Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш: мақсад белгиланиб, ижроси назорат қилинади
«Стратегик режалаштириш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилиш учун ҚҲТБТга жойлаштирилди
Судьялар ва халқ маслаҳатчиларининг ёшини оширмоқчилар
ҚҲТБТ порталида «Судлар тўғрисида» ва «Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида»ги қонунларга тузатишлар лойиҳаси эълон қилинди
I чоракда судлар томонидан 147 нафар шахс оқланди ва реабилитация қилинди
Олий суд матбуот хизмати жиноят ишлари бўйича судларнинг 2019 йил I чораги давомидаги фаолияти ҳақида ахборот берди
Статистика янада шаффоф бўлади
Бу Президентнинг 2019 йил 9 апрелдаги қарори билан белгиланган
Ўқувчилар муқобил дарсликлардан фойдаланиб ўқишлари мумкин
Вазирлар Маҳкамасининг 5.04.2019 йилдаги 281-сон қарорида умумтаълим мактаблари учун бундай дарсликларни яратиш ва улардан фойдаланиш тизимига босқичма-босқич ўтиш назарда тутилган
knigi.uz интернет-дўкони таклиф қилади
knigi.uz интернет-дўкони бошловчи бухгалтерларга фойдали бўлган китобларни таклиф қилади
Фойда солиғи қандай ҳисобланади, тўланади ва у бўйича ҳисобот берилади
«Норма» ПРМда Нигора Мадраимованинг 12 ва 13 апрель кунлари ўтказиладиган «2019 йил учун янги тартибда фойда солиғини ҳисоблаш, ҳисобот топшириш ва тўлаш тартиби» ўқув курсига қабул ниҳояланмоқда
Такси учун лицензия: нималарга эътибор бериш лозим
Хусусий ташиш билан шуғулланувчи енгил автомобиль эгалари легаллаштирилиши, солиқларни тўлаши, йўловчилар хавфсизлиги ва уларга хизмат кўрсатиш сифати ошиши зарур. ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинаётган Президент қарори лойиҳаси ушбу мақсадларга эришишга қаратилган
Хусусий клиникалардаги психиатрлар кабинетлари қандай жиҳозланади
«Психиатрия» ва «тиббий буюмлар ва ускуналар стерилизацияси» ихтисослик турларини амалга ошириш учун зарур бўлган тиббий асбоб-ускуналарга энг кам талаблар тасдиқланди
ДХХда овқатланишни ташкил этиш бўйича аутсорсинг хизмати кўрсатилади
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати органлари ва бўлинмаларида шахсий таркибнинг овқатланишини ташкил этиш бўйича аутсорсинг хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Инвестиция лойиҳалари 4 та рўйхатга бўлинади
Президент раислигида 8 апрель куни тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва халқаро молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларнинг амалга оширилиши бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди
Қонуннинг янги таҳририда НҲҲнинг ҳар бир тури аниқлаштирилади
8 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини амалга ошириш бўйича Комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
Кескин чора қўлламанг!
Ярим йилдан буён ташқи реклама ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинмай келаяпти. Илгари амал қилган бозор регуляторлари ўз ваколатларини тугатди, янгилари эса шакллантирилмади. norma.uz мухбири реклама агентликлари билан мулоқот қилиб, эшитганларини умумлаштирди
Келин ва куёв – турар жой мулкдорининг оила аъзолари
Уй-жой кодексининг 32-моддаси иккинчи қисмига тегишли тузатишлар киритилди
Қайси объект тугалланмаган деб ҳисобланади
Шаҳарсозлик кодексида қурилиш объектини тугалланмаган дея эътироф этиш учун муддатни ҳисоблаб чиқаришнинг янги тартиби белгиланди
Кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш янада осонлашади
Президентнинг 5.04.2019 йилдаги «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–4270-сон қарори имзоланди
Хусусий корхоналар масаласи яна кўтарилди
Янги таҳрирдаги Фуқаролик кодекси тайёрлана бошлади. Юридик шахсларнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклларини мақбуллаштириш, корпоратив бошқарув самарадорлигини ошириш, Кодексга шартномаларнинг янги турларини киритиш ва ҳ.к. режалаштирилмоқда
Автошиналар импорти: донаси учун камида 3$
Импорт божхона божлари ставкаларига тегишли ўзгартиришлар киритилди
Ердан 2 йил фойдаланилмаса – олиб қўйилади
Қишлоқ хўжалиги соҳасига тааллуқли бўлмаган, фойдаланилмаётган ер участкасига бўлган ҳуқуқларни бекор қилиш учун асос ҳисобланадиган муддат қисқартирилади
Кенгашга аъзо бўлмаганлар тугатилади
Ер кодекси, «Фермер хўжалиги тўғрисида» ва «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди
Экспортни ривожлантириш учун божхона тартиб-таомиллари соддалаштирилади
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 4 апрель куни 2019 йилнинг биринчи чораги якунлари бўйича Давлат бюджетига тушумлар ва экспорт прогнозлари ижроси натижадорлиги ҳамда биринчи ярим йиллик учун белгиланган кўрсаткичларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди
Аграр сектор вакиллари техника харид қилишига кўмаклашадилар
Президентнинг 2019 йил 4 апрелдаги қарори билан аграр секторни қишлоқ хўжалиги техникалари билан ўз вақтида таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар назарда тутилган
Кимда «хронометраж» ўтказилади, солиқлар қандай ҳисоблаб чиқилади
Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушумни хронометраж кўздан кечиришдан ўтказиш ҳамда камайтирилган тушум суммасидан солиқларни ҳисоблаб чиқиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Халқаро облигациялар: тушунча ва ўзига хосликлар
“Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги Қонунга тузатишлар киритилди
«Илғор ҳудуд»: УКХ соҳасига рақамли технологиялар жорий этилмоқда
Жиззахдаги тўртта уйда пилот лойиҳаси амалга оширила бошлади
МТВ ҳузуридаги иккита муассасанинг вазифалари ва молиялаштириш манбалари белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг 2.04.2019 йилдаги 274-сон қарорида шу ҳақда сўз боради
Кўздан кечириш ҳамда сўров ўтказиш тадбири қандай ўтказилади
Шу ҳақда ҚҲТБТ порталида муҳокамага қўйилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектлар тўғрисидаги ахборотни аниқлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарори лойиҳасида батафсил маълумот берилган
«Рақобат тўғрисида» ва «Табиий монополиялар тўғрисида»ги қонунларни бирлаштирмоқчилар
Монополиядан чиқариш қўмитасида янги таҳрирдаги «Рақобат тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилина бошлади
Беш йиллик экологик мониторинг дастури тасдиқланди
У атроф-муҳит ҳолатини, табиий объектларнинг ифлосланиш даражасини ва экотизимларга салбий таъсирнинг оқибатларини тизимли равишда кузатиш имконини беради. Кузатув натижалари мунтазам равишда йиллик экологик бюллетенларда эълон қилиб борилади.
Маданият, санъат ва адабиётни қўллаб-қувватлашнинг янги механизмлари жорий этилмоқда
Қўллаб-қувватлаш дастури ижодкорларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг янги чораларини, соҳа ташкилотлари учун солиқ имтиёзларини, кино саноатини ривожлантириш ва ихтисослаштирилган таълим тизимини модернизация қилишни назарда тутади.
Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақаларни тўлашда нималар ўзгарди
Ихтиёрий асосда суғурталанган шахсларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси МҲТЭКМнинг 5 бараваригача миқдорда тўланади.
Қурилиш хизматлари рақамли форматга ўтказилади
Қурилиш соҳасини ислоҳ қилиш рухсат берувчи ҳужжатларни олиш муддатлари ва харажатларини қисқартириш, қурилиш жараёнларининг шаффофлигини ошириш ҳамда замонавий рақамли технологияларни жорий этишга қаратилган.
Ёшларнинг бизнес ғоялари қандай қўллаб-қувватланади
Келгуси уч йилда 300 мингдан ортиқ ёшларни имтиёзли молиялаштириш ва бандлик дастурлари билан қамраб олиш режалаштирилган. Янги механизмлар ўқитиш, ўз ишини бошлаш ва бизнес лойиҳаларни амалга ошириш учун имтиёзли микроқарзлар ва кредитлар ажратишни назарда тутади.
Кўчмас мулк қачон техник инвентаризациядан ўтказилади
Кўчмас мулкни техник инвентаризациядан ўтказишни тайинлаш асослари ва кўчмас мулкни техник инвентаризациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома тасдиқланди.
Шаҳар автобус йўналишларида йўл ҳақи чиқиш вақтида тўланади
Шаҳар йўловчи транспорти тизимини модернизация қилиш давом этмоқда. Янги чора-тадбирлар замонавий автобус ва электробусларни олиб киришда имтиёзлар бериш, автобуслар, метро ва шаҳар атрофи электропоездларини бирлаштирувчи ягона транспорт тўлов платформасини жорий этишни назарда тутади.
Ҳарбий хизматчилар ижтимоий ҳимояси кучайтирилади
Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида ҳарбий хизматчиларга тураржойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун тўланадиган ҳар ойлик пул компенсацияси миқдори оширилади.
Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш кўлами кенгайди
"Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш доирасида яна иккита ижтимоий ёрдам тури жорий қилинди.
Кичик ва ўрта бизнес янги молиявий хизматлар билан қўллаб-қувватланади
Президентнинг 26.05.2026 йилдаги ПҚ-204-сон қарорида белгиланган чора-тадбирлар кредитлашни жадаллаштириш, сунъий интеллектни жорий этиш ва молиядан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришни таъминлайди.
Янги сонларда ўқинг
2026, 30 июнь№ 26
- Божхона ва ОАВ: ишончли ҳамкорлик
- Импорт қилинган товар божхона қийматидан паст нархда сотилганда…
- 2026 йилнинг июнь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
- «Солиқ соҳасида малакали кадрлар тайёрлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»
- Чет элдаги иш стажи, кўчиб ўтиш қоидалари, тасдиқловчи ҳужжатлар тўғрисида...




