Ўсимликлар карантини соҳасида назорат кучайтирилади ва жавобгарлик оширилади
Президентнинг 28.03.2018 йилдаги «Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати фаолиятининг самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори эълон қилинди
Иссиқкўлгача борадиган поездлар чипталарига чегирмалар
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ матбуот хизматининг маълум қилишича, Иссиқкўл йўналиши бўйлаб ҳаракатланадиган поездлар учун чипталарга 22 мартдан бошлаб чегирмалар амал қилмоқда
ЯТТни ёлланган ходимлар бўйича қатъий белгиланган солиқ тўлашдан озод қилишмоқчи
Бу Президентнинг аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ишларнинг самарадорлигини тубдан оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори лойиҳасида назарда тутилган
Кредит ва субсидиялар ишсизликни қисқартириш имконини беради
Президентнинг «Аҳоли бандлигини таъминлашга доир ишлар самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган
2027 йилга келиб лоббилаш қонунийлаштирилади, идоравий НҲҲлар қабул қилинмайдиган бўлади
Президентнинг 28.03.2018 йилдаги Ф–5239-сон фармойишида Қонунчилик ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясининг асосий қоидалари ва уни амалга ошириш муддатлари белгиланган
Импорт божхона божлари ва акциз солиғи қайта кўриб чиқилади
Ташқи иқтисодий фаолиятни янада тартибга солишга доир чора-тадбирлар лойиҳаси ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган
Фақат дивидендлардан фойда солиғи тўланади
Солиқ тизимини ислоҳ қилиш концепцияси лойиҳасида юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини бекор қилиш ва фақат мулкдорларга дивидендлар тарзида тўланадиган фойданинг бир қисмига солиқ солиш таклиф этилмоқда
Меҳнатга солиқ юки 1,58 – 1,98 баравар камайтирилади
Ушбу шарҳда Солиқ тизимини ислоҳ қилиш концепцияси лойиҳасида назарда тутилган «меҳнатдан солиқлар» бўйича янгиликлар ҳақида сўз юритамиз
Сенат 14-ялпи мажлисга йиғилади
2018 йил 29 мартда, соат 10.00 да Олий Мажлис Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлиси очилади, дея хабар беради ЎзА
Тожикистон билан визасиз режим қандай амал қилади
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Тожикистон Республикаси Ҳукумати ўртасида «Фуқароларнинг ўзаро сафарлари тўғрисида»ги Битим (Душанбе, 9.03.2018 йил) эълон қилинди
Ўзбекистонда ҚҚС дунёдаги энг кам солиқлардан бирига айланади
ҚҲТБТ порталида Ўзбекистон Республикаси солиқ тизимини ислоҳ қилиш концепцияси лойиҳаси эълон қилинган. Концепция бандларидан бирида ҚҚС ставкасининг пасайтирилиши назарда тутилган
9 апрелдан Тошкент шаҳрида иссиқ сувни режали узиб қўйиш бошланади
Иссиқ сув таъминотининг беш кунга узиб қўйилиши 2018 йилнинг 9 апрелидан 18 майигача амалга оширилади
Банкларда онлайн-қарзлар жорий этилади
Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларда тижорат банклари фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низом лойиҳаси ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган
Хориждаги фуқароларимизни қутқариш операциялари қандай ўтказилмоқда
Вазирлар Маҳкамасининг 18.03.2018 йилдаги 206-сон қарори билан Хорижий давлатлар ҳудудида фавқулодда вазиятлар оқибатида жабрланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди
2018-2020 йиллардаги солиқ ислоҳоти концепцияси жамоатчилик муҳокамасига қўйилмоқда
Президентнинг 13.02.2018 йилдаги Ф–5214-сон фармойишига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги солиқ юкини камайтириш, ҚҚС ставкасини пасайтириш, қатор солиқлар ва мажбурий тўловларни бирхиллаштириш ҳамда бекор қилиш, шунингдек солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни назарда тутувчи Солиқ тизимини тубдан ислоҳ қилиш бўйича концепция лойиҳасини тайёрлади
Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги йўриқномага тузатиш киритилди
Молия вазирининг буйруғи (17.03.2018 йилда 2169-2-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги йўриқномага бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Статистика ҳисоботларида ногиронлиги бўлган шахслар учун шароитларни кўрсатинг
Вазирлар Маҳкамасининг 22.03.2018 йилдаги «Ногиронлиги бўлган шахсларни статистик ҳисобга олиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги 210-сон қарори қабул қилинди
Пойтахтда иситиш мавсуми якунланди
26 март куни Тошкент шаҳар ҳокими «2017/2018 йиллардаги иситиш мавсумини якунлаш тўғрисида»ги қарорни имзолади
Импорт автомобилни божхонадан ўтказиш қанчага тушади
Хорижда ишлаб чиқарилган енгил автомобилларни Ўзбекистонга олиб киришда божхонадан ўтказиш қиймати энг кўп муҳокама қилинадиган мавзулардан бири бўлиб қолмоқда. Шундай қилиб, шахсий фойдаланиш учун хорижий русумдаги машинани олиб кириш жисмоний шахсга қанчага тушади?
Дори воситаларини рўйхатдан ўтказишга доир ҳужжатлар ва муддатлар ўзгарди
Вазирлар Маҳкамасининг 23.03.2018 йилдаги 213-сон қарори билан Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Instagram'дан бизнес йўлида фойдаланиш: асосий талаблар
Сўнгги йилларда маркетинг соҳасида Social Media Marketing — ижтимоий тармоқлардаги маркетинг йўналиши фаол ривожланиб бормоқда. Унга ҳам бозор етакчилари бўлган йирик компаниялар, ҳам кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари эҳтиёж сезади
Энг яхшиларга – юқори маош
«Баланс плюс» консалтинг компанияси мутахассисларни танлашда Bir.uz бухгалтерлар малакасини баҳолаш тизимини синовдан ўтказди. Шу муносабат билан компания директори Ольга Игамратова norma.uz портали саволларига жавоб берди
Тошкент вилоятидаги давлат мулки фақат «E-IJRO AUKSION» орқали сотилади ва ижарага берилади
Вазирлар Маҳкамасининг 22.03.2018 йилдаги «Давлат активларини сотишда ва ижарага беришда электрон савдоларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 209-сон қарори эълон қилинди
Болалар боғчаси: унда нималар бўлиши керак
Мактабгача таълим муассасаларини ўйинлар, ўйинчоқлар, мебель, жиҳозлар ва бошқа техник воситалар билан жиҳозлаш меъёрлари тасдиқланди (17.03.2018 йилда 2986-сон билан рўйхатдан ўтказилган)
Томорқа ер участкалари қайси тартибда уч баравар ер солиғига тортилади
Вазирлар Маҳкамасининг 18.03.2018 йилдаги 205-сон «Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди
Пойтахт бозорларидаги бир марталик йиғимлар миқдорлари ўзгарди
Тошкент шаҳар ҳокимининг 16.03.2018 йилдаги 435-сон қарори билан Тошкент шаҳридаги бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг янги миқдорлари тасдиқланди
Импорт қилинадиган товарлар ихтиёрий асосда юклашдан олдин инспекциядан ўтказилади
Президентнинг 24.03.2018 йилдаги «Ташқи савдони янада эркинлаштириш ва савдо операцияларининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ЎзАда жойлаштирилган
Бизнесни янада муваффақиятли юритиш мумкин
Кўпгина таваккалчиликлар мавжуд шароитда бизнеснинг барқарор ривожланишини таъминлаш анча мушкул вазифа ҳисобланади. Бунда белгиланган қоидаларга амал қилиш шарт. «Norma» ПРМ семинарларида бу мақсадга элтадиган замонавий технологиялар ҳақида билиб оласиз. Порталдаги саволларга лектор Тимур Шарапов жавоб беради
Таълим ва илм-фан вазирлиги ташкил этилди
Президентнинг 2026 йил 3 октябрдаги ПФ-213-сон Фармони Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигини Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан бирлаштиришни назарда тутади. Янги идора таълим ва илм-фаннинг барча асосий йўналишларида ягона давлат сиёсати учун масъул бўлади.
Айрим шахсларнинг дахлсизлиги ва иммунитетини бузганлик учун жавобгарлик белгиланди
14.10.2026 йилдаги ЎРҚ-1182-сон Қонун билан дахлсизлик ва иммунитетга эга бўлган шахслар рўйхати белгиланди, уларни жавобгарликка тортиш тартиби белгиланди ва уларга берилган ҳуқуқларни бузганлик учун жазо чоралари белгиланди.
Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликларига ер солиғининг бир қисми қандай қайтарилади
2027 йилда Наманган вилоятида томорқа ерлари ва деҳқон хўжаликлари ерларида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотишдан юқори даромад олаётган фуқароларга ер солиғининг бир қисмини қайтариш бўйича тажриба ўтказилади. Белгиланган талаблар бажарилганда тўланган солиқнинг 90 фоизи қайтарилади.
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимояси кучайтирилмоқда
Қонунчиликни бузган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан ҳуқуқий чораларни қўллаш имкониятини, шунингдек ҳуқуқбузарлик бартараф этилганидан кейин хўжалик фаолиятини тезда тиклаш имкониятини чеклайдиган айрим маъмурий тартиб-таомиллар бартараф этилди.
Пенсияларни тайинлаш бўйича ихчам бошқарув тизими жорий этилмоқда
Тажриба-синов доирасида Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармалари давлат пенсияларини тайинлаш, қайта ҳисоблаш, пенсия турини ўзгартириш ҳамда тўлашни ташкил этиш бўйича ваколатларга эга бўлади. Тажриба лойиҳаси 2026 йилнинг октябрь–декабрь ойларида бўлиб ўтади, 2027 йилнинг январь ойидан бошлаб эса янги механизмни бутун мамлакат бўйлаб жорий этиш режалаштирилмоқда.
Солиқ мусобақасида маҳалланинг ғолиб бўлиши қандай мезонлар билан белгиланади
Вазирлар Маҳкамаси Солиқ қўмитасининг рақамли маълумотлари асосида маҳаллаларни баҳолаш мезонларини тартибга солувчи «Энг яхши солиқ тўловчи маҳаллаларни аниқлаш мезонлари ва тартиби тўғрисида»ги низомни тасдиқлади (09.10.2026 й. 548-сон ВМҚ).
Банкротлик жараёнида тадбиркорларга махсус ҳисобварақлар очилади
МБ банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш қоидаларини янгилади. Ўзгартиришлар реабилитация, ташқи бошқарув ёки тугатиш тартиб-таомилларидан ўтаётган тадбиркорлар учун махсус ҳисобварақлар очишни назарда тутади, шунингдек, фуқароларнинг ўз банк ҳисобварақлари тўғрисидаги маълумотларни олиш имкониятларини кенгайтиради.
Сув солиғини сиз учун солиқ органлари ҳисоблайди: тадбиркорлар нималарни билиши керак
Ҳукумат солиқ маъмуриятчилигини соддалаштириш бўйича тажрибани бошлаяпти: 2027 йилдан бошлаб Тошкентда солиқ органлари тадбиркорлик субъектлари учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳисоботларни мустақил равишда шакллантира бошлайди. Янгилик қишлоқ хўжалиги корхоналаридан ташқари барча тадбиркорларга тааллуқли бўлади.
«Электр хавфсизлиги ойлиги»: мақсад ва вазифалар
Вазирлар Маҳкамаси томонидан электр токидан шикастланиш хавфини камайтириш, ёнғинларнинг олдини олиш ва электр энергиясидан хавфсиз фойдаланиш маданиятини оширишга қаратилган профилактик ва маърифий тадбирлар мажмуаси тасдиқланди.
Янгиланган ўзбек алифбоси тасдиқланди
Президент томонидан «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги Қонун имзоланди, у ярим йилдан кейин кучга киради.
Янги сонларда ўқинг
2026, 3 ноябрь№ 44
- 1 ноябрдан нималар ўзгаради
- Ичимлик суви ишлаб чиқариш ва етказиб бериш алоҳида ажратилади
- Олиб кирилгандан кейинги транспорт харажатлари: уларни божхона қийматидан чиқариш мумкинми?
- Пенсия тўлашни тўхтатиш, қайта ҳисоблаш ва олиш ёши тўғрисида...
- Чет эл хизмат сафарлари харажатлари қандай қопланади


