 12 та муҳим ўзгариш
- ЁММ келиб тушишини қандай ҳисобга олиш керак


