Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Қонунчиликдаги янгиликлар

Сайлов кодекси ишлаб чиқилди

Сайлов кодекси ишлаб чиқилди

Лойиҳа Марказий сайлов комиссияси томонидан Олий Мажлис палаталари ва жамоат ташкилотлари билан биргаликда тайёрланди. Уни 15 ноябрга қадар муҳокама қилиш режалаштирилмоқда, шу йилнинг ноябрь-декабрь ойларида қабул қилинади

Бюджет соҳасидаги тиббиёт ходимлари ва фармацевтларнинг иш ҳақлари икки марта оширилади

Бюджет соҳасидаги тиббиёт ходимлари ва фармацевтларнинг иш ҳақлари икки марта оширилади

Президентнинг 7.11.2018 йилдаги “Давлат тиббиёт муассасалари ва соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди

Суд органлари аппаратлари ходимларига – имтиёзли ипотека

Суд органлари аппаратлари ходимларига – имтиёзли ипотека

Вазирлар Маҳкамасининг 31.10.2012 йилдаги 312-сон қарори билан назарда тутилган имтиёзлар Конституциявий суд, Судьялар олий кенгаши, Олий суд ва қуйи судлар аппаратлари, шунингдек Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ходимларига татбиқ этилди

Йирик балиқчилик кластерлари барча солиқлардан озод этилади

Йирик балиқчилик кластерлари барча солиқлардан озод этилади

Президентнинг 6.11.2018 йилдаги «Балиқчилик соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди

Бизнес учун рухсат берувчи ҳужжатлар рўйхати 144 бандгача қисқартирилди

Бизнес учун рухсат берувчи ҳужжатлар рўйхати 144 бандгача қисқартирилди

Энди эркин равишда тўлов тармоқларини яратиш, ташқи рекламани жойлаштириш мумкин, бизнес учун ер олишда эса камроқ ҳужжатлар талаб этилади (ВМнинг 29.10.2018 йилдаги 884-сон қарори).

Олий курсларда божхона менежерлари тайёрланади

Олий курсларда божхона менежерлари тайёрланади

Олий ҳарбий божхона институти Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти этиб қайта ташкил этилди (2.11.2018 йилдаги ПҚ–3995-сон қарор). У ДБҚ ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ихтисослаштирилган олий таълим ҳамда илмий-методик муассаса ҳисобланади

2019 йил учун статистика ҳисоботи шакллари тасдиқланди

2019 йил учун статистика ҳисоботи шакллари тасдиқланди

1 январдан бошлаб статистика соҳасида 108 та ҳисобот шакли қўлланилади (31.10.2018 йилда 3083-сон билан рўйхатдан ўтказилган). Ушбу шарҳда микрофирмалар ва кичик корхоналар учун тафсилотлар берилган

Газ тармоқлари ва иситиш тизимлари хавфсизлиги назорат остида

Газ тармоқлари ва иситиш тизимлари хавфсизлиги назорат остида

Вазирлар Маҳкамасининг 1.11.2018 йилдаги 901-сон қарори билан аҳоли томонидан иситиш тизими ва ёқилғи маҳсулотларидан фойдаланишда хавфсизликни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинди

ИИВ Ахборот маркази тугатилди, вазифаларининг бир қисми прокуратурага берилди

ИИВ Ахборот маркази тугатилди, вазифаларининг бир қисми прокуратурага берилди

Президентнинг 31.10.2018 йилдаги «Жиноий-ҳуқуқий статистика тизимини тубдан такомиллаштириш ва жиноятларни тизимли таҳлил қилиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–5566-сон Фармони эълон қилинди

10 ноябрдан айрим давлат божи ставкалари ўзгаради

10 ноябрдан айрим давлат божи ставкалари ўзгаради

Ўзгартиришлар оталикни тан олиш (белгилаш) тўғрисидаги аризалар, никоҳ шартномалари, алимент тўлаш ҳақида келишувлар, меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома, ижарага бериш, қарз ва кафиллик шартномаларига дахл қилган

Прописка қилиш ҳақида илтимоснома киритиш ҳуқуқига эга органлар сони 73 тагача ошди

Прописка қилиш ҳақида илтимоснома киритиш ҳуқуқига эга органлар сони 73 тагача ошди

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси мутахассислари пойтахт ва пойтахт минтақасида прописка қилинишлари мумкин (ВМнинг 1.11.2018 йилдаги 900-сон қарори)

«Ангро» маҳсулотлари дорихоналарда қандай реализация қилинади

«Ангро» маҳсулотлари дорихоналарда қандай реализация қилинади

Дорихона шароитида «ангро» маҳсулотини қадоқлаш, ўраш, маркировка ва реализация қилиш тартиби тасдиқланди. У 2019 йил 2 февралдан кучга киради

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ходимлари учун пойтахт пропискаси «очиқ»

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ходимлари учун пойтахт пропискаси «очиқ»

Энди Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг раиси ҳам ўз ходимларини пойтахт ва пойтахт вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин

Хорижий ҳамкорлар билан инвестиция шартномалари бўйича ижро интизоми кучайтирилади

Хорижий ҳамкорлар билан инвестиция шартномалари бўйича ижро интизоми кучайтирилади

Олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатлар ҳамда стратегик аҳамиятга эга хўжалик жамиятлари ва корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг янги тартиби белгиланди

Судьянинг ҳаёти ва соғлиғи суғурталанди

Судьянинг ҳаёти ва соғлиғи суғурталанди

Вазирлар Маҳкамасининг 27.10.2018 йилдаги 879-сон қарори билан судьяларнинг ҳаёти ва соғлиғини давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш тартиби тасдиқланди. У 2019 йил 1 январдан кучга киради

Савдони эркинлаштириш 2 босқичда амалга оширилади

Савдони эркинлаштириш 2 босқичда амалга оширилади

Президентнинг 30.10.2018 йилдаги “Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони йиғма шарҳини тақдим этамиз

Корпоратив пластик карточка ёрдамида ҳисоблашаётганда ҳисобварақ-фактурани расмийлаштиринг

Корпоратив пластик карточка ёрдамида ҳисоблашаётганда ҳисобварақ-фактурани расмийлаштиринг

Президентнинг 30.10.2018 йилдаги «Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонида юридик шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар ўртасидаги ҳисоб-китобларни расмийлаштиришнинг янги тартиби назарда тутилган

Почта орқали 5 минг долларгача экспорт – ортиқча қоғозбозликсиз

Почта орқали 5 минг долларгача экспорт – ортиқча қоғозбозликсиз

Интернет тармоғи орқали битта инвойс бўйича 5 минг АҚШ долларигача товар ва хизматларни экспорт қилиш бўйича битимлар ёзма шартнома тузиш, ТСОЯЭАТга ахборот киритиш ва БЮДни расмийлаштиришни талаб этмайди (Президентнинг 30.10.2018 йилдаги Фармони)

Тушумни ҳажмидан қатъи назар ўзлари инкассация қилишлари мумкин, ЭКИҲнинг 20 бараваригача – исталган даврда

Тушумни ҳажмидан қатъи назар ўзлари инкассация қилишлари мумкин,  ЭКИҲнинг 20 бараваригача – исталган даврда

Президентнинг 30.10.2018 йилдаги “Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони имзоланди

Валюталар курси

2024-04-29
  • USD:12662.01 (+0.00) сум
  • EUR:13593.93 (+0.00) сум
  • RUB:137.65 (+0.00) сум