2020 йилдан бошлаб давлат дастурлари доирасида кредитлашнинг янги механизмлари жорий этилади
Улар Президентнинг 2019 йил 24 октябрдаги қарорида назарда тутилган.
Ким фонд бозори субъектининг назоратчиси бўлиши мумкин
Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг ички назорати тўғрисида низомга тузатишлар киритилди.
Давлат томонидан дори воситалари ва тиббиёт буюмларини харид қилиш соддалаштирилди
Бундай харидлар бўйича техник вазифалар энди экспертизадан ўтказилмайди.
Пойтахтда иссиқлик таъминоти ёқилади
Тошкент шаҳар ҳокими 25 октябрдан бошлаб иситиш мавсумини бошлаш юзасидан фармойиш берди.
Ўзбекистонда 28 тоифадаги визалар
Уларнинг барчаси тизимлаштирилиб, битта умумий рўйхатга бирлаштирилди.
Валютани $100 доирасида паспортсиз сотиб олиш мумкин
Бундай имконият Тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга тузатишлар туфайли юзага келди.
Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар акселератори ташкил этилди
У Президент Администрацияси ҳузурида фаолият кўрсатади, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш соҳасидаги жиддий муаммоларни жадаллик билан тезкор ва самарали ҳал қилиш мақсадида давлат органлари ва ташкилотлари ресурсларини жалб қилади.
Патент вакиллигига номзодлар учун стажни қисқартиришди
Патент вакиллари тўғрисида Низомга тузатишлар киритилди.
Болалар озиқ-овқат маҳсулотлари қандай ишлаб чиқарилади, тамғаланади ва реклама қилинади
“Она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ҳамда гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотларига доир талаблар тўғрисида”ги Қонун эълон қилинди. У олти ой ўтгач кучга киради.
Валютани тартибга солиш тўғрисидаги янги қонун: асосий ўзгартиришлар
«Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрири эълон қилинди.
Қишлоқ хўжалигида бозор механизмлари ривожлантирилади ва илмий услублар жорий этилади
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегияси ва амалга ошириш бўйича “Йўл харита”си тасдиқланди.
Гаров реестрига ёзув киритмадингизми – навбатнинг охирида бўласиз
Президент кредиторларни ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилишни кучайтириш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш бўйича қонунни имзолади.
UzAirways хориждаги офисларининг барча тушумлари – Ўзбекистон банкларига
2020 йил 1 январдан бошлаб миллий авиакомпаниянинг хориждаги ваколатхоналари ҳисобрақамларининг амал қилиш тартиби ўзгаради.
Тарихий объектлардан фойдаланиш муддати мақсадларга боғлиқ
Моддий маданий мерос объектларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Депутатлар корхона тугатилишини соддалаштирувчи тузатишларни қабул қилдилар
22 октябрдаги мажлисда тадбиркорлик субъектларини тугатиш тартиби такомиллаштирилишига қаратилган қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.
Солиқ кодекси лойиҳасини қандай яхшилаш мумкин
“Янги Солиқ кодекси – вазифалар, муаммолар, истиқболлар” конференцияси учун медиа-майдонни Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси тақдим этди. Конференция ўтказилган санада “Солиқ ва божхона хабарлари” газетасининг 25 йиллик ва “Норма” компаниясининг 20 йиллик юбилейи нишонланди.
Ҳукуматда Давлат тилини ривожлантириш департаменти ташкил этилди
Президент 21.10.2019 йилдаги “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонни имзолади.
Ўзбекистонда ГМО масаласи қандай тартибга солинади
Мамлакатимиз биохавфсизлик бўйича Картахена протоколига қўшилиши бунда қандай роль ўйнайди.
Нон учун компенсация олувчиларни талабнома ва реестрда кўрсатинг
Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ҳамда ташкилотлар томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар учун харажатлар амалга оширилиши тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.
Ўзбекистон халқаро маданий алоқаларни ривожлантиради
Маданий ифодаларнинг турли хил шаклларини муҳофаза қилиш ва қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги конвенция ратификация қилинди.
Депутатлар суд мажлисини трансляция қилишга қарши
Судлар фаолиятида АКТдан фойдаланиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасининг 18 октябрдаги мажлиси кун тартибидан чиқарилди.
Зарарларни қоплаш манбаларини қонунда белгилаш лозим
Конституциявий суд Фуқаролик кодексининг 15-моддасига тузатиш киритиш юзасидан қонунчилик ташаббуси билан чиқди.
Қайта молиялаштириш ставкаси ўзгаришсиз қолдирилди
Марказий банк Бошқарувининг 2019 йил 19 октябрдаги қарори билан қайта молиялаштириш ставкаси йиллик 16% даражасида ўзгаришсиз қолдирилди.
Ипотекани қайта молиялаштириш компаниясининг вазифалари белгиланди
Бу борада Вазирлар Маҳкамаси 2019 йил 14 октябрда 868-сон тегишли қарорни қабул қилди.
Ноябрдан алкоголли маҳсулотлар нархи оширилиши назарда тутилмоқда
ҚҲТБТ порталида алкоголли маҳсулотларни улгуржи ва чакана сотиш учун янги энг кам нархлар таклиф этилаётган ҳужжат лойиҳаси жойлаштирилди.
Маданий мерос объектларини қайта ҳисоблаб чиқишди
Ҳукумат Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатини тасдиқлади.
ИИБ ходимлари ва ҳарбий хизматчиларига – имтиёзли квартиралар
Инвестор ва тадбиркорлик субъектларига кўп квартирали уйларни «тайёр ҳолда топшириш» шартларида қуриш учун ИИВ ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг фойдаланилмайдиган ер участкалари, бино ва объектлари берилади.
Учта туманда сувни тежаш режимига ўтилади
Ҳукумат Нурота, Қўшработ ҳамда Зомин туманларида ер ости сувларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш бўйича чора-тадбирларни тасдиқлади.
Қурбон ҳайитида етим болалар ва беморларга ёрдам берилади
Президент қарорида оғир аҳволдаги болалар ва онкологик касалликларга чалинган беморларни даволашни молиялаштириш, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга пул тўловлари бериш, масжид ва қабристонларни ободонлаштириш кўзда тутилган.
1 июндан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2026 йил 1 июндан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
"Сифатли давлат бошқаруви" дастури жорий этилмоқда
Унинг доирасида 2026 йилдан бошлаб вазирликлар, қўмиталар ва агентликлар бошқарув самарадорлиги ва сифатининг ягона мезонлари бўйича мунтазам баҳоланади.
Чет элликлар махсус солиқ режимини қандай олишлари мумкин
Режим мамлакат ташқарисида олинган даромадларни солиқдан озод қилишни назарда тутади. Янги регламент ариза топшириш шартлари, талабгорларга қўйиладиган талаблар ва махсус йиғим тўланганда солиқ резиденти мақомини олиш механизмини белгилайди.
Беш йиллик экологик мониторинг дастури тасдиқланди
У атроф-муҳит ҳолатини, табиий объектларнинг ифлосланиш даражасини ва экотизимларга салбий таъсирнинг оқибатларини тизимли равишда кузатиш имконини беради. Кузатув натижалари мунтазам равишда йиллик экологик бюллетенларда эълон қилиб борилади.
Сел-тошқин сувларидан самарали фойдаланиш қандай таъминланади
Сел сувларини тўплаш ва улардан оқилона фойдаланиш бўйича янги лойиҳалар ишга туширилмоқда. Бешта сел сув омборининг қурилиши қишлоқ хўжалиги ерларининг сув таъминотини яхшилаш, минглаб гектар янги ерларни фойдаланишга киритиш имконини беради.
Ёшларнинг бизнес ғоялари қандай қўллаб-қувватланади
Келгуси уч йилда 300 мингдан ортиқ ёшларни имтиёзли молиялаштириш ва бандлик дастурлари билан қамраб олиш режалаштирилган. Янги механизмлар ўқитиш, ўз ишини бошлаш ва бизнес лойиҳаларни амалга ошириш учун имтиёзли микроқарзлар ва кредитлар ажратишни назарда тутади.
266-сон ВМҚ бўйича қайта ишланган маҳсулотларга божхона божи қандай ҳисобланади
2027 йил 1 мартга қадар қайта ишланган тайёр маҳсулотларни эркин муомалага чиқаришда товарларнинг божхона қийматини аниқлаш ва божхона тўловларини ҳисоблашнинг янги тартиби тажриба тариқасида амал қилади.
Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақаларни тўлашда нималар ўзгарди
Ихтиёрий асосда суғурталанган шахсларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси МҲТЭКМнинг 5 бараваригача миқдорда тўланади.
Маданият, санъат ва адабиётни қўллаб-қувватлашнинг янги механизмлари жорий этилмоқда
Қўллаб-қувватлаш дастури ижодкорларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг янги чораларини, соҳа ташкилотлари учун солиқ имтиёзларини, кино саноатини ривожлантириш ва ихтисослаштирилган таълим тизимини модернизация қилишни назарда тутади.




