Агрокластер: хом ашёдан тайёр маҳсулотгача
Бухоро вилоятида пахта ва бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш бўйича замонавий агрокластер қурилади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 14.06.2019 йилдаги 500-сон қарорида белгиланган.
Ўзбекистон Миллий университетида – ислоҳот
Президентнинг 2019 йил 17 июндаги қарори билан белгиланган 9 та мақсадли дастурларни амалга ошириш Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетини комплекс ривожлантиришга ёрдам беради
Муҳтож хотин-қизларга кўпроқ арзон уй-жойлар берилади
Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартибига тузатишлар киритилди.
Солиқ имтиёзлари ўрнига – тўлов муддатини кечиктириш
Бу Президентнинг “Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳасида назарда тутилган.
ҚҚС: тўловчилар кўпайиб, имтиёзлар камаяди
Молия вазирлиги ана шундай таклиф билан чиқди. Лойиҳа ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган.
ТДЮУнинг Ихтисослаштирилган филиалига қандай ўқишга кириш мумкин
Вазирлар Маҳкамасининг 12.06.2019 йилдаги 490-сон қарори билан Тошкент давлат юридик университети филиалининг бакалавриатига ва 6 ойлик қайта тайёрлаш курсларига қабул қилиш, шунингдек унинг ўқув жараёнини ташкил этиш тартиби тасдиқланди.
Бухоро вилоятида 17 минг нафар хотин-қизлар ишга жойлаштирилади
Бундан ташқари, тасдиқланган чора-тадбирлар дастури муҳтожларга вақтинча яшаш учун уй-жой беришни, маҳкумаларни афв этиш ва бошқаларни назарда тутади.
Сенатнинг йигирманчи ялпи мажлиси 21 июнь куни очилади
Парламентнинг юқори палатаси Кенгаши 18 июнь куни бу ҳақда қарор қабул қилди.
Жиззах вилоятида янги цемент заводи қурилади
Ҳукумат инвестицион лойиҳанинг дастлабки параметрларини тасдиқлади
Пенсия ва нафақаларни расмийлаштириш учун камроқ ҳужжатлар талаб қилинади
Пенсия тайинлаш тўғрисида аризага энди жамғарилиб бориладиган пенсия дафтарчаси нусхасини, бола туғилганда бериладиган нафақа учун мурожаат қилганда эса меҳнат дафтарчаси нусхасини илова қилиш шарт эмас
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни иккиламчи ижарага беришга рухсат берилади
Президентнинг 2019 йил 17 июндаги Фармони ушбу ва бошқа чора-тадбирларни ўз ичига олади.
Сув таъминоти объектларининг техник ҳолати – назорат остида
Ичимлик сув таъминоти ва канализация тизими объектларида технологик аудит ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Пойтахтнинг Чилонзор туманида хавфсизроқ бўлади
Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинди
Импорт пойабзалга солинадиган божни оширишни таклиф этмоқдалар
1 июлдан у 30%ни ташкил этиши мумкин, бироқ бир жуфти учун камида $5, ҳозир эса - 10%, бироқ бир жуфти учун камида $1,5.
Мажбурий меҳнатга барҳам бериш ишлари давом эттирилади
13 июнь куни пойтахтимизда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Кун тартибига 17 та масала қўйилди
Муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар майдонлари мамлакат худудининг 12%ига етказилади
2019-2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида биологик хилма-хилликни сақлаш стратегияси ҳамда уни амалга ошириш бўйича ҳаракатлар режаси тасдиқланди
«Андижон-фарм» ЭИЗ: чегаралар белгиланди, Дирекция ташкил этилди
Ҳукумат «Андижон-фарм» ЭИЗ таркибига кирувчи ҳудудларни белгилади, унинг Дирекцияси ташкил этилди
Олис ҳудудларда фаолият юритаётган педагогларга – махсус устамалар
Улар Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 471-сон қарори билан белгиланди.
ОТМ кўпроқ психологларни тайёрлайди
Вазирлар Маҳкамаси 7.06.2019 йилдаги “Психология соҳасида кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш ва жамиятда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 472-сон қарорни қабул қилди.
Шаҳрисабзда пойтахт ОТМнинг иккита филиали очилади
Булар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ва Тошкент кимё-технология институти бўлинмалари бўлади
Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган божхоначиларга қандай компенсация тўланади
Божхона органларининг хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган ходимларига, шунингдек, ҳалок бўлган ходимлари оилаларига бир марталик нафақа тайинлаш тартиби тасдиқланди
6 та шаҳар ва 1 та шаҳарча – республика бўйсунувида
Президент 4.06.2019 йилдаги “Республика бўйсунувидаги шаҳарларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5738-сон Фармонни имзолади
Янги ерларни ўзлаштириш ва суғориш қиймати оширилди
Бу Давергеодезкадастрқўм, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлигининг қўшма қарорида назарда тутилган
Бизнесменлар мактабгача ёшдаги болалар учун инновацион лойиҳаларни амалга ошириши мумкин
Вазирлар Маҳкамасининг 11.06.2019 йилдаги “Мактабгача таълим тизимига илғор ахборот ва педагогика технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 487-сон қарори қабул қилинди.
Шаҳар телефонларига улаш жараёни жадаллаштирилди
Умумий фойдаланиш телекоммуникация тармоғида телефон алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларига тузатишлар киритилди
Таълим муассасаларини аккредитациядан ўтказиш механизми ўзгаради
Давлат таълим муассасалари ҳамда нодавлат таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказишнинг янги тартиби тасдиқланди.
Мамлакатимиз ОТМ рейтинги қандай аниқланади ва тузилади
Тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 7.06.2019 йилдаги 467-сон қарори билан тасдиқланган ва бир нечта босқичдан иборат.
5 та ОТМ ҳужжатни соддалаштирилган тартибда қабул қилади
Булар ТДЮУ, Қорақалпоқ, Гулистон, Фарғона ва Самарқанд давлат университетлари.
1 июлдан пенсия ва нафақалар оширилади
Президент томонидан 23.06.2026 йилдаги "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги ПФ-115-сон Фармон имзоланди.
Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва иморатларга бўлган ҳуқуқларни тан олиш тартиби соддалаштирилмоқда
Фуқароларнинг аризаларини кўриб чиқиш муддатлари қисқартирилди ҳамда ноқонуний эгаллаб олинган ер участкалари ва уларда қурилган кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни тан олиш механизмлари такомиллаштирилди.
Ёқилғи қуйиш шохобчалари учун янги хавфсизлик талаблари жорий этилмоқда
Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари ва газ тўлдириш иншоотларида хавфсизлик назорати кучайтирилмоқда. Шунингдек, улар учун табиий газ реализациясини назорат қилиш бўйича "U-Gas" рақамли тизимини мажбурий жорий этиш талаби белгиланди.
Талабаларни давлат олий таълим ташкилотларига кўчиришнинг янги тартиби жорий этилди
Хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган талабаларни давлат ОТТларига кўчиришнинг янги қоидалари тасдиқланди. Аризалар ЯИДХП, махсус платформа ва давлат хизматлари марказлари орқали электрон шаклда қабул қилинади.
Суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилди
ЎРҚ-1154-сон Қонун билан бир қатор қонун ҳужжатларига суғурта хизматлари бозорини ривожлантиришга, ваколатли органларнинг назорат ваколатларини кенгайтиришга ва электрон тижорат операторлари фаолиятини тартибга солишни такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритилди.
Иш ташлаш масалалари тартибга солинди
Фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатлари кучайтирилиши, хусусан, иш ташлаш ҳуқуқи жорий этилиши муносабати билан бир қатор қонун ҳужжатларига янги нормалар киритилди.
Ихтироларга патент бериш бўйича хизматлар кўрсатиш тартиби соддалаштирилди
Интеллектуал мулк соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш тартиби янгиланди. Ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари ва бошқа интеллектуал мулк объектларига патентлар бериш ва уларни ўз кучида сақлаб туриш бўйича маъмурий регламентлар тасдиқланди.
Суд-экспертлик фаолиятини ташкил этишнинг янги қоидалари белгиланди
"Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида"ги янги Қонуннинг кучга кириши экспертизалар ўтказишга, мутахассислар мақомига ва суд-экспертиза ташкилотлари ишига нисбатан ягона талабларни белгилайди.
Олий солиқ мактаби ташкил этилади
У мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, шунингдек, солиқ маъмуриятчилигига замонавий ёндашувларни жорий этиш билан шуғулланади. 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб бакалавриат таълим йўналишларига талабалар қабули бошланади.
Интенсив мевали боғлар яратилади
Эскирган боғлар янгиланади ва 2026-2028 йилларда 172 минг гектар саноатлашган боғлар барпо этилади.





