Аҳолига ижтимоий ёрдам бериш автоматлаштирилади
Идоралараро электрон ўзаро ҳамкорликни қўллаган ҳолда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинди
Йирик солиқ тўловчилар қандай текширилади
Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси тўғрисида низом тасдиқланди
Қишлоқ хўжалигини бошқариш рақамлаштирилади
Президент 2019 йил 17 апрелда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва унинг рақобатбардошлигини оширишга қаратилган Фармон ва қарорни имзолади
«HUMO» тизими терминаллари MasterСard, Visa ва UnionPAY карталарини қабул қилади
«HUMO» тўлов тизими ўз ишини бошламоқда. Миллий банклараро процессинг маркази директори Шуҳратбек Қурбонов Марказий банкда ўтказилган матбуот анжуманида у ҳақда сўзлаб берди
Пулларингизни онлайн-омонатларда сақланг
Қандай қилиб кўп куч сарфламай, фойдаланилмаётган пулларни ишлашга ва фойда келтиришга мажбурлаш мумкин? Мамлакатимиз банкларидаги энг фойдали омонатларга оид навбатдаги шарҳни тайёрлаш чоғида norma.uz портали мухбири шуни аниқлашга уринди
Чиқинди: кўпроқ қайта ишланиб, камроқ кўмилади
2019–2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегияси тасдиқланди
Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий инвесторларга – имтиёзли кредитлар
Президентнинг 16.04.2019 йилдаги “Соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди
Шахсий маълумотларнинг ҳуқуқий режими белгиланди
Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида «Шахсий маълумотлар тўғрисида»ги Қонун учинчи ўқишда кўриб чиқилди ва қабул қилинди
Судда бизнес йўриқномага таяниб ҳимоя қилинади
ССП Судларда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимояланишини таъминлашга доир йўриқномани ишлаб чиқди
Тошкентдаги Вестминстер университетига қўшимча равишда мактаб очилади
ҚҲТБТ порталида Ҳукуматнинг «Тошкент шаҳрида Вестминстер халқаро мактабини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди
Баҳоловчи сертификатини қандай олиш мумкин
Баҳоловчи малака сертификатини беришнинг янги тартиби тасдиқланди
Бизнес камроқ судлаша бошлади
2019 йил I чорагида иқтисодий судлар томонидан 46 мингта иш кўриб чиқилган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 56,7%га камдир
«Туризм тўғрисида»ги Қонун: тузатишлар билан эмас, балки янги таҳрирда
16 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Депутатлар мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашга қаратилган бир қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар
Пойтахтга 428 гектар қўшилади
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг қарорига мувофиқ, Тошкент вилоятининг Зангиота тумани ва Тошкент шаҳрининг Сергели тумани ҳудудлари қисман ўзгартирилади
Чарм ва мўйна хом ашёсининг экспорт ҳажмлари қандай мониторинг қилинади
Божхона чегараси орқали чарм ва мўйна хом ашёсини олиб чиқишни мониторинг қилиш тартиби тасдиқланди. У жорий йил 1 майдан эътиборан кучга киради
Ташқи савдо бўйича аниқлаштирилган статистика – йилда бир марта
Давлат ва божхона ташқи савдо статистикаси маълумотларини йиғиш ва қайта ишлаш услубияти тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди
Йўловчи ва юк ташиш оқимлари мақбуллаштирилади
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш марказининг вазифалари белгиланди
Чироқни ёқмасам – нима бўлади?
Автомобилчиларга кундузи яқинни ёритувчи чироқларни ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланиш мажбуриятини юклаётган ЙҲҚдаги янгиликни таҳлил қиламиз
Қоғоз шаклидаги меҳнат шартномалари ўрнини электрон шартномалар босади
1 июндан бошлаб, «Шахснинг электрон меҳнат тарихи» тизими жорий этилиши билан меҳнат муносабатларини мажбурий равишда электрон расмийлаштира бошлаш режалаштирилмоқда. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан меҳнат қонунчилиги соҳасида таклиф этилаётган шу ва бошқа янгиликларни эътиборга ҳавола этилди
ДСП ишлаб чиқарувчилар олиб кириладиган хом ашё ва асбоб-ускуналар учун божхона тўловларидан озод этилади
Ёғоч қириндили плиталар ва уларнинг муқобил турларини ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди
Судгача солиқ низолари қандай кўриб чиқилади
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ тўловчилар ва давлат солиқ хизмати органлари ўртасидаги солиқ низоларини судгача ҳал қилиш кенгаши томонидан солиқ низоларини кўриб чиқиш регламенти тасдиқланди
Аҳоли ФВдан комплекс равишда муҳофаза қилинади
«2015–2030 йилларда офатлар хавфини камайтириш бўйича Сендай ҳадли дастури»ни Ўзбекистонда амалга ошириш чора-тадбирлари қабул қилинди
Лицензия олиш учун – Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигига
Президентнинг 10.04.2019 йилдаги ПФ–5707-сон Фармони билан 2019–2021 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини янада жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамаси жойларга чиқиб амалдорлар ишининг самарадорлигини кўриб чиқади
Вазирлар Маҳкамасининг ҳудудларда мавзули сайёр мажлисларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Қачон такси агрегатори зиммасига жавобгарлик юклатилади
Ижтимоий тармоқлардан фойдаланувчилар такси агрегаторлари ишидан норозилик билдиришда давом этмоқдалар. Йўловчилар олдида ким жавобгар бўлади, ушбу шикоятларга қандай барҳам бериш мумкин? norma.uz портали мухбири ушбу саволларга жавоб излади
Давлат корхоналари солиқлардан ташқари яна нималарни тўлайдилар
ҚҲТБТ порталида Акциядорлик жамиятларининг давлат улушлари бўйича ҳисобланган дивидендларни ва давлат унитар корхоналарининг соф фойдасидан ажратмаларни бюджетга ундириш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси эълон қилинди
Давлат МТМга навбатни онлайн кузатиш мумкин
Ягона интерактив давлат хизматлари портали ана шундай имкониятни тақдим этмоқда
Товарларни маркировкалаш ишончли компания зиммасига юклатилади
ЛБМА алоҳида турдаги товарларни маркировкалашнинг жорий этилаётган мажбурий тизими тўғрисида расмий баёнот берди
Кимлар муддатидан олдин пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга
Улар орасида – тоғ-кон саноати ходимлари, учувчилар ва учувчи-синов таркиби, театр артистларининг алоҳида тоифалари ва бошқалар бор.
Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг филиаллари очилади
Улар ММТВ Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги таълим ташкилотлари, шунингдек вазирликлар ва идоралар тизимидаги умумий ўрта таълим ва касбий таълим ташкилотлари негизида ташкил тилади.
Камбағал оилаларга кредитларни сўндириш учун 250 млрд сўм ажратилади
Бизнесни очиш учун ускуналар харид қилиш учун гаровсиз кредитлар Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурининг ягона электрон платформаси –-- "Oilakredit.uz" орқали ажратилади.
Ижтимоий карта орқали харид қилинган товарлар бўйича ҚҚСни қайтариш соддалаштирилди
Вазирлар Маҳкамасининг қарорида солиқ суммаси ойига БҲМнинг 10 бараваридан ошмайдиган харидлар суммаси доирасида қайтарилиши белгиланди.
Тадбиркорлик лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш кенгайтирилади
2026-2027 йилларда Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси тадбиркорлик лойиҳаларига 4 трлн сўм миқдорида маблағ ажратади.
Ерга ижара ҳуқуқидан кредит таъминоти сифатида қандай фойдаланиш мумкин
Ижара ҳуқуқи кредит ташкилоти томонидан ер участкасининг ижара муддати ва унинг бозор қийматидан келиб чиқиб, кредит таъминоти сифатида тақдим этилади.
Олий ўқув юртлари битирувчиларининг амалиётга йўналтирилиши ва ишга жойлаштирилиши рақамлаштирилади
Бунинг учун Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Рақамли таълим технологияларини ривожлантириш маркази томонидан махсус электрон платформа ишлаб чиқилади.
Ҳукумат қарорлари ижроси бўйича назорат – «ijro.gov.uz» орқали ташкил этилади
Ҳукумат қарорларида мавжуд топшириқларнинг ижроси Вазирлар Маҳкамаси ва Адлия вазирлиги томонидан назорат қилинади.
Сунъий интеллектни жорий этиш ҳисобига ижро этувчи ҳокимият органларининг штатлари қисқартирилади
Масалан, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тизимида соҳани рақамлаштириш ҳисобига 1 080 та бошқарув штат бирлиги қисқартирилмоқда.
Реадмиссиядан сўнг кимларга хорижга чиқиш паспорти берилади
Хориждан реадмиссия тартиби билан қайтарилган фуқароларга истисно ҳолатларда хорижга чиқиш биометрик паспортларини расмийлаштириш тартиби белгиланди.
Сўнгги шарҳлар
Янги сонларда ўқинг
2025, 28 октябрь№ 43
- Медиация институти такомиллаштирилмоқда
- Ходимларга ҳар кунги ва ҳар ҳафталик дам олиш қандай берилади?
- Стаж кам бўлганда нафақани ҳисоблаш, тўловларни тўлаш, транспортда бепул юриш тўғрисида...
- Ногиронлиги бўлган шахсларга иш билан таъминлашда ёрдам берилади
- Маданий мерос объектлари ва транспорт иншоотларининг зилзилабардошлиги мониторинг қилинади



