Ўзбекистоннинг фуқаролигини олиш соддалаштирилди
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Қонунга қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги 14.06.2021 йилдаги ЎРҚ-696-сон Қонун қабул қилинди.
Шоликорларга субсидиялар бериш тартиби тасдиқланди
Шоли экиш учун сотиб олинган замонавий уруғ сеялкалари ва кўчатлаб экиш ускуналари қийматининг 20%гача қисми Давлат бюджетидан қоплаб берилади.
ТДЮУда талабалар фан ўқитувчиларини танлашлари мумкин
ТДЮУ ҳамда Адлия вазирлигининг юридик техникумларида таълимнинг кредит-модуль тизими жорий этилади.
ТДЮУга ўқишга қабул қилиш суҳбат натижаларига кўра амалга оширилади
ТДЮУ қошидаги академик лицейнинг барча фанлар бўйича юқори натижаларга эга битирувчилари ТДЮУга якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали, тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади.
Гидрометеорология хизмати аълочиларини мукофот кутади
Вазирлар Маҳкамаси "Гидрометеорология хизмати аълочиси" кўкрак нишонини таъсис этди.
Самарқанд вилояти ҳокимлиги тузилмаси янгиланди
Самарқанд вилояти ҳокимлиги бошқарув аппарати тузилмасида Самарқанд вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари - «Ургут» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси раҳбари лавозими жорий этилади.
2021-2025 йилларда атроф табиий муҳит мониторинги дастури тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамаси томонидан «Атроф муҳитнинг ифлосланиш даражасини баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарор қабул қилинди.
Транспорт воситаларидан утилизация йиғими қандай ундирилади
Ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари учун утилизация йиғимини ундириш, қайтариш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
400 млрд сўм - ҳудудларда саноатни ривожлантириш учун
Президент томонидан 09.06.2021 йилдаги “Ҳудудларнинг саноат салоҳиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6244-сон Фармон имзоланди.
Кўчмас мулк бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига қандай берилади
Республика кўчмас мулк объектларини бир давлат ташкилотидан бошқа бир давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
ДХШ асосида иссиқхона хўжаликлари ташкил этилади
Хорижий ва маҳаллий инвесторлар томонидан ишлаб чиқариладиган замонавий ва энергия тежамкор ускуна-жиҳозлардан фойдаланган ҳолда иссиқхона хўжалигига эга бўлиш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш истагини билдирган шахслар ҳамкорликка таклиф этилади.
Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти ташкил этилди
Институтнинг вазифалари жумласига эл-юрт тақдирига лоқайдлик, маҳаллийчилик, уруғ-аймоқчилик, коррупция, оилавий қадриятларга беписандлик ва ёшлар тарбиясига масъулиятсизлик каби иллатларга барҳам беришга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш киритилган.
Иккита халқаро конвенция ратификация қилинди
Булар ХМТнинг меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасига кўмаклашиш асослари тўғрисидаги конвенцияси ҳамда БМТнинг ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясидир.
МБ Бошқаруви асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди
Қарор мамлакатда иқтисодий ва инвестицион фаолликнинг юқори суръатда тикланаётганлиги шароитида йил якунига қадар инфляциянинг прогноз кўрсаткичларига эришиш ва иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш вазифалари ўртасидаги мувозанатни таъминлаш мақсадида қабул қилинди.
Ишсиз аҳоли ва ёшлар қандай жалб қилинади
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимида қўшимча равишда 28 та касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, 864 та фуқаролар йиғинларида эса - маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканлари ташкил этилади.
Мобиль асиллик даражасини белгилаш палатаси ташкил этилди
Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасининг пилот лойиҳаси синовдан ўтказиш ва тамғалаш бўйича хизматлар кўрсатиш орқали тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган.
Ким вояга етмаган шахсларга жамоат тарбиячиси бўлиши мумкин
Жамоат тарбиячисини танлаш тўғрисидаги қарор вояга етмаганлар ишлари бўйича туман (шаҳар) идоралараро комиссияси томонидан қабул қилинади.
15 апрель – маданият ва санъат ходимлари куни
Ушбу сана 7.06.2021 йилдаги ЎРҚ–694-сон Қонун билан тасдиқланди.
Давлат иштирокидаги корхоналар сони қисқартирилади
Бугунги кунда Ўзбекистонда давлат иштирокидаги корхоналар сони 2 537 тани ташкил этади, иқтисодиётда давлат секторининг улуши эса юқорилигича қолмоқда. Бундай корхоналар сони 1 944 тагача етказилиши кутилмоқда.
Технологик ускуналарнинг 676 та тури ҚҚС ва божхона божидан озод қилинди
Рўйхатда - сутга ишлов бериш ва уни қайта ишлаш, нон маҳсулотлари, қандолат саноати ишлаб чиқариш учун ускуналар ва бошқалар.
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга ID-карталар берилади
ID-карталар яшаш гувоҳномасининг ўрнига берилади.
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар - мулкка ва ижарага
Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тасдиқланди.
Иқтисодиётнинг қайси соҳалари аҳоли фаровонлигини оширади
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Ўзбекистон кредит рейтинги «барқарор»га оширилди
S&P халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистон суверен кредит рейтинги прогнозини «салбий»дан «барқарор»га оширди.
Кимларга академик таътил берилади
Олий таълим муассасалари талабаларига академик таътил бериш тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Кўчма савдонинг янги тартиби жорий этилмоқда
Кўчма савдо объектлари "K - SAVDO" ААТда рўйхатдан ўтказилиши лозим, кўчма савдо жойи худди шу тизим орқали электрон аукционда сотилади.
Фуқаролик, гендер тенглик ва қуролга эгалик қилиш
Ушбу ва бошқа масалалар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлисида муҳокама қилинди.
Эҳтиёжманд хотин-қизлар учун ОТМга қабул тартиби ўзгарди
Хусусан, эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга олий таълим муассасаларига қабул қилишда танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериладиган хотин-қизлар доираси кенгайтирилади ва кам таъминланган оила тушунчаси мезонларини аниқлаштирилади.
Айрим шахсларнинг дахлсизлиги ва иммунитетини бузганлик учун жавобгарлик белгиланди
14.10.2026 йилдаги ЎРҚ-1182-сон Қонун билан дахлсизлик ва иммунитетга эга бўлган шахслар рўйхати белгиланди, уларни жавобгарликка тортиш тартиби белгиланди ва уларга берилган ҳуқуқларни бузганлик учун жазо чоралари белгиланди.
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимояси кучайтирилмоқда
Қонунчиликни бузган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан ҳуқуқий чораларни қўллаш имкониятини, шунингдек ҳуқуқбузарлик бартараф этилганидан кейин хўжалик фаолиятини тезда тиклаш имкониятини чеклайдиган айрим маъмурий тартиб-таомиллар бартараф этилди.
Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликларига ер солиғининг бир қисми қандай қайтарилади
2027 йилда Наманган вилоятида томорқа ерлари ва деҳқон хўжаликлари ерларида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотишдан юқори даромад олаётган фуқароларга ер солиғининг бир қисмини қайтариш бўйича тажриба ўтказилади. Белгиланган талаблар бажарилганда тўланган солиқнинг 90 фоизи қайтарилади.
Пенсияларни тайинлаш бўйича ихчам бошқарув тизими жорий этилмоқда
Тажриба-синов доирасида Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармалари давлат пенсияларини тайинлаш, қайта ҳисоблаш, пенсия турини ўзгартириш ҳамда тўлашни ташкил этиш бўйича ваколатларга эга бўлади. Тажриба лойиҳаси 2026 йилнинг октябрь–декабрь ойларида бўлиб ўтади, 2027 йилнинг январь ойидан бошлаб эса янги механизмни бутун мамлакат бўйлаб жорий этиш режалаштирилмоқда.
Банкротлик жараёнида тадбиркорларга махсус ҳисобварақлар очилади
МБ банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш қоидаларини янгилади. Ўзгартиришлар реабилитация, ташқи бошқарув ёки тугатиш тартиб-таомилларидан ўтаётган тадбиркорлар учун махсус ҳисобварақлар очишни назарда тутади, шунингдек, фуқароларнинг ўз банк ҳисобварақлари тўғрисидаги маълумотларни олиш имкониятларини кенгайтиради.
Солиқ мусобақасида маҳалланинг ғолиб бўлиши қандай мезонлар билан белгиланади
Вазирлар Маҳкамаси Солиқ қўмитасининг рақамли маълумотлари асосида маҳаллаларни баҳолаш мезонларини тартибга солувчи «Энг яхши солиқ тўловчи маҳаллаларни аниқлаш мезонлари ва тартиби тўғрисида»ги низомни тасдиқлади (09.10.2026 й. 548-сон ВМҚ).
Сув солиғини сиз учун солиқ органлари ҳисоблайди: тадбиркорлар нималарни билиши керак
Ҳукумат солиқ маъмуриятчилигини соддалаштириш бўйича тажрибани бошлаяпти: 2027 йилдан бошлаб Тошкентда солиқ органлари тадбиркорлик субъектлари учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳисоботларни мустақил равишда шакллантира бошлайди. Янгилик қишлоқ хўжалиги корхоналаридан ташқари барча тадбиркорларга тааллуқли бўлади.
Янгиланган ўзбек алифбоси тасдиқланди
Президент томонидан «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги Қонун имзоланди, у ярим йилдан кейин кучга киради.
Конституциявий суд тўғрисида янгиланган Конституциявий қонун қабул қилинди
Президент 14.10.2026 йилдаги "Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида"ги ЎРҚ-1181-сон Конституциявий қонунни имзолади.
Бизнесни рўйхатга олиш қандай ўтказилади
Ўзбекистонда бизнесни рўйхатга олиш бошланди. Йирик корхоналардан тортиб ўзини ўзи банд қилганлар ва рўйхатдан ўтмасдан фаолият юритаётган субъектларгача барчаси рўйхатга олинади.
Янги сонларда ўқинг
2026, 10 ноябрь№ 45
- Ёшларнинг стартап ва бизнес лойиҳаларини молиялаштириш механизмлари такомиллаштирилмоқда
- Камроқ аралашув кўпроқ фойда
- Нафақалар тўлаш, муддатидан олдин пенсия олиш ва ногиронлиги бўлган шахсларни парвариш қилишни расмийлаштириш тўғрисида: нималарни билиш керак
- Қурилиш фаолиятининг ҳуқуқий асослари
- Ҳисобварақлар режаси билан қандай ишланади


