Мамлакатда Интернет соҳасидаги БИМТ шартномалари амал қила бошлади
1996 йил 20 декабрда Бутунжаҳон интеллектуал ташкилоти доирасида қабул қилинган ижролар ва фонограммалар бўйича шартнома ҳамда Муаллифлик ҳуқуқи тўғрисидаги шартнома Ўзбекистон Республикаси учун кучга кирди.
Банк мижозларига – янада кўпроқ ҳуқуқ ва имкониятлар
Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида низомга тузатишлар 2019 йил 16 октябрдан кучга киради.
НКМК соҳага оид бўлмаган активлардан халос бўлмоқда
Ишлаб чиқариш жараёнларига жалб қилинмаган объектлар маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларга берилади
Психолог мос келадиган касб танлашда ёрдам беради
Вазирлар Маҳкамаси 12.07.2019 йилдаги “Ўқувчиларни психологик-педагогик қўллаб-қувватлаш ишларини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 577-сон қарорни қабул қилди.
Истиқболли стартапларга – илгари силжитиш ва молиялаштириш
Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.
Давлат хизматларидан фойдаланиш учун ЭРИ талаб этилмайди
Давлат хизматлари агентлиги қонун ҳужжатларига зарур тузатишлар киритилиши бўйича ташаббус кўрсатди.
Қоракўл мактаб-интернати спорт захираларини тайёрлайди
Бухоро вилоятида спортнинг олимпия ва миллий турларини янада ривожлантириш ҳамда мамлакат миллий терма жамоаларининг ишончли захираларини шакллантириш мақсадида ихтисослаштирилган мактаб-интернат ташкил этилади
Импорт қилинган гўшт 1 октябргача ҚҚСдан озод қилинади
Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган реализация қилиш оборотлари қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхатига аниқлаштирувчи тузатишлар киритилди.
“Хоразм” инновацион технопарки ташкил этилмоқда
У Урганч давлат университети ҳузурида фаолият кўрсатади.
Қишлоқ хўжалиги техникаси харид қилиш учун субсидия қандай олинади
Қишлоқ хўжалиги техникасини кредит ва лизинг шартларида харид қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тартиби тасдиқланди.
АСКУЭ: янги ҳисоблагичларнинг афзаллиги нимада
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ва Энергетика вазирлиги мутахассислари 15 июль куни ОАВ вакиллари билан учрашиб, АСКУЭ тизимини жорий этиш масалаларини муҳокама қилдилар.
«Гўдак» тушунчаси қонунда мустаҳкамланади
Пойтахтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Қатор қонун лойиҳалари кун тартибига қўйилди.
Қўшма факультетлар жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларини тайёрлайди
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети таркибида хорижий ОТМ қўшма факультетлари очилади
Янгиерда ТКТИ филиали очилади
Вазирлар Маҳкамасининг 9.07.2019 йилдаги 573-сон қарорида Сирдарё вилоятида Тошкент кимё-технология институти филиали ташкил этилиши назарда тутилган.
Бизнес-омбудсман аппаратининг штати кенгайтирилади
Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари қабул қилинди
Янги «Темурбеклар мактаб»ларида кимлар ўқийди
Принципиал янги «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейларини ташкил этиш ва уларнинг ўқув-тарбиявий жараёнини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури («Йўл харитаси»), шунингдек уларнинг фаолиятини ташкил этиш бўйича бошқа ҳужжатлар тасдиқланди.
Олимпия захиралари марказлари бир йил кейин очилади
Улар ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати ҳузурида 2020/2021 ўқув йилида ташкил этилади, аввалбошдан уларни 2019/2020 ўқув йилида ташкил этиш режалаштирилган эди
Таълим муассасаларининг раҳбарлари лавозимга қандай тайинланади
Олий ўқув юртлари ва касб-ҳунар таълим муассасалари раҳбарларининг ваколатлари кенгайтирилди, уларни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этишнинг янги тартиби белгиланди
Йирик солиқ тўловчилар мезонлари ўзгарди
Адлия вазирлиги ўзининг Телеграм-каналида Юридик шахсларни йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритишнинг мезонларини белгилаш тўғрисидаги низом рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақида хабар берди.
Иш ҳақи ва пенсиялар 10%га индексация қилинади
2019 йил 1 августдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори 1,1 баравар оширилади
Янгиланган қонунда меҳнат муносабатларининг замонавий шакллари акс этади
2019 йил 11 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан «Аҳолини иш билан таъминлаш – давлат сиёсатининг асосий устувор йўналиши, бу борадаги қонунчиликни такомиллаштириш масалалари» мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Солиқ маъмуриятчилиги қандай ислоҳ қилинаяпти
Президентнинг 2019 йил 10 июлдаги қарори билан Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш стратегияси тасдиқланди.
Ўзбекистон тарихи – юқори сифатда
O‘zbekiston tarixi” телеканали ташкил этилади.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида ойлик иш ҳақи оширилади
1 августдан бошлаб Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқарув ходимларининг тариф коэффициентлари оширилади, илмий даражалар ва хизмат қилган умумий иш стажи учун устамалар жорий қилинади.
Касб-ҳунар таълими маркази тугатилади
Олий ва ўрта махсус таълимни бошқариш тизимидаги бу билан боғлиқ ўзгартиришлар Президентнинг 2019 йил 11 июлдаги Фармони ва қарорида назарда тутилган.
ОТМ ўзини ўзи молиялаштиришга ўтказилади
Босқичма-босқич жараён 2020 йилдан бошланади. Бу ҳақда Президентнинг 2019 йил 11 июлдаги қарорида баён этилган.
Маданият ва санъат соҳасидаги бизнес қандай молиялаштирилади
ДХШ шартлари асосида фаолият юритадиган нодавлат маданият ва санъат муассасаларига Давлат бюджети маблағларидан субсидиялар ажратиш тартиби тасдиқланди.
Давлат харидлари самарадорлиги назорат қилинади
Президентнинг 9.07.2019 йилдаги қарори билан 2019 йил 1 октябрдан давлат харидлари соҳасига янгиликлар киритиш назарда тутилган.
1 июлдан пенсия ва нафақалар оширилади
Президент томонидан 23.06.2026 йилдаги "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги ПФ-115-сон Фармон имзоланди.
Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва иморатларга бўлган ҳуқуқларни тан олиш тартиби соддалаштирилмоқда
Фуқароларнинг аризаларини кўриб чиқиш муддатлари қисқартирилди ҳамда ноқонуний эгаллаб олинган ер участкалари ва уларда қурилган кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни тан олиш механизмлари такомиллаштирилди.
Ёқилғи қуйиш шохобчалари учун янги хавфсизлик талаблари жорий этилмоқда
Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари ва газ тўлдириш иншоотларида хавфсизлик назорати кучайтирилмоқда. Шунингдек, улар учун табиий газ реализациясини назорат қилиш бўйича "U-Gas" рақамли тизимини мажбурий жорий этиш талаби белгиланди.
Талабаларни давлат олий таълим ташкилотларига кўчиришнинг янги тартиби жорий этилди
Хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган талабаларни давлат ОТТларига кўчиришнинг янги қоидалари тасдиқланди. Аризалар ЯИДХП, махсус платформа ва давлат хизматлари марказлари орқали электрон шаклда қабул қилинади.
Иш ташлаш масалалари тартибга солинди
Фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатлари кучайтирилиши, хусусан, иш ташлаш ҳуқуқи жорий этилиши муносабати билан бир қатор қонун ҳужжатларига янги нормалар киритилди.
Суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилди
ЎРҚ-1154-сон Қонун билан бир қатор қонун ҳужжатларига суғурта хизматлари бозорини ривожлантиришга, ваколатли органларнинг назорат ваколатларини кенгайтиришга ва электрон тижорат операторлари фаолиятини тартибга солишни такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритилди.
Ихтироларга патент бериш бўйича хизматлар кўрсатиш тартиби соддалаштирилди
Интеллектуал мулк соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш тартиби янгиланди. Ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари ва бошқа интеллектуал мулк объектларига патентлар бериш ва уларни ўз кучида сақлаб туриш бўйича маъмурий регламентлар тасдиқланди.
Интенсив мевали боғлар яратилади
Эскирган боғлар янгиланади ва 2026-2028 йилларда 172 минг гектар саноатлашган боғлар барпо этилади.
Суд-экспертлик фаолиятини ташкил этишнинг янги қоидалари белгиланди
"Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида"ги янги Қонуннинг кучга кириши экспертизалар ўтказишга, мутахассислар мақомига ва суд-экспертиза ташкилотлари ишига нисбатан ягона талабларни белгилайди.
Олий солиқ мактаби ташкил этилади
У мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, шунингдек, солиқ маъмуриятчилигига замонавий ёндашувларни жорий этиш билан шуғулланади. 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб бакалавриат таълим йўналишларига талабалар қабули бошланади.





